179
2. тож қилиш мўй қалами ёрдамида;
3.
гравитация усули билан;
4. асбоб билан рифлаш йўллари ишлаб чиқарилган.
Юқорида айтилганларни ҳисобга олган ҳолда мустаҳкамлигига таъсир
қилувчи қуйидаги технологик кўрсатмаларга амал қилиниши катта аҳамиятга
эгадир:
1. ҳом ашёни зичлаштириш;
2. куйдиришдан олдин массани яхшилаб зичлаш;
3. куйдиришлар соннининг энг кам бўлиши;
4. адекват ҳароратда
куйдириш;
5. куйдириш вақти аниқлиги;
6. куйдиришда вакуумни тўғри қўллаш;
7. протез юзасини глазурлаш, ялтиратиш (тиниқлаш).
Тайёр сунъий чинни тишлар
Тайёр сунъий тишлар қисман ва тўлиқ олиб қўйиладиган пластинкали
протезлар ва бюгель протезлари учун асосий қисм бўлиб ҳисобланади.
Уларнинг асосий ҳусусияти: тишга ўхшаб ёруғликни қайтариши рангининг
ўзгармаслиги, организм тўқималарига (индефрентлиги ) зарарсизлигидир.
Камчиликлари:
уларнинг нозиклиги, протез базиси билан етарли даражада
мустаҳкам бирикмаслиги ва кам едирилишидир.
Чиннининг металл билан бирикмалари (металлокерамика)
Металлокерамика деб 2 хом ашёнинг технологик бирикмасига айтилади.
Яьни, металл асос (протезнинг)чинни ёки
ситалл массаси билан
қопланишидир. Уларнинг асосий ҳусуияти бўлиб, унинг аниқ тайёрланиши,
мустахкамлиги, кавшарнинг йўқлиги, юқори эстетик ва зарарсизлигидир.
Протезнинг эстетик ҳусусияти қопланган чинни массасига боғлиқ.
Қопловчи чинни
хом ашёсига қўйиладиган
асосий талаблар
қуйидагилардир:
1. Зарарли таъсирнинг йўқлиги;
2. физик- кимёвий кўрсатмаларнинг юқорилиги;
3. тиш қаттиқ тўқмасининг рангини бериши;
4. протез металл асосига мустаҳкам бирикши;
5. юқори намликда, ҳарорат ўзгаришларида ва
чайнов босимларида адгезив
бирикишининг сақланиш ҳусусияти;
6. тайёрлаш, пишириш усулининг оддийлиги ;
7. металл ва қопловчи хом ашёсининг термик кенгайиш коеффициентининг
бир бирига мос келиши. Амалиётда металло керамика протезлари учун
чиннининг уч хил массаси ишлатилади: қопловчи-ёпувчи қават, дентин ва
эмал қаватлари (глазур).
180
Металлокерамика массасини пишириш харорати 980
о
С ошмайди.
Металл қотишмалар эриш ҳарорати эса 1100-1300
о
Сни ташкил қилади.Чинни
массаси ёрдами билан қоплов бир неча қаватли бўлиб улар қуйидагилардан
иборатдир.
1. Тиниқ бўлмаган қопловчи қатлам металл асосини рангини ёпиш ва
металл асос билан чинни массасини мустахкам боғланшини
таъминлайди
2. ярим тиниқ дентин қавати қалинлиги (0,65-0,8 мм)ни ташкил қилади.
3. тиниқ эмаль қавати, тишнинг кесув юзасини шакилантиради.
Чинни массаси тўпламида чинни массасининг кўринишига кўра, кукун,
суюқлик ёки паста кўринишида бўлиши мумкин. Технологияси, яъни қоплаш
ва қаватларини суртиш бўйича, улар 1 қаватли, 2 қаватли ва 3 қаватли бўлиши
мумкин. Куйдириш бўйича эса, юқори темрературада ва
паст температурада
олиб борилувчиларга бўлинади.
Металл асос юзасидан қопланган чинни массасининг синиб тушишига
қуйидагилар сабаб бўлиши мумкин:
1. металл асосини нотўғри шакиллантириш;
2. металл асосини юзасига нотўғри ишлов бериш;
3. қимматбаҳо бўлмаган металл юзасини жуда силлиқ қилиш;
4.
металл асосининг ифлосланши;
5. қопловчи қатламни суртгандаги хатоликлар;
6. қопламани пиширишдаги ва совутишдаги хатолар;
7. шакл ва рангни тўғирлаш мақсадида пиширишлар сонининг ошиб
кетиши;
8. окклюзион тишловлардаги хатоликлар;
9. металл асосида ички тортилшнинг ҳосил бўлиши.
Do'stlaringiz bilan baham: