СИНМА- М
СИНМА- М акрил пластмассалрига кириб, юқори температура
иссиқлигида полимеризатция шароити кетадиган “кукун суюқлик”,
кўринишидаги полимер хисобланади. Улар ортопедик стоматологияда олиб
қўйилмайдиган протезлар, қопламалар, кўприксимон протезларни устидан
қоплашда (металлдпластмасса холатида) қўланишлари мумкин. Унинг
146
кукуни суспензион усули билан фтор сақловчи сополимер хисобланади.
Суюқлиги эса акрил мономерлари ва олигомер қўшилмасидан иборат бўлиб,
юқори эластиклик хусусиятига эгадир. Таркибида олигомернинг бўлиши
СИНМА- М пластмассани металл асослар устига суриб, жойлаштириб,
протезни шаклантиришда, пластмассанинг хамирсимон холати юқори
пластиклик хусусиятини узоқ вақтгача ушлаб туришга ёрдам беради.
СИНМА- М пластмассаси ўзининг юқори эстетик хусусияти билан ва тиш
протезларни металл асосини турли рангдаги массалалар билан қаватма – қават
шаклантириши билан ажралиб туради.
Тиш протезнинг металл асосини бу пластмасса ёрдамида қуйидаги
усуллар билан қоплаш мумкин. Биринчи усулда анна шу пластмасса билан
протез асоси тўғридан – тўғри шакллантирилади ва полимеризатция жараёни
қуруқ усулда олиб борилади.
Иккинчи усулда эса протезнинг металл асоси мум ёрдамида
шакллантирилиб, сўнгра кюветага кўмилади ва СИНМА- М пластмассаси
билан алмаштирилади.
Ишлаб чиқаришда 8 хил “ дентин “ , номли кукуни (порошок) бўлиб, 6,
10, 12, 14, 16, 20 ва 24 рақамлар билан белгиланади. Уларнинг умумий
оғирлиги – 260 гр ташкил қилади. Икки хил “эмаль”, номли кукуни бўлиб,
улар №-1 вка № - 2 рақамлар билан белгилангандир. Уларнинг оғирлиги 40 гр
ташкил қилади.
Суюқлигининг умумий оғирлиги эса 160 гр. Тўпламда қуюқ
(концентрат) ранглар кукуни бўлиб улар қуйидагича белгиланади: Оқ ранг (А),
сариқ ранг (Б), жигаранг (В), кул ранг (Г) . Умумий оғирлиги – 40 гр. ташкил
қилади. Умумий оғирлиги – 40 гр. ташкил қилади. “Дентин”, номли кукун,
тўпламда икки хисса кўп миқдорда бўлиб, ранглари 10, 12, 14, 16 ва 19
рақамлар билан белгиланади. Қуюқ (консенрат) ранг кукуни ишлатилаётган
асосий кукуниннг рангини келтириш учун қўлланилади. Ишлаб чиқарувчи
давлат Украина, Харьхов.
ПРОТАКРИЛ- М
Протакрил – М, пластмассаси тез қотувчи, “кукун- суюқлик”,
кўринишидаги полимерлар гурухига киради. Бундай пластмассалар ортопедик
стоматологияда, ортопедик аппаратлар тайёрлашда, юз- жағ ортопедиясида,
олиб қўйилувчи тиш протезларида, тахтакачлашда, пластмассали тиш
протезларни таъмирлашда, ямашларда ва бошқа керакли холатларда
қўлланилади.
Унинг кукуни фтор сақловчи акрил кислоталарнинг сополимеридан
ташкил топган бўлиб, унинг таркибида стабилаштирувчи ва эскиришни
(бузилишни) олдини олувчи моддалар қўшилган бўлади. Суюқлик таркибида
метилметакрил, бриктирувчи модда, бўлиб пластмасса таркибига кирган фтор
каучук ва эскиришни (бузилишни) олдини олувчи моддалар тиш
147
протезлариннг физик- механик хоссаларини, хизмат қилиш вақтини
яхшилашга олиб келади. Протакрил- М, технологик жиҳатидан онсон
ишлатилади, ранги бўйича оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватига табиий мос келади.
Протакрил- М тўпламасида 160 гр кукун, 100гр- суқлиқлик, 50гр ажратувчи
«Изакол- 69, лак, 40 гр дихлорэтан клейда бўлади. Ишлаб чиқарувчи давлат –
Украина, Харьхов шаҳри.
Do'stlaringiz bilan baham: |