16-саҳна.
Кун. Хиёбон.
БАХОДИР, МУНИСА.
Баҳодир Муниса билан кўчада кўришади.
Иккаласи жим йўлда давом этаётган эди.
Муниса – Баҳодир ака, нега жимсиз?
Баҳодир – Нима дейин?
Муниса – Бирор нарса демайсизми? Нима қилмоқчисиз?
Баҳодир – Ҳозир ҳеч нарса қилолмайман. Онам тўнини тескари кийиб олган. Ҳеч кимни эшитмаяптилар. Онамни кўнглини ололмагансан, менимча.
Муниса – Нима? Демак, турмушимиз шу жойда тўхтайдими?
Баҳодир – Билмайман!
Муниса ерга қараб йиғлайди.
Баҳодир – Нима бўлса бўлди, кетдик уйга қайтамиз.
Муниса – Ҳозирми?
Баҳодир - Ҳа, нима?
Муниса - Уйга айтмасдан кетолмайман, аҳир.
Баҳодир у ёқдан бу ёққа юра бошлайди. Мунисага қараб, кулиб гап бошлайди.
Баҳодир – Ҳозир бир иш қиламиз. Мен дадангга қўнғироқ қиламан. Уйга олиб кетяпман, деб айтаман.
Муниса – Қўрқаман.
Баҳодир – Ҳаммаси яхши бўлади.
Баҳодир чўнтагидан телефон олиб, қайнотасига телефон қилади.
17-саҳна
Холматнинг уйи.
МАСТУРА, БАХОДИР,
ХОЛМАТ, МУНИСА, НАРГИЗА
Муниса билан Баҳодир бирин-кетин кириб келадилар. Ҳеч ким кўринмайди. Улар уйга кирганларида Мастура опа чиқиб келади. Кўзига Муниса кўрингандан кейин важоҳати ўзгаради.
Мастура – Ие, келсинлар.
Муниса – Ассалому алайкум!
Баҳодир –Ассалому алайкум!.
Мастура опа алик олмайди .Ўғлига қарайди.
Мастура – Дарров соғиниб қолдингми? Менга бир оғиз айтмасдан нималар қилиб юрибсан?
Баҳодир Мухлисага хонага киришини имлайди. У хонасига кириб кетади.
Баҳодир – Бўлди энди. Олиб келсам, хотинимни олиб келдим.
Мастура – Энди хотин керак , она керакмасми?
Баҳодир – Қачон сизга қарши бордим. Мени ҳаётимни ўйинчоқ қилиб юборсангиз индамадим.
Мастура – Нима қилсам, сенинг бахтинг учун қилдим.
Баҳодир – Мен бахтлиман! Энди яшашга қўйинг.
Мастура – Йўқ, бу келин бўлмайди. Уйимизни куйдириб юборади.
Баҳодир – Бас, етар энди.
Мастура – Кел яхшиси биринчи хотинингни олиб кела қол.
Баҳодир Муниса эшитиб қолмадими, деган хадикда онасига ўқрайиб қарайди.
Муниса эса, эшик тагида зимдан она-боланинг гапига қулоқ солиб турган эди.
Мунисанинг устидан муздай сув қуйгандек бўлди.
Муниса – Хотини..?
Муниса ўзини қўйишга жой топмайди. Телефонни олиб онасининг рақамини теради.
Муниса йиғлаб юборади.
Муниса – Ойижон, куёвингиз уйланган экан...
Баҳодир кириб келади. Телефонни қўлидан олиб ўчириб қўяди.
Баҳодир – Нима қиляпсан?
Муниса – Кетаман, энди кетаман. Мендан яширган яна нималар бор?
Мастура опа келиннинг овозини эшитиб, ҳавотирга туша бошлайди.
Муниса – Уйланган экансиз, опангизни сарполарини мени ота-онамга пуллагансиз? Мен билмаган яна нима қолди?
Баҳодир – Бўлди, ҳаммасини тушунтираман.
Муниса – Тушунтирманг! Менга ёлғон билан бошланган турмушнинг кераги йўқ. Қочинг йўлимдан , кетаман.
Муниса шаҳд билан уйдан югуриб чиқиб кетади. Мастура опа ҳам энди уни тўхтатмоқчи бўлади. Баҳодир унинг кетидан чиқмоқчи эди, Мастура опанинг юрак ҳуружи қўзғаб қолади. Баҳодир онасини ушлайди.
Баҳодир – Ойи!
Хонадан Холмат ака ва Наргиза чиқиб келади.
Наргиза – Дада, тез ёрдам чақиринг. Юраги ҳуруж қиляпти.
Мастура – Ўғлим! Мен онангни кечир. Билмай қолдим.
Баҳодир – Хўп, ойи, хўп.
Do'stlaringiz bilan baham: |