9.3. Ташкилий тузилма
Янги ташкил этилаётган корхона учун юқорида айтиб ўтилган вазифалардан ташқари бизнес миқёсига мос келувчи ташкилий тузилмани шакллантириш муҳим аҳамият касб этади. Уни тавсифлаб беришда одатда қуйидаги масалалар ёритилади:
асосий бошқарув лавозимлари ва бошқарув ходимларининг умумий сони;
бошқарув тизимининг иерархия босқичлари сони;
у ёки бу лавозимларга мутахассислар резюмесини тўплаш ва бошқарув командасини шакллантириш;
бошқарув командаси аъзолари ўртасида ролларни тақсимлаш ва ҳар бир команда аъзосининг функцияларини белгилаб олиш;
бошқарув командасининг ҳар бир аъзоси учун ойлик иш ҳақи миқдорини белгилаш;
бошқарув командаси аъзоларини ёллаш шартлари.
А- расм. Ташкилий тузилма турлари.
Корхонанинг оптимал ташкилий тузилмасини шакллантириш бир вақтнинг ўзида амалга ошириладиган нарса эмас. Унинг ечими кўп ҳолларда нафақат кўп вақт, балки катта ташкилотчилик ишларини, қобилиятини ҳам талаб қилади. Айниқса бошқарув командасини тузиш оғир ва мураккаб иш ҳисобланади. Бунда қуйидаги тамойилларга риоя қилиш зарур:
команда аъзоларининг психологик жиҳатдан бир-бирига мос келишини таъминлаш;
команданинг ягона организм каби фаолият кўрсатишини таъминлаш;
ҳар бир команда аъзоси жамоа олдига қўйилган мақсадни тўлиқ тушуна олиши лозим;
ч изиқли
т ашкилий
тузилма
Раҳбар (президент)
Функционал тузилма
Б-расм. Чизиқли-функционал тузилма.
Функционал хизматлар бўлимлари
Минтақалар ёки маҳсулотлар бўйича ихтисослашган ишлаб-чиқариш, сотиш бўлинмалари.
В-расм. Дивизионал – функционал тузилма.
команда аъзоси ўз малакасини мунтазам ошириб бориши керак;
қонуний асосда корхона нуфузини ошириш ва фойдасини ўстириш учун барча зарур ишларни амалга ошириш.
А-расмда келтирилган ташкилий тузилма турлари танлашда корхонанинг хусусиятларидан келиб чиқиш лозим.
Ташкилий тузилманинг асосий тавсифи (характеристикаси) қуйидагилардан келиб чиқади:
бошқариш функциялари бўйича бошқарув ходимлари сони;
чизиқли бошқарув ходимлари сони;
корхона бошқарув тизимининг бўйчуниш поғоналари сони;
ҳар бир бошқарув даражасида тузилмавий бўғинларнинг миқдори;
бошқарувнинг марказлашмаганлик даражаси;
Юқоридаги тавсифларга таъсир кўрсатувчи асосий омил корхонани бошқариш бўйича ишлар хажми ҳисобланади. Бу эса ўз навбатида бошқариш фнкцияларининг мазмуни ва таркибига бошқарув вазифаларининг меҳнат талаблиги ва даврийлигига боғлиқ бўлади. (Б,В,Г-расмлар).
Тармоқдаги мустақил бўлинмалар
Лойиҳаларнинг функционал таъминоти.
Г-расм. Матрицали тузилма.
Do'stlaringiz bilan baham: |