190
бўлади, бунда сув билан кислота миқдорининг нисбати буғга айланадиган
суюқликнинг миқдоридан бошқача (15-расм). Эритманинг концентрацияси ортиб
боради ва шу билан бир вақтда қайнаш ҳароратси ҳам ортади. Суюқлик билан
буғнинг таркибидаги тафовут секин-асга камайиб боради, суюқлик таркибида
68,4% нитрат кислота бўлганда фарқ бутунлай йўқолиб кетади. Бундай суюқлик
устидаги буғ таркибида ҳам 68,4% нитрат кислота бўлади.
Бундай эритма
қиздирилганда нима содир бўлади? Эритманинг таркиби, чамаси, ўзгармайди -
агар эритма тоза модда бўлса, доимий ҳароратда эрийди. Демак, ҳайдаш йўли
билан суюлтирилган эритмалардан юқори концентрацияли кислота олиб
бўлмайди.
Концентрланган нитрат кислота ишлаб чиқариш сиз кейинроқ танишадиган
операциялар ѐрдамида амалга оширилади. Нитрат
кислота сульфат кислотадан
фарқ қилиб, унинг таркибида озиқ элемент —азот (умумий ўсимликларга
олтингугурт ҳам зарур, лекин кўп тупроқларда ўсимликлар олтингугуртли
ўғитларга муҳтож эмас) бўлади. Тупроқда нитрат кислота тузларини қўшиш
мақсадга мувофиқдир.
Ўғит сифатида қандай нитратларни ишлатган маъқул? Сиз танлаган
бирикмалар таркибидаги озиқ элементларига кўра таққослаш ва бу
бирикмаларнинг афзалликлари ҳамда (албатта, фақат тахммнан)
камчилиги
ҳақида хулоса чиқаринг. Кейинчалик азотли ва азот сақловчи комплекс
ўғитларнинг хоссалари ҳамда ишлаб чиқариш усуллари билан танишиб
чиққанингиздан кейин сиз у ѐки бу ўғитларнинг мақсадга мувофиқ қўлланилиши
ҳақида анча асосли фикр юрита оласиз. Нитрат кислота
оксидлаш хоссаларига
эга, унинг тузлари ва азотнинг баъзи оксидлари ҳам шундай хоссаларга эга.
Амалда унинг бу хоссасидан қандай фойдаланилади? Аммиакли селитра
асосида тайѐрланадиган порохлар ва портловчи моддаларнинг таркиби қандай?
Нитрат кислотанинг баъзи органик бирикмалар билан ўзаро реакцияга
киришувидан нитробирикмалар ҳосил бўлади. Нитрат кислотанинг бу хоссасидан
бир неча ўн йиллар мобайнида кўпгина синтетик органик маҳсулотлар: бўѐқлар,
дори моддалар ва портловчи моддалар ишлаб чиқаришда фойдаланилади.
191
Қандай нитробирикмалар саноатда хусусан катта аҳамиятга эга?
Нитрат кислота ишлатиладиган соҳалар жуда кўп ва ниҳоятда муҳимдир,
деган хулосага келиш мумкин. Нитрат кислота ишлаб чиқариш ҳажми
йилига
ўнларча миллион тоннага етмоқда ва тезда ўсиб бормоқда. Нитрат кислотанинг
80% га яқини ўғит ишлаб чиқариш учун сарфланади.
Саноатда концентрацияси билан бир-биридан фарқ қиладиган бир неча сорт
кислоталар ишлаб чиқарилади: концентрланган кислотада 97 - 98% НN
3
,
суюлтирилган кислотада (у „кучсиз" кислота деб аталади, нима нотўғри— нима
учун) - 45—60% НNО
3
бўлади. Нитрат кислотанинг хоссаларини билган ҳолда сиз
нима учун нитрат кислота эритмалари ҳар
хил концентрацияда ишлаб
чиқарилади? - дсган саволга жавоб бера оласиз.
Do'stlaringiz bilan baham: