Хом-ашё ва материаллар хариди корхонанинг хўжалик фаолиятида муҳим қадам ҳисобланади. Бунда вазифа харид қилинаётган материаллар оптимал ҳажми қандай бўлишини аниқлашга бориб тақалади, чунки бир марталик харид қилинадиган материаллар партияси қанчалик катта бўлса, шунча кўп айланма маблағларни «боғлаб» қўйишга тўғри келади ва аксинча.
Ресурслардан фойдаланишни баҳолаш. Бизнес-режани ишлаб чиқишда корхонанинг ресурслардан фойдаланишини ёритиб бериш зарур.
Гап шундаки, талаб қилинувчи ресурслар ҳажмини аниқлаш бу ҳали режалаштиришнинг бошланиши бўлиб, амалдаги бизнесда бу ресурслар қандай фойдаланилиши муҳим аҳамият касб этади.
Натурал ва қиймат ўлчамидаги амалдаги (ўтган йилги) ва режадаги (башорат қилинган) кўрсаткичлар ресурслардан фойдаланишни тавсифлаш учун асос бўла олади. Режадаги кўрсаткичларнинг амалдаги кўрсаткичлардан ортиб кетиши корхонанинг ресурслардан фойдаланиш сиёсатида ижобий ўзгаришлар рўй берганлигидан дарак беради.
8.5. Асосий ва айланма ишлаб чиқариш фондларига бўлган талабни (эхтиёжни) аниқлаш.
Асосий ишлаб чиқариш фондларидан (узоқ муддатли активлар) фойдаланиш кўрсаткичларини ва уларга бўлган талабни (эхтиёжни) аниқлаш.
Бу моддада мавжуд асосий ишлаб чиқариш фондларининг қисқача тавсифи берилади: таркиби, тузилмаси, қиймати, техник тавсифи, эскириш даражаси, таъмирлаш ва реконструкция қилиш зарурияти кўрсатилади (8.2-жадвал).
8.2-жадвал
Асосий ишлаб чиқариш фондларининг таркиби тузилиши ва эскириши.
Асосий ишлаб чиқариш фондлари гуруҳи
|
Лойиҳа бошланишидаги қиёмати, минг сўм.
|
Улуши%
|
Лойиҳа бошланишидаги эскириши, минг сўм
|
Қолдиқ қиймати,минг сўм.
|
Эскириш коэффициенти
|
|
|
|
|
|
|
Мавжуд ишлаб чиқаришни кенгайтириш, модернизация ёки реконструкция қилиш ёхуд янги ишлаб чиқаришни ташкил этиш билан боғлиқ саволлар ёритилади. Уларга қуйидагилар киритилиши мумкин:
хужжатларнинг мавжудлиги;
қурилиш-монтаж ишларини мўлжалланган муддатларда бажарилишини таъминловчи пудрат ташкилотининг мавжудлиги;
харажатлар ва х.к.
Буларнинг асосида қўшимча ускуналарга талаб (8.3-жадвал) ва асосий фондлар ва номоддий активларга умумий талаб белгиланади (8.4-жадвал). Асосий фондларга эхтиёж, асосий фондлар турлари бўйича ишлаб чиқарувчининг нормативларга кўра аниқланади.
8.3-жадвал.
Қўшимча ускуна ва бошқа техник воситаларга бўлган талаб.
Ускуна, техник воситалар номи
|
Тури ёки модели
|
Ишлаб чиқарувчи завод
|
Миқдори,дона.
|
Етказиб бериш муддати
|
Ускуна, техник восита қиймати, минг сўм.
|
|
|
|
|
|
|
8.4-жадвал.
Асосий фондлар ва номоддий активларга талаб.
Узоқ муддатли активлар
|
200__й.
|
200____ й.
|
200___й.
|
Мавжуд, минг сўм.
|
Умумий эхтиёж, минг сўм.
|
Ўсиш %
|
Умумий эхтиёж, минг сўм.
|
Ўсиш %
|
Номоддий активлар
Асосий фондлар
Ер майдони
Ишлаб чиқариш бино ва иншоатлри
Ишчи ва машина ускуналари
Ишлаб чиқариш инвентари
Транспорт воситалари
Бошқалар
Жами
|
|
|
|
|
|
Айланма ишлаб чиқариш фондларидан фойдаланиш кўрсаткичлари ва уларга бўлган талабни аниқлаш43. Айланма маблағлар бу айланма ишлаб чиқариш фондлари ва муомала фондларига авансланган пул маблағларидир.
Корхона айланма маблағларидан самарали фойдаланиш учта асосий кўрсаткични тавсифлайди:
1) айланиш коэффициенти;
2) айланма маблағларнинг юкланиш коэффициенти;
3) воситаларнинг бир марта айланиши давомийлиги.
Do'stlaringiz bilan baham: |