Гуруҳда ўтказиладиган машғулотлар


Ижтимоий- ҳиссий ривожланиш



Download 1,47 Mb.
bet3/9
Sana24.02.2022
Hajmi1,47 Mb.
#196713
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
ривожлантириувчи гурух

Ижтимоий- ҳиссий ривожланиш
Ижтимоий ривожланиш. Катталар билан мулоқот. Боланинг катталар ва тенгдошлари билан мулоқот қилиш доирасини (бошқа гуруҳтарбиячиси, мудира, услубчи, психолог, меҳмонлар, тенгдошларининг ота-онаси) кенгайтириш.Болага ўз ихтиёри билан саломлашиш, катталарнинг саволларига жавоб бериш, миннатдорчилик билдириш, катталарга мурожаат қилишнинг турли усулларидан фойдаланишни ўргатишни давом эттириш.Одамлар билан мулоқот қилишда, суҳбат ва мунозараларда ўз фикрини айта олиш қобилиятини шакллантириш. Мустақил ҳолда “Ассалому-алайкум”, “Марҳамат”, “Раҳмат”, “Илтимос”, “Хайр”, “Кўришгунча”, “Соғ бўлинг” каби илтифотли сўзларни, бошқаларга нисбатан “балли”, “яша” каби олқишларни айта олишга одатлантириш.Катталар билан мулоқот даврида мактаб ҳақидаги тасаввурларини кенгайтириш, билим олишга қизиқтириш, катталар томонидан ўрнатилган тартиб-қоидага риоя қилишга одатлантириш.Болага атрофдагиларни ҳурмат қилиш муҳимлигини тушунтириш, оила аъзолари ва уларнинг вазифаларини билишга кўмаклашиш, оила аъзоларига ёрдам беришга ўргатиш, заруратга қараб ёрдам сўраб мурожаат этишини рағбатлантириш. Байрам ва тадбирларда яқин инсонларини сўз орқали табриклашга ўргатиш.
Болани диққат билан тинглаш, унинг сўзларига қизиқиш билдириш, саволларига батафсил жавоб бериш муҳим.Тенгдошлари билан мулоқот. Тенгдошлари билан саломлашиш, хайрлашиш ва улар билан ўзаро фикрлашиш, мулоқотдан севиниш,
мамнунлигини сўз билан ифодалаш (“Менинг ўртоғим”, “Дўстимнингтуғилган куни”, “Биз ясаган варраклар”), байрам ва тадбирларда ўртоқларини табриклаш ва бундан қувонч ҳиссини туйишга ўргатиш. Тенгдошларига ёқиш истагини, ўйинлар ташкил этиш, ролларни тўғри тақсимлаш, фаол бўлишга интилишини рағбатлантириш. Тенгдошларининг яхши ва ёмон одатларини, қилиқларини сўз орқали айтиш, баҳолаш, атрофдагилар билан мулоқот вақтида ўз таклифларини эркин билдириш ва улар билан ўз ҳиссиётларини бемалол ўртоқлашиш, низоли вазиятлардан мустақил чиқа олиш кўникмасини шакллантиришда давом этиш. Шунингдек, мулоқот давомида ўз фикрини билдириш, амалга ошириш ва фикрини ўзгартириш имконини бериш (“Сен буни яхши ўйлабсан, лекин бунинг ҳожати йўқ”).Боланинг ролли ва театрлаштирилган ҳамда бошқа турдаги ўйинларда фаол иштирок этишини рағбатлантириш.
Ҳиссий ривожланиш. “Мен” концепцияси ёки ўз-ўзини англаш тушунчасини шакллантириш. Болада ижобий фазилатларни таркиб топтиришда давом этиш. Атрофдагиларга ва тенгдошларига эътиборли, раҳм-шафқатли бўлиш, ёрдам бериш, топшириқларни бажаришда қатъият ва сабр-тоқатни намойиш этиш, ташаббускор, фаол бўлиш, бўлажак воқеалардан мамнуният ҳис қилишга ўргатиш. Айтилган топшириқни ўз вақтида тўғри бажаришга ундаш.Боланинг ўз исми-шарифи, ёши, манзили, оила аъзоларини тўлиқбилиши, ўзи тўғрисида тасаввурга эга бўлиши, ўзининг шахсий аҳлоқий сифатларини баҳолай ва англай олишини рағбатлантириш. Болани ўзи ҳақида, яшайдиган шаҳри, уйи, манзили тўғрисида (“Менинг туғилган куним”, “Менинг оилам”, “Менинг маҳаллам”) сўзлаб беришга ўргатиш, ўзи ва тенгдошлари тўғрисидаги маълумот билан алмашиш кўникмасини
мустаҳкамлаш, ўзини таништирадиган вазиятлар мавжуд бўлган роллиўйинларни ташкил қилиш.Ўғил болага (жасур, мард, зийрак, чаққон, қизларга ҳурмат) ва қиз
болага (назокатли, мулойим, оқила, чаққон, саришта) хос бўлган фазилатларни тарбиялашни давом эттириш. Катталар ва тенгдошларининг ўзига берган баҳосини, бошқаларнинг хоҳиш-истакларини ҳурмат қилиш. Катталар ёрдамида ўз камчилигини сезиш ва бартараф қилиш, жамоада ўзини тутиш, ўзининг ютуқ ва
камчиликларини билишга ўргатиш.Ўзини ҳурмат қилиш, ўз қадр-қимматини билиш, миллий анъаналарни ва маданий қадриятларни ҳурматлаш, улар билан фахрлана олишини (миллий кийимлар, ўйинлар, урф-одатлар, тарихни ва бугунинибилишга интилади) рағбатлантириш. Болага маънавий-моддий қадриятлар тўғрисида тушунтириш, маданий қадриятларни ўйинлар, ижод, мусобақалар орқали ифодалашига имкон бериш.
Ҳиссий ифодалаш. Ўзи ва ўзгаларнинг ҳис-туйғуларини тушуниш ва ҳурмат қилиш, бошқаларнинг ҳиссиётларини таҳлил қила олиш. Сахийлик, яхшилик ва раҳмдиллик кўрсатиш, ўзининг ва бошқаларнинг кайфиятини тушуниш, яқинлари ва тенгдошларига нисбатан ҳамдардлик билдиришга одатлантириш.Катталар ва тенгдошларига самимий муносабат билдириш, уларнинг кайфиятини, ҳолатини (суюниш, фахрланиш, тинч ҳолат, асабийлашиш, хафа бўлиш) ҳис қилиш қобилиятини шакллантиришни давом эттириш.Ўз ҳиссиётларини сўз билан ифодалай олиш, ўзини ва бошқаларнинг ҳолатларини таққослаш ва баҳолаш.Ёқтирган мусиқа асарларини бажон-у дил тинглашга, уларга нисбатан муносабат билдиришга, бадиий асар қаҳрамонларининг руҳий ҳолатидан таъсирланиб ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришга ўргатиш.
Боланинг тасвирий фаолият (расм чизиш, аппликация), роль ижро этиш ва режиссёрлик қилиш ўйинларида, оилавий ва умумий байрамлардаги чиқишлари, болалар театри ва бошқа вазиятларда ўз туйғулари, ҳиссиётларини ифодалашини рағбатлантириш. Бола билан суҳбатлашиш, унинг ҳаракатларини, турли қувончли ва қайғули воқеаларни, қийин вазиятга тушиб қолган дўстлар ва катталарни қўллаб-қувватлаш нақадар муҳимлигини муҳокама қилиш.
Ўқув йили охирида бола:
- мулоқот қилишда нутқли ва нутқсиз воситалардан (ифодали имо-ишоралардан) фойдаланади;
- ўз атрофидаги таниш одамлар билан осонликча мулоқотга киришади;
- муаммоларга дуч келганда танишлардан ёрдам сўрайди;
- нотаниш ёки илк бор кўраётган одамлари тўғрисида саволлар беради;
- келишишни билади;
- хушмуомалаликни намойиш этишнинг оддий кўникмаларига эга (саломлашиш, хайрлашиш, миннатдорчилик билдириш);
- бошқалар билан барқарор алоқалар ўрнатади, дўстлар орттиради;
- болалар ва катталар билан идрок этаётган вазиятни, унинг доирасидан чиқиб кетадиган ҳолатни акс эттирадиган мавзуларда мулоқот юритади;
- ёрдам беради, овутади, ўйинчоқ, қаламлари билан ўртоқлашади;
- катталар билан суҳбатлашганда савол беради ва жавоб қайтаради;
- ўйинлар ташкил этади ва тенгдошлари билан ўйнайди;
- ташаббускор, фаол, бўлажак воқеалардан мамнуният ҳис қилади;
- ўзининг исми-шарифи, ёши, манзили, оила аъзолари, қайси мамлакат, шаҳар, қишлоқда яшаётганлигини билади, ўзи тўғрисидаги маълумотларни болалар билан алмашади;
- миллий ва маданий қадриятларни билади ва улар билан ғурурланади;
- топшириқларни бажаришда қатъият ва сабр-тоқатни намойиш этади;
- тенгдошларига ёқишни истайди;
- катталар ва болаларнинг руҳий аҳволини сезади;
- яқинлари ва тенгдошларига нисбатан ҳамдардлик билдиради;
- атрофдагиларни кийимлари ва тили бўйича ажратади;
- ёқтирган мусиқа асарларини тинглайди, уларга нисбатан муносабат билдиради;
- бадиий асар қаҳрамони руҳий ҳолатидан таъсирланади ва ўз фикр-мулоҳазаларини билдиради.



Download 1,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish