Х. М. Шеннаев Т. М. Баймуратов суғурта иши ўҚув қЎлланма


Назорат ва муҳокама учун саволлар



Download 2,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/117
Sana22.02.2022
Hajmi2,25 Mb.
#92796
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   117
Bog'liq
sugurta ishi

Назорат ва муҳокама учун саволлар 
1. Суғурта ташкилотининг даромадлари қайси манбалар ҳисобидан 
ташкил топади? 
2. Суғурта ташкилоти даромадларини ташкил топишига кўра нечта 
гуруҳга бўлиш мумкин? 
3. Суғурта фаолиятидан олинган даромадни ва инвестиция 
фаолиятидан олинган даромаддан нима фарқи бор? 


109 
4. Суғурта ташкилотининг харажатлари таркибини тушунтириб 
беринг? 
5. Суғурта ташкилотининг харажатлари қандай гуруҳларга бўлинади? 
6. Суғурта ташкилотининг иш юритиш харажатлари деганда нимани 
тушунасиз? 
7. Суғурта ташкилотларида молиявий натижа қандай шаклланади? 
8. Суғурта хизматини кўрсатишдан ялпи фойда қандай тартибда 
ҳисобланади? 
9. Суғурта ташкилотларида молиявий натижани шаклланиш тартибини 
бошқа хўжалик юритувчи субъектлардан фарқи нимада деб уйлайсиз? 
10. Суғурта ташкилотларининг операция харажатларини санаб беринг? 
15-мавзу: Мажбурий суғурта турлари ва уларни ўзига хос хусусиятлари 
1. Мажбурий суғурта тушунчаси ва унинг жорий этилиш 
шартлари. 
2. Мажбурий суғурталашнинг асосий тамойиллари. 
3. Ихтиёрий суғурта турларини ҳуқуқий тартибга солиш. 
 
Мажбурий суғурта тушунчаси ва 
унинг жорий этилиш шартлари. 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Фуқаролик кодексининг
922-моддасида мажбурий суғурта ҳақида алоҳида кўрсатиб ўтилган. 
Хусусан, унда шундай дейилади: «Қонунда қуйидагиларни суғурта қилиш 
мажбурияти белгилаб қўйилиши мумкин: 
- қонунда кўрсатилган бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиги ёки мол-
мулки уларнинг ҳаёти, соғлиги ёки мол-мулкига зарар етказилиши 
эҳтимолини назарда тутиб; 
- бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиги ёки мол-мулкига зарар 
етказилиши ёхуд бошқа шахслар билан тузилган шартномаларнинг 
бузилиши оқибатида юзага келиши мумкин бўлган ўзининг фуқаровий 
жавобгарлиги хавфи». 
Суғурта қилдирувчи бўлиш мажбурияти қонун билан унда 
кўрсатилган шахслар зиммасига юкланади. Қонунда мажбурий суғуртанинг 
бошқа турлари ҳам белгиланиши мумкин. Фуқарога ўз ҳаёти ёки соғлигини 
суғурталаш мажбурияти қонун билан юклатилиши мумкин эмас. Қонунда 
назарда тутилган ҳолларда ёки унда белгиланган тартибда хўжалик 
юритишида ёки оператив бошқарувида давлатга қарашли мол-мулкка эга 


110 
бўлган юридик шахсларга бу мулкни суғурталаш мажбурияти юкланиши 
мумкин. 
Мол-мулкни суғурта қилиш мажбурияти қонундан келиб 
чиқмайдиган, балки мол-мулкнинг эгаси билан тузилган шартномага ёки 
мол-мулкнинг мулкдори ҳисобланувчи юридик шахснинг таъсис 
ҳужжатларига асосланган ҳолларда, бундай суғурта ушбу модданинг 
маъноси жиҳатидан мажбурий. 
Мажбурий суғурта бундай суғурта қилиш мажбурияти юкланган 
шахс (суғурта қилдирувчи) суғурталовчи билан суғурта шартномаси тузиши 
воситасида амалга оширилади. Мажбурий суғурта суғурта қилдирувчи 
ҳисобидан амалга оширилади, йўловчиларни мажбурий суғурталаш бундан 
мустасно бўлиб, бу суғурта қонунда назарда тутилган ҳолларда уларнинг ўз 
ҳисобидан амалга оширилиши мумкин. Мажбурий суғурталаниши лозим 
бўлган объектлар, улар суғурталанишга сабаб бўладиган хавфлар ва суғурта 
пулининг энг кам миқдорлари қонун ҳужжатлари билан белгиланади. 
Фуқаролик 
кодексининг 
924-моддасида 
мажбурий 
суғурта 
тўғрисидаги қоидаларни бузиш оқибатлари кўрсатиб ўтилган. Қонун бўйича 
фойдасига мажбурий суғурта амалга оширилиши лозим бўлган шахс, агар 
суғурта амалга оширилмагани унга маълум бўлса, суғурта қилдирувчи 
сифатида зиммасига суғурталаш мажбурияти юкланган шахс уни амалга 
оширишини суд тартибида талаб қилишга ҳақли. Агар суғурта қилдирувчи 
сифатида суғурталаш мажбурияти зиммасига юкланган шахс уни амалга 
оширмаган бўлса ёки суғурта шартномасини наф олувчининг аҳволини 
қонунда белгиланган шартларга нисбатан ёмонлаштирадиган шартларда 
бузган бўлса, у суғурта ҳодисаси юз берганида башарти тегишлича 
суғурталанган тақдирда суғурта товони тўлашга асос бўлиши керак бўлган 
шартларда жавобгар бўлади. 

Download 2,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish