Х. И. Ирсалиев ортопедик стоматология



Download 2,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/141
Sana25.02.2022
Hajmi2,88 Mb.
#277069
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   141
Bog'liq
ortopedik stomatologiya propedevtikasi 97126

 
 
 
 


95 
ХОМ АШЁЛАРНИНГ ФИЗИК ХУСУСИЯТЛАРИ
Хом ашёларнинг физик хоссаларига уларнинг ранги, зичлиги, эриш 
даражаси, иссиқда кенгайиши ва бошқалар киради. 
 Хом ашёларнинг ранги. Тиш протезлар тайёрланаётганда, уларнинг ранги 
албатта протез майдони ва атроф тўқималарга мос келиши керак. Бундай 
талабларга хом ашёдан металлар жавоб бермайди. Лекин пластмассалар, 
чиннилар (фарфор) протез майдони тўқималарига мос келиши мумкин. Яъни 
шиллиқ қаватга-оч пушти ранг, тишларга-оқ рангда бўлиши мумкин. Соф 
металларнинг ранги ҳар доим бир хил ўзгармасдир. Агарда бир қанча 
металлар бир-бирига қўшилса, уларнинг ранги, металларнинг қўшилиш 
миқдорига қараб аниқланади. Шунинг учун хам ортопедик стоматологияда 
ишлатиладиган асосий хом ашёлар, протез майдони ва атроф тўқималарига 
мос келган холда танланиши керак. 
Иссикликда кенгайиш. Иссиқликдан хом ашёнинг кенгайиши деганда,
биз унинг қиздирилгандаги кенгайиши, яъни маълум даражада ҳажмини ва
чизиқли ўлчамларини ўзгаришига (кенгайишига), совиганда эса
ҳажмининг камайишига айтилади. Турли хом ашёларнинг кенгайиш 
даражаси турлича бўлганлиги сабабли, уларни фоизда ҳисобланади. Уларни 
ҳисоблашда чизиқли ва ҳажмини кенгайиш коэффициенти аниқланади.
Яъни 1 мм хом ашё, +20
о
С даражали хароратда 1
0
С қиздирилгандаги 
ўзгариш, чизиқли кенгайиш коэффициенти деб аталади. Хажм кенгайиши 
коэффициенти эса чизиқлик кенгайиш коэффициентидан 3-марта кўп 
коэффициентига тенгдир. Бу миқдорлар жуда кам бўлишига қарамасдан, 
турли хил хом ашёларни биргаликда ишлатилганда, яъни қотишмалар, 
қистирмалар, тайёрлашда, бир-бирига иссиқликда кенгайиш миқдори тенг ёки 
яқин бўлган моддаларни танлаш зарурлигини билдиради, яъни чизиқли 
кенгайиш коэффициентига тенг ёки яқин бўлган хом-ашёлар бир-бирига 
қўшилиб (текказилганда) қиздирилганда ва совитилганда, уларнинг ўлчамлари 
бир хил ўзгаради ва мустахкамлиги ўзгармайди. Мисол учун олсак: Тиш тож 
қисмининг иссиқликда кенгайиш коэффициент даражаси уртача 8*10
-6

олтинники-14*10
-6

зангламайдиган 
пўлатники-11*10
-6

стоматологик 
чинниники эса 9*10
-6
ташкил қилади. Акрил пластмассаларнинг кенгайиш 
коэффициенти тишникига нисбатан ўн баравар катта.(81*10-6). 
Зичлик. Зичлик деганда биз, модданинг хажм бирлигидаги жисмнинг 
ташкил қилиш миқдорига айтилади. Зичликнинг сон билан ифодаланиши, 
албатта унинг солиштирма оғирлигига мос келади. Тиш протезларини 
тайёрлашда ишлатиладиган хом ашёларни танлашда, уларнинг солиштирма 
оғирлиги катта ахамиятга эга бўлади. Яъни модданинг зичлигини аниқласак, 
унинг солиштирма оғирлигини аниқлашимиз мумкин. Модданинг зичлиги 
қанча катта бўлса, унинг массаси шунча кўп бўлади. Зичлик бирлиги қилиб 
сув зичлиги олинган. Яъни сувнинг зичлиги 1/см
3
ташкил қилади. 
Зангламайдиган пўлатнинг зичлиги-7,9г/см
3
, олтин (900)-19,2г/см
3
, мум-0,95-
0,97г/см
3
; Буларни билишимиздан мақсад, қайси хом ашёдан протез қисмлари 


96 
ёки протезни тайёрлашда, унинг оғирлиги (массаси) қанча бўлишини ёки сарф 
қилинишини аниқлаш мумкин. Мисол учун 900 пробали олтин қотишмадан 
тайёрланган протез ёки протез қисми, (солиштирма оғирлиги 19,2г/см
3

зангламайдиган пўлатдан (солиштирма огирлиги 7,9 г/см
3
) 2,45 марта оғир 
бўлади. 
Эриш. Жисмнинг (моданинг) иссиқлик натижасида қаттиқ ҳолатдан 
суюқ холатга ўтиши, унинг эриши деб аталади. Модданинг эриш холатига 
олиб келувчи иссиқлик даражаси (харорати) эса анна шу модданинг эриш 
температураси (даражаси, харорати) деб аталади. Турли хил моддаларнинг 
эриш температураси турличадир. Масалан мис +1084
0
С да, олтин+1064
0
С да,
платина эса +177
0
С да эрийдилар. Агар металл қотишмалар юқори эриш 
температурасига (хароратга) юқори эга бўлган металлардан ташкил топган 
бўлса, улар юқори эриш температурасига эга бўлади. 900 пробали олтинга, 5-
6% кадмий қўшилса, (унинг эриш температураси 320
0
с) олтин 
қотишмасининг эриш температураси, 1064дан 900
о
С гача пасаяди. Бундай 
усул билан металл қотишмаларини бир-бирига улаш учун кавшарлар 
тайёрланади. 
Хом ашёлар эриш температурасидан юқори хароратда қиздирилганда, 
улар суюқ холатидан газ холатига ўтадилар. Ана шу холатга олиб келувчи 
иссиқлик даражаси, модданинг қайнаш температураси (харорати) деб аталади. 
Кумушнинг қайнаш температураси +1955
0
С, темирники+2450
0
С, олтинники 
+2550 
0
С, кадмийники + 778 
0
С, мисники+2310
0
С ташкил қилади. Моддалар 
қайнаш даражасига кўтарилиб, кўпроқ ушлаб туриш натижасида, уларнинг 
маълум қисмлари йўқотила бошланади. Моддаларни қиздиришда, суюқ 
холатга, қайнаш холатига ўтишига сарфланадиган иссиқлик миқдорини 
каллорияларда (ккал) ўлчанади. 

Download 2,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish