Х. И. Ирсалиев ортопедик стоматология



Download 2,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/141
Sana25.02.2022
Hajmi2,88 Mb.
#277069
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   141
Bog'liq
ortopedik stomatologiya propedevtikasi 97126

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 



 
1. ОРТОПЕДИК СТОМАТОЛОГИЯ ТАРИХИДАН ЛАВХАЛАР 
Бешикдан то қабргача илм изла. 
(Хадисдан) 
Бизнинг мутахасислигимизни ривожланиши уч босқичдан иборат. 
Биринчи босқич – қадим замондан уйғониш давригача. Бу давр ичида 
тишларга протез қўйиш хунармандчилик бўлиб, бу иш билан заргарлар, 
сартарошлар, чилангарлар ва темирчилар шуғулланганлар. 
Иккинчи босқич тахминан X асрдан XIX асргача давом этган. Бу давр 
ичида тишларга протезлар қўйиш юқори малакали сарой жаррохларини ишига 
айланди. 
Учинчи босқич XIX асрдан шу кунгача бўлган даврни эгаллаб, ҳаққий 
тиббий соҳага айланди ва бу иш билан ўрта ёки олий маълумотга эга бўлган 
касб эгалари шуғуллана бошлашди. 
Инсонларга суньий тишларни қўйиш билан қадим замонларда 
шуғулланишгани тўғрисида аниқ маълумотлар мавжуд. Масалан 4500 йил 
аввал Мисрда яшаган Хефрез қабридан мурда ёнида ёғочдан ясалган тиш 
протези топилган. Қазилмалар шундан далолат берадики қадим замонларда 
тиш қаторларини тиклаш учун хайвон ва инсон тишларидан фойдаланишган. 
Уйғониш даврининг (XV аср) 1517-1590 йилларда Париж шахрида 
яшаган, тиш даволаш соҳасида катта ишлар қилган Амбруаза Паре сингари 
жаррохлар билан машҳурдир. Қаттиқ танглай нуқсонларини (кемтикларини) 
обтураторлар билан тиклашдаги биринчи ихтиро унга таълуфлидир. Ўзакли 
тишларни яратиш ғояси ҳам Амбруаза Парега тегишлидир, кейинчалик 
Фошер бу ишларни мукаммаллаштирган. Фошернинг чоп этган китобида тиш 
қаторлари аномалияларини ортопедик йўл билан даволаш фикрлари 
билдирилган. Олим тиш протезларини яратишда фил ва қорамол суягидан 
олтиндан ва маймун ва инсонларнинг табиий тишларидан фойдаланган. 
Фошер илк бора олтин қопламаларни ташқи юзасини оқ эмаль билан ёпишни 
таклиф этган. Шу фикрлари билан сунъий тишларни кўриниш жиҳатдан 
табиий тишлардан фарқ қилмаслик ғоясини сурган. Бу борадаги изланишлар 
француз дорифуруши Дюшато билан хирург Дюбуа де Шеманлар томонидан 
сунъий қопламалар учун чинни ҳомашёлари таклиф қилинди. Бу фикрни 
илгари сурган италиялик Фонций 1808 йилда чиннидан ясалган сунъий 
қопламаларни метал тугмачалари (крампон) билан ишлаб чиқарди. 
Годиернинг 1839 йилдаги каучукни вулканизациялаш ихтироси тиш 
протезлаш соҳаси ривожининг кейинги босқичидан далолат беради. Каучук 
олиб қўйилувчи протезлар базисини ясашда ишлтиладиган бўлди. Бунгача 
Пурман (1648-1721 й) ва Профф (1756 й.) жағлардаги мум ва сурғучдан 



қолиплар олиш, ҳамда улардан гипс ёрдамида моделлар қуйишни таклиф 
этган эдилар. 1820 йилда Делабар қолиплар олиш учун қошиқлар ихтиро этди.
Стенс кейинчалик ўзининг исми билан машҳур бўлган қолип олувчи ҳом 
ашёни таклиф этди. Функционал қолип олиш ғояси Шроттга тегишлидир. Энг 
содда биринчи гипсли артикулятор 1805 йилда Парижлик шифокор Гарио 
томонидан яратилди. Бу аппаратни 1865 йилда Бонвил мукаммаллаштирди. 
Қопламаларнинг муаллифи бўлган Мутон 1764 йилда протезларни 
тишларга маҳкамлаш вазифасини ўтовчи кламмерларни қўллай бошлади. 
Француз Де Саран 1884 йилда тиш тож қисмларининг нуқсонларини 
қистирмалар билан тиклашни амалиётга олиб кирди. 1906 йилад Кармихаэль 
ярим қопламаларни олтиндан ясашни таклиф этди. Оледорф эса 1909 йилда 
қуйма қистирмаларни қўллади. Қуйма тиш протезлар ясашни усулини 1907 
йилада Таггарт ишлаб чиқди. 
1940 йилда биринчи марта Н.Д. Астахов, Е.М. Гофунг, Д.Я. Катц 
ортопедик стоматология дарслигини босмадан чиқардилар. Ушбу дарсликнинг 
яратилиш совет ортопедик стоматологиясининг шаклланганлигидан далолат 
беради, ҳамда у фан сифатида бошқа тиббииёт фанлари қаторида ўз ўрнини 
топди. 

Download 2,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish