Электромагинит тўлқинларга тариф беринг ва унга мисоллар келтиринг.
Електромагнит тўлқинлар - бу фазодаги синусоидал электромагнит тебранишлардир. Электромагнит тўлқинлар бу ёруғлик, кўринмас инфрақизил диапазондаги иссиқлик нурлари, рентген нурлари, ва радиотўлқинлардир. Уларнинг фарқи фақат тўлқин узунлигида англашилади.
Радиотўлқинлар диапазонларини санаб беринг
Радиоалоқа тизимлари электромагнит тўлқинларнинг радиотўлқинлар диапазонидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади. Ҳар бир радио алоқа линиясига маълум радио частота поласаси ажратилади. Бу полосани ўртача частотаси номинал частота ҳисобланади.
Диапазон номери
|
Частота чегаралари
|
Тўлқин узунлиги чегаралари
|
Диапазонлар номи
|
Диапзонлар қисқартма номлари
|
№ 4
|
3 – 30 кГц
|
100 - 10 км
|
ўта узун тўлқинлар
|
ЎУТ
|
№ 5
|
30 – 300 кГц
|
10 - 1 км
|
узун тўлқинлар
|
УТ
|
№ 6
|
300 – 3000 кГц
|
1000 - 100 метр
|
ўрта тўлқинлар
|
ЎТ
|
№ 7
|
3 – 30 МГц
|
100 - 10 метр
|
қисқа тўлқинлар
|
қТ
|
№ 8
|
30 – 300 МГц
|
10 - 1 метр
|
метрли тўлқинлар
|
МТ
|
№ 9
|
300– 3000МГц
|
10 - 1 дм
|
детсиметрли тўлқинлар
|
ДТ
|
№10
|
3 – 30 ГГц
|
10 - 1 см
|
сантиметрли тўлқинлар
|
СТ
|
№ 11
|
30 – 300 ГГц
|
10 - 1 мм
|
миллиметрли тўлқинлар
|
ММТ
|
№ 12
|
300 – 3000 ГГц
|
1 – 0,05 мм
|
детсимиллиметрли тўлқинлар
|
ДММТ
|
Радио алоқани халқаро тартибланишига биноан радио частоталар 9та диапазонларга бўлинади ва 4 дан 12 гача номерланади. N номерли диапазон пастдан 0,3*10Н Гц ва юқоридан 3*12Н Гц частота билан чегараланган.
Хар бир радиотўлқинлар диапазонларини қандай частота оралиғида ётишини айтиб беринг
Диапазон номери ошиши билан уни кенглиги (полосаси) кенгайишига эътибор қаратиш лозим, у қуйдагича бўлади: № 4 учун 30 – 3 = 27 кГц; № 12 учун 3000 – 300 = 2700 ГГц.
Сирт тўлқинлари хақида тушунча беринг
Сирт тўлқинларига мисол қилиб, узун тўлқинларни келтириш мумкин. Улар Ер ва сув юзаси бўйлаб тарқалади, ионосферага деярли етиб бормайди. Бундай тўлқинлардан асосан денгиз алоқа тизимларида фойдаланилади. Чунки, бундай сирт тўлқинларидан фойдаланган ҳолда радио алоқа тизим ташкил қилинганда, амалий жиҳатидан денгизнинг ихтиёрий нуқтасида алоқа имконий бўлади. Ўрта тўлқинлар эса Ер ва сув сирти бўйлаб, шунингдек ионосферадан аксланиб тарқалади.
Майдоний тўлқинларга хақида тушунча беринг.
Қисқа тўлқинлар эса “сакраб” тарқалади, яъни улар Ер сирти ва ионосферадан даврий равишда аксланиб тарқалади. Ултрақисқа тўлқиндар ва бошқа юқори частотали тўлқинлар тўғри чизиқли линия бўйлаб тарқалади. Улар Ер сирти бўйлаб оғиб тарқалиш хусусиятига эга амас ва улар учун ионосфера қатлами шаффофдир.
Ултра қисқа тўлқинлардан бугунги кунда импулсли радиолокатсия тизимлари, сунъий йўлдошли алоқа тизимларида қўлланилиб келинмоқда. Шунингдек радио релели алоқа тизимларида, Ер усти радио ва уяли алоқа тизимларида, тропосферали алоқа тизимларида фойдаланилиб келинмоқда.
Радио локатсия тизимларидан ултра қисқа тўлқинлардан фойдаланишнинг асосий афзаллиги, бундай тўлқинлар тўғри чизиқли линия бўйлаб тарқалганлиги учун ҳаводаги обектнинг аниқ координатасини аниқлашга имкон беради. Сунъий йўлдошли алоқа тизимларида қўлланилишининг асосий сабабларидан бири атмосферанинг юқори қатлами УКВ диапазонидаги радио тўлқинлар учун шаффоф хисобланади ва бундай диапазондаги радио тўлқинлар бу қатламларни ортиқча йўқотишларсиз кесиб ўтиши мумкин. Бугунги кунда Ер усти радио алоқа тизимларида, уяли алоқа тизимлари ва телевидения тизимларида қўлланилишининг асосий сабаби радио тўлқиннинг частотаси қанчалик юқори бўлса улар ёрдамида кенг полосали алоқа каналларини хосил қилиш имконияти ортади ва радио алоқа тизими орқали узатилувчи хизматларнинг сифати ортади.
Хулоса.
Мен бу Лаборатория машғулоти ишини қилишимда ўзимга керакли бўлгн били ва кўникмаларни олдим. Ефир ва радиотўлқинлар ва уларнинг частўталари сирт тўлқинлари ва майдон тўлқинлари хақида маълумотга ега бўлдим.
Do'stlaringiz bilan baham: |