Х боб. Инновацион иқтисодиётни ривожлантиришда хорижий тажрибалардан фойдаланиш Ўқув мақсади


Корхоналарда илғор мамлакатлар инновацион фаолиятидан фойдаланиш



Download 64,95 Kb.
bet6/12
Sana14.06.2022
Hajmi64,95 Kb.
#670959
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
2-mavzu

10.2. Корхоналарда илғор мамлакатлар инновацион фаолиятидан фойдаланиш

Иқтисодий ривожланган мамлакатлар инновацион ривожланиши моделларининг уч тури фарқланади:





  1. Фанда пешқадамликка, илмий ишлаб чиқариш жараёнининг барча босқичларини қамраб оладиган, қоида тариқасида, илмий-инновацион имкониятларнинг мудофаа секторидаги улуши анча катта бўлган кенг кўламли мақсадли лойиҳаларни амалга оширишга қараб мўлжал оладиган мамлакатлар

(АКШ, Англия, Франция).





  1. Инновацияларни тарқатиш, қулай инновацион муҳитни яратиш,

иқтисодиёт структурасини оқилоналаштиришга қараб мўлжал оладиган мамлакатлар (Германия, Швеция, Швейцария)





  1. Инновацион инфратузилмани ривожлантириш, жаҳон илмий-техника тараққиёти ютуқларига таъсирчанликни таъминлаш, фан ва технологиялар соҳасида турли секторларнинг ҳаракатларини мувофиқлаштириш йўли билан инновацияларни рағбатлантирувчи мамлакатлар (Япония, Жанубий Корея).

Айрим мамлакатларда инновацион жараёнларни давлат томонидан бошқарилишига мисоллар. Америка Қўшма Штатларида илмий фаолиятга



207


давлатнинг фаол аралашуви иккинчи жахон уруши йилларида юз берди. Урушдан кейинги йилларда хукумат тармоқли ва университет тадқиқотларни молиялаштиришни кескин оширди, ҳақиқатда янги илмий имкониятларни яратиб, меҳнат бозорини тўхтовсиз кенгайтира борди. Натижада АҚШ янги технологияларни ишлаб чиқиш, ўзлаштириш ва уларнинг хажми бўйича жахонда биринчи ўринни эгаллади. Бу давлат дастурларининг яратилиши, инновацион жараённинг ташкилий тизимидаги ҳамда венчур(таваккал) маблағлар сарфланиши билан боғлиқ.

1950-йилларда АҚШда илк бор илмий парклар пайдо бўлди, сўнг технополислар ва Силикон водийси каби бутун бир илмий минтақалар яратилди. Венчурли молиялаш механизм эса ишлаб чиқариш саноатини, автоматлашитриш, хисоблаш техникаси, микроэлектроника ва бошқа соҳалардаги кўплаб йирик инновацияларни амалга оширишда муҳим рол ўйнади.


Давлатнинг илмий фаолиятга аралашуви фаннинг тадбиркорлик секторидаги ишлаш шароитининг ўзгаришига таъсир қилди. Кўплаб соҳалар (электроника, машинасозлик, авиация саноати, ракетасозлик ва бошқа соҳалар.) Давлат буюртмаларини олиб илмий бўлимларини яратишди, бу эса бозор стратегиясида сезиларли ўзгаришларга олиб келди. Илмий тадқиқотларни бажаришга давлат буюртмаларини олган корпорациялар иқтисодий ўсиш ва ишлаб чиқариш самарадорлиги бўйича бошқалардан ўзиб кетишди ва молиявий кўрсаткичлар барқарорлиги билан алоҳида ажралиб турищди.


АҚШ инновацион сиёсатининг муҳим фарқи кичик инновацион тадбиркорликнинг ривожланиши булди. Катта булмаган фирмалар аниқ бир олим ёки ихтирочи ғояларини амалга ошириш учун, қўшимча илмий маҳсулотлардан фойдаланиши, ижодий жараёнга хизмат кўрсатиши, инновацияларни ишлаб чиқаришда ўзлаштириши ва уларни бозорга чиқариш учун махсус шароит яратилди.


Инновацияларни ривожлантириш соҳасида АҚШнинг устуворлиги, илмий тадқиқот тажриба конструкторлик ишланмаларни (ИТТКИ) юқори даражадаги



208


молиялаштириш билан таъминланди. Ушбу соҳада АҚШнинг давлат ва хусусий секторлари биргаликдаги ҳаражатлари Буюк Британия, Германия, Франция, Япония, Италия ва Канаданинг шундай ҳаражатлари умумий миқдоридан хам кўп эди.


Япония.Урушдан кейинги Япониянинг саноати техник қайта жихозлаш ваянгиликларни жорий этиш давлат стратегияси хорижий мамлакатлар илмий ишланмалари ва илғор технологияларидан фойдаланишдан иборат бўлди. 1960-йиллар охирида Япония бир йилда икки мингтагача янгилик импорт қилиб, улар мамлакат миллий ялпи маҳсулотининг ўсишининг деярли 60% ни

таъминлади. Кейинчалик давлат сиёсати ўзгарди, тўғридан тўғри ўзлаштиришдан хорижий андаза, намуналарни такомиллаштиришга ўтиш амалга оширилди, бу эса ўз ишланмалари асосида юқори технологик ва илмий салоҳиятли соҳаларини ривожлантириш билан шуғулланишга имкон яратди.


Япониянинг инновацион жараёнларни ривожлантиришдаги муваффақиятлари давлат идоралари ва хусусий манфаатлари билан чекланган тизимларнинг иштирок этувчи томонларконсенсуси асосидаги узвий ҳамкорлик билан ифодаланади.





Download 64,95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish