Х. М. Комилов, Ф. О. Пўлатова


-§. Саноатда аммиак синтез қилишнинг оптимал шароитлари



Download 8,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet93/188
Sana26.02.2022
Hajmi8,43 Mb.
#466882
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   188
Bog'liq
53c7ad00e7d47

5-§. Саноатда аммиак синтез қилишнинг оптимал шароитлари 
Босим танлаш
. Синтезнинг оптимал шароитлари ҳақидаги масалани ўйлаб 
сиз, сўзсиз, даставвал, мўл маҳсулот ҳосил қилиш қийинлигига эътибор берасиз. 
Шу билан бирга азот водородли аралашма (хусусан, водород) жуда қиммат ва 
демак, ундан тўлароқ фойдаланиш керак. Икки хил ечими келиб чиқади (қандай?) 
Улардан бири—процессни 300 Мн/м

га яқин босимда, мувозанат ҳақидаги 
маълумотларга кўра олиб боришдир. 
Буни ҳал қилиш осонга ўхшаб кўринади, аммо у жуда юқори босим ва 
ниҳоят, юқори ҳароратга чидамли аппаратнинг тузилиши билан боғлиқ. Бунга 
кўшимча водород, азот ва аммиак бундай шароитларда пўлатлар билан ўзаро 
реакцияга киришади. Азот ишлаб чиқариладиган заводлар қурила бошланганда 
бундай саноат алларатларини яратиш мумкин бўлмаган эди, ҳозир ҳам бунга 
ўхшаш саноат аппаратлари йўқ. Газларни сиқиш учун ҳам кўп энергия сарф 
бўлади - у босим ортиши билан ортиб боради. 
Масалани бир оз бошқачароқ ҳал қилиш ҳам мумкин; газлар аралашмаси 
катализатор қавати орқали бир марта ўтганида аммиак кўп ҳосил бўлиши шарт 
эмас, жуда юқори босим танламасдан ҳосил бўлган аммиакни газлар 
аралашмасидан ажратиб олинади ва реакцияга киришмай қолган азот-водородли 
аралашма реакцион аппаратга қайтарилади, яъни бу процессни азот-водородли 
аралашмани ѐпиқ циклда циркуляция усулида олиб борилади. Дастлабки саноат 
қурилмаларида 20 Мн/м
2
га яқин босим остида синтез ўтказилган, кейинчалик 100 
Мн/м
2
гача босим билан ишлайдиган қурилмалар барпо этилган. Ҳозир, аммиакли 
курилмаларни эксплуатация қилишнинг бой тажрибаси тўпланган, 20 Мн/м
2
га 


182 
яқин босим оптимал босимлиги тасдиқланган (ҳозирги замонавий заводларнинг 
кўпида синтез 15,30 ѐки 50 Мн/м
2
босимларда ўтказилади). Жуда юқори 
босимларда ишлайдиган қурилмаларга қараганда бундай қурилмаларда газни 
сиқиш учун энергия кам сарф булади, аппарат арзонроқ, демак, маҳсулот ҳам 
арзон. 
Бир йўла мувозанат унумини ҳосил қилишга ҳаракат қилиш, керакми
? Бундай 
саволга ажабланиш мумкин, чунки ахир мувозанат ҳолатда аралашманинг 3/4 
қисми реакцияга киришмаган азот билан водороддан иборат бўлади. 
Аммиакнинг 29,43 Мн/м
2
босим ва 500° ҳароратдаги энг юкори 
концентрацияси қандай? 
Реакциянинг тезлиги унинг содир бўлиши билан ўзгариши ҳақидаги 
маълумотларга дикқат қилинг. Буларга асосланиб жуда муҳим хулоса чиқариш 
мумкин: реакцияни мувозанат ҳолатгача олиб бормаслик керак. Бунга кўра 
катализаторнинг унумдорлига 6ир ҳажм бирлик катализаторнинг бир бирлак вақт 
ичида ҳосил бўладиган маҳсулот миқдори қандай ортади? Бу бундан олдинги 
расмдаги маълумотларга мувофиқ тузилган 11-расмда келтирилган диаграммадан 
кўриниб турибди (азот-водородли аралашма фақат ѐпиқ циклда айланиш 
схемасидагина тўғри бўлиши мумкин, деган хулосага келинади). Аммо азот-
водородли аралашманинг циклдан бир марта айлангандаги ўзгариш даражасининг 
камайиши билан реакторга қайтаѐтган газларнинг ҳажми ортади ва демак 
циркуляцияга сарф ҳам ортади.
Бошқа шароитларда қандай ўзгариш даражаси қулайлги иқтисодий 
ҳисоблашлардан кўриниб турибди. Ишлаб чиқариш қурилмаларида реактордан 
кейинги газлар аралашмасидаги аммиак миқдори ҳажмга нисбатан 15 - 20% 
атрофида тутиб турилади. 
Ҳосил бўлган аммиакни бошқа газлардан қандай ажратиб олиш мумкин? Бу
масалани ечишнинг жуда бўлмаганда икки усулини айтиб беринг. 
Ҳозирги замон қурилмаларида аммиак газини бирин-кетин сувли ва 
аммиакли совиткичларда совитиш билан ажратиб олинади. Сўнгра сепараторда 
суюқ аммиак газлардан ажратилади ва йигғичга юборилади. Азот водородли 


183 
аралашма синтез қилинадиган колоннага юборилади, бунинг учун уни яна 
қўшимча сиқиш керак. Азот- водород аралашмасанинг оптимал таркиба қандай? 
Азотнинг водородга нисбатини, илгари кўриб ўтилган олтингугурт (IV)- 
оксиднинг SO
2
кислород билан оксидланиш реакциясининг қайтарлигидан 
фарқли ўлароқ, стехиометрик ҳажмга 1 :3 (нима сабабдан?) яқин олиб бориш 
мақсадга мувофиқдир. Реакция каталитик бўлгани сабабли газлар аралашмаси 
катализатор учун заҳарли бўлган моддалардан яхшилаб тозаланади: газда 
олтингугуртли бирикмалар бўлмаслиги керак, кислород ва кислородли 
бирикмалар миқдори жуда оз концентрациялардагина йўл қўйилади. Дастлабки 
моддалар азот билан водород таркибида ҳамма вақт озроқ қўшилмалар (аргон. 
метан ва бошқалар) бўлади. Бу моддалар катализаторларни заҳарлайди, улар айни 
процессда мўрт бўлади. Аммо аралашма айланганда, улар секин-аста циклда 
йиғилади. Уларнинг концентрациясини маълум даражада сақлаб туриш учун 
газлар аралашмасининг бир қисмини циклдан чиқариб туриш керак, бунинг 
натижасида маҳсулот унуми камаяди. Заводларда азот- водород аралашмасидан 
фойдаланиш даражаси 96 — 98% га етади. 
Катализатор танлаш
. Катализатор актив, кўпга етадиган ва арзон бўлиши 
керак. Ҳозирги вақтгача ўн мингларча катализаторлар синалган, аммо ҳозирги 
замон 
талабларига 
энг 
қаноатлантирарлиси, 
қўшимчалар 
қўшилиб 
активлантирилган кўмирдир. Бундай кўмир юқорида қайд этилган учала талабга 
жавоб беради. Бироқ текширишлар давом этмоқда. Жуда паст ҳароратларда ҳам 
актив катализаторлар олишга катта аҳамият берилмоқда (нама сабабдан?). 
Оптимал ҳарорат танлаш
. Сизга маълумки, қайтар экзотермик реакциялар 
учун оптимал ҳарорат реакция давомида секин-аста камаядиган реакция 
маҳсулотининг концентрацияси ортиши билан секин-аста камайиб борадиган 
ҳароратдир. Темир катализаторнинг иссиққа чидамлилиги ҳамда активлигини 
ҳисобга олган ҳолда, реакцияга киришадиган газнинг иссиқлигини алмаштириб 
туриб аста-секин ҳароратни 550° да 450° гача камайтириш мумкин. 

Download 8,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   188




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish