Мактабгача тайёрлов гурухида болалар билан ўтказиладиган эрталиклар
№
|
Эрталик номи
|
Ўтқазиш вақти
|
1
|
Мустакиллик байрами
|
25 августдан -30 августгача
|
2
|
Ўқитувчи ва мураббийлар куни
|
25 сентябрдан - 30 сентябргача
|
3
|
“Мехржон”-(хосил) байрам
|
25октябрдан -5 ноябргача
|
4
|
Янги йил байрами
|
25 декабргача
|
5
|
Онажонлар байрами
|
5 мартдан -7 мартгача
|
6
|
Навруз байрами
|
20 мартдан -20 апрелгача
|
7
|
Хотира ва кадрлаш куни
|
5 март -7 майгача
|
8
|
Хайр боғчам, салом мактаб!
|
25мартдан -30 майгача
|
Ўйин фаолияти
Боланинг тасаввури, тафаккури ҳамда ижодий лаёқатини турли ўйинлар орқали шакллантириш, ташаббус, фаоллик ва мустақилликни ривожлантириш. Турли ўйинлар ташкил этиш, ўйинларда воқеалар, ҳаётий вазиятлар, катталар меҳнатига тақлид қилишни ўргатиш.Мустақил равишда хонасини йиғиштиришга ва ўйинчоқларини ўз жойига териб қўйишга одатлантириш.Воқеабанд–ролли ўйинлар. Болага ўйин мазмунига мос тарзда турли хилдаги роллар ижро этишни, анжомлар, қурилиш материалларидан фойдаланиш, ўйин учун етишмаётган нарсаларни (театр билети учун чипта, харид учун пуллар) мустақил олиш ва ясашни ўргатиш.
Болани ўйин жараёнида атроф-борлиқ ҳақидаги тасаввурларидан, кундалик ҳаётдан, адабий асар ва мультфильмлардан олган таассуротларидан ижодий фойдаланишга ундаш. Ўйин давомида, ўз ғоясини тенгдошларининг ғояларига мослаштирган ҳолда ўйинни кенгайтириш қобилиятини ривожлантириш; барча ўйин иштирокчиларининг ҳаракатларини режалаштириш ва муҳокама қилиш, келишиш кўникмаларини шакллантиришда давом этиш. Ҳамкорлик ва ўзаро ёрдамга асосланган муносабатларни шакллантириш. Хайрхоҳлик, тенгдошларига ёрдам бериш, ўйинда ўртоқларининг манфаатлари, фикрлари, хоҳиш истаклари билан ҳисоблашиш каби яхши одатларни тарбиялаш, баҳсли ўринларни хушмуомалалик билан ҳал қилишга ўргатиш.
Ҳаракатли ўйинлар. Болани мустақил фаолиятларида мазмунан турлича бўлган ҳаракатли ўйинлардан фойдаланишга ундаш. Жисмоний сифатларини (эпчиллик, тезкорлик, чидамлиликни), ҳаракат мувофиқлиги, маконда мўлжал ола билиш кўникмасини ривожлантиришга ёрдам берадиган ўйинлар, мусобақалар ўтказиш. Ўйин натижаларини холис баҳолашга ўргатиш. Спорт ва халқ ўйинларига бўлган қизиқишни ривожлантириш.
Ҳаракатли ўйинлар: “Қуш учди”, “Овчилар ва қуёнлар”, “Тўдадан қолма”, “Чиллак”, “Сополак”, “5 тош”, “Хўрозлар жанги”, “Зовурдаги бўри”, “Тушиб қолма”, “Қурбақа”, “Тез ол, тез қўй”, “Буюмларни алмаштир”, “Оқ теракми, кўк терак”, “Бойқушча”, “Қайси гуруҳ тез тўпланади?”, “Қўшнингни қувиб ет”, “Ким тезроқ гардишни (обруч) юмалатади?”, “Кимни айтсам, шу коптокни тутади”, “Тўхта”, “Овчилар ва ҳайвонлар”, “Ким энг мерган?”, “Кўз боғлаш”, “Ким арқонни тезроқўрайди?”, “Қуёнчани парваришла, боқ”, “Қушлар парвози”, “Ердан
баланд”, “Мени топ”, “Қопни чуқурга тушир”.Қўшимча ҳаракатли ўйинлар: “Чавандозлар”, “Қоч болам, қуш келди”, “Доирада”, “Зағизғон”, “Қармоқ”, “Калитча”, “Ким энг узоққа сакрайди?”, “Хўрак”, “Зув-зув”, “Чўпон ва эчкилар”, “Таёқни кесиш”, “Кимни чақиришса ўша”, “Эстафеталар”, “Сув олиб кел”, “Дўппини яширма”, “Ким мерган?” Спорт ўйинлари: “Баскетбол”, “Футбол”, “Бадминтон”, “Стол тенниси”.Спорт машқлари: Велосипед ҳайдаш, самокатда учиш.
Саҳналаштирилган ўйинлар. Театрлаштирилган ўйинлар орқали болада театр санъатига бўлган қизиқишни тарбиялаш ва ижодий қобилиятни ривожлантириш.Болага саҳналаштириш учун эртак, шеър ва қўшиқларни мустақил
танлаш, бўлғуси спектакль учун зарур анжом ва декорацияларни тайёрлаш, ролларни ўзаро тақсимлаш имкони бериш лозим.Ижро этаётган образини етказа билишда ижодий мустақиллик, эстетик дид ва талаффуздаги аниқликни ривожлантириш. Ифода воситаларидан (гавда ҳолати, имо-ишора, юз ифодаси, оҳанг, ҳаракат) фойдаланишга ўргатишда давом этиш.
Театрлаштирилган ўйинларда театрнинг турли хиллари (бибабо, бармоқлар театри, театр, расмлар театри, қўлқопли театр, қўғирчоқтеатри)дан кенг фойдаланиш.Болага театр ҳақида, театрга алоқадор касблар ҳақида, ижронинг муваффақиятли чиқишида фойдаланиладиган қўшимча воситалар (чироқ, грим, мусиқа, сўз, хореография, декорация в.б.)нинг ўрни ҳақида тушунча бериш. Театр маданияти малакаларини тарбиялашда давом этиш, театр томошалари, видеоматериалларни томоша қилиш орқали театр санъати ҳақидаги билимларини кенгайтириш.
Таълимий ўйинлар. Боланинг таълимий ўйинларга қизиқишини кенгайтириш ва чуқурлаштириш, унинг иродасини мустаҳкамлайдиган, чаққон, зийрак ва ҳушёр бўлишга ундайдиган ўйинлардан кенг фойдаланиш.Болада турли таълимий ўйинларни ташкил этиш, етакчилик ролини бажариш малакасини ривожлантириш. Таълимий ўйин жараёнида тенгдошлари билан ҳамкорликда харита ва схемаларни танлаш тартиби ҳақида келишиб олишга, ўз ҳаракатларини бошқа ўйин иштирокчилари ҳаракатлари билан мувоффиқлаштиришга ўргатиш. Ўйинда топқирлик, зийраклик, сабр-тоқатлилик, дўстлик, ўзаро ёрдам, вазифани мустақил ва маромига етказиб бажариш малакасини ривожлантириш. Болани айрим таълимий ўйинларни ўйлаб топишга жалб қилиш. Сенсор қобилиятларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш. Ўйинда мактабга тайёргарлик учун зарур бўлган сифатларнинг, яъни мантиқий фикрлаш, хаёлий тасаввур, тафаккур фаоллиги, фикрларини эркин айтиш, саволларга тўлиқ жавоб бериш кабиларнинг юзага келиши ва ривожланишига ёрдам бериш.Таълимий ўйинлар: “Ишлаш учун кимга нима керак?”, “Еттитаси бир
қатор”, “Ўсади, гуллайди, пишади”, “Бу қайси фаслда содир бўлади?”, “Бу қайси эртакдан?”, “Рангига қараб танла”, “Қанча қолди?”, “Тескарисини айтинг”, “Қандай буюмни ўйладинг?”, “Ўхшайди – ўхшамайди”, “Учта буюм номини айт”, “Ким кўпроқ сезади?”, “Бўладими – бўлмайдими?”
Ўқув йили охирида бола:
- мустақил равишда хонасини йиғиштиради ва ўйинчоқларини ўз жойига териб қўяди;
- тенгдошлари билан ўйнайди, ўйинчоқ ва қаламлар билан ўртоқлашади;
- турли ўйинлар ташкил қила олади;
- ўйинларда воқеалар, ҳаётий вазиятлар, катталар меҳнатига тақлид қилади;
- ўйин сюжетларини мустақил танлайди ва ўйлаб топади;
- мақсаддан четга чиқмаган ҳолда ўйинга ижодий ёндашади;
- ролнинг янги талқинини топади ва уни амалга оширади;
- дўстлик, ўзаро ёрдам каби ижобий ҳислатларга эга, тенгдошлари билан ҳамкорликда, келишган ҳолда ўйнайди;
- театрлаштирилган ўйинларда актёрлар ўйини ва саҳнанинг безатилишига мустақил баҳо беради;
- томоша қилган спектакли ҳақида ўз фикрини айтади;
- театр маданияти малакаларига эга (театрга алоқадор касблар ҳақида ва театрда ўзини тутиш қоидаларини билади);
- театр бўйича тузилган ижодий гуруҳларда (“режиссёрлар”, “актёрлар”, “костюмерлар”, “безакчилар”) иштирок этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |