Гулистон давлат университети тузилмасидаги қатағон қурбонлари хотираси музейи



Download 36 Kb.
Sana23.02.2022
Hajmi36 Kb.
#145103
Bog'liq
Ахборот хати ГулДУ2


ГУЛИСТОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ ТУЗИЛМАСИДАГИ
ҚАТАҒОН ҚУРБОНЛАРИ ХОТИРАСИ МУЗЕЙИ


Ҳасанхон ва Ҳусайнхон Ниёзийлар таваллудининг 125 йиллигига бағишланган “Аждодларни хотирлаш – муқаддас қадрият” Республика илмий-амалий анжумани тўғрисида
ХАБАРНОМА

Сизни 2020 йил (ўтказилиш санаси кейинчалик эълон қилинади) ГулДУ тузилмасидаги Қатағон қурбонлари хотираси музейида қатағон қурбонлари бўлган маърифатпарвар зиёли Ҳасанхон ва олим, педагог, шоир Ҳусайнхон Ниёзийлар таваллудининг 125 йиллигига бағишлаб ўтказиладиган “Аждодларни хотирлаш – муқаддас қадрият” мавзуидаги Республика илмий-амалий анжуманида илмий мақолалар билан иштирок этишга таклиф қиламиз.




Анжуманнинг ўтказилишига асос бўлган меъёрий ҳужжатлар: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 ноябрдаги 936-сонли қарори.
Анжуман ташкилотчилари: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи, ГулДУ тузилмасидаги Қатағон қурбонлари хотираси музейи, ГулДУ “Олима аёллар” уюшмаси.
Анжуманнинг асосий мақсади: Янгиланаётган Ўзбекистонда таълим тизимини янада ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон тарихининг долзарб муаммоларини ўрганиш, қатағон қурбонлари хотирасини абадийлаштириш ҳамда ёш авлодни мустақиллик ва адолат тантанаси учун курашган фидойи ота-боболаримизнинг хотирасига ҳурмат руҳида тарбиялаш;
Анжуманнинг илмий йўналиши:Ўзбекистоннинг мустамлака даври ва янгиланаётган даври тарихи
Муҳокама қилинадиган муаммолар:
1. Қатағон қурбонларининг илмий, адабий ва педагогик меросини бугунги янги тарихий давр нуқтаи назаридан ўрганиш;
2. Қатағон қурбонлари меросидаги бугунги кун учун аҳамиятли асарларни кенг халқ оммасига етказиш ва шундай йўллар билан улар номларини абадийлаштириш;
3. Ҳасанхон ва Ҳусайнхон Ниёзийларнинг ҳаёти ва илмий-педагогик фаолиятини ўрганиш ҳамда ҳозирги кунда ҳам илмий-маърифий асарларини нашрга тавсия этиш;
4. Ёш авлодни Ҳасанхон ва Ҳусайнхон Ниёзийларнинг илмпарварлик, ватанпарварлик, тараққийпарварлик руҳида тарбиялаш;
5. Янги Ўзбекистонда тарихий адолатни тиклаш, буюк аждодларимиз ҳаёти ва фаолиятини ўрганиш мамлакатимизда кечаётган демократик ислоҳотларнинг мухим бир қисми эканлигини халқ оммасига етказиш.
Анжуманнинг ишчи тиллари: ўзбек ва рус

Анжуманда иштирок этиш учун мақолалар матни 2020 йил 1 августгача қабул қилинади.


Анжуманга тақдим этиладиган маърузаларга қўйиладиган талаблар:
- маърузалар юқорида баён қилинган масалалар доирасида;
- шу вақтгача мутахассислар томонидан ишланмаган ёки етарли даражада ишланмаган муҳим масалаларга бағишланган, шунингдек,
- турли манбалардан ошкора кўчириб олинмаган бўлиши;
Анжуман материаллари қуйидаги тартибда расмийлаштирилади:
– мақола матни анжуман мавзусига мос бўлиб, муаммо долзарб, илмий-амалий аҳамиятга эга ва янги фактик материаллар асосида ёритилган бўлиши лозим;
– ҳажми А4 форматда, 14 ўлчамли шрифтда, 6 бетгача, Times New Roman (ўзбек ёки рус тилларида), қаторлар ораси 1,5 интервалда, юқори ва пастдан 2 см, чапдан 3 см ва ўнгдан 1,5 см оралиқда хошия ташланган ҳолда тайёрланади;
– мақола сарлавҳаси юқоридан 2 интервал ташлаб ёзилади, муаллиф фамилияси ва исм-шарифи, илмий даражаси ва лавозими сарлавҳа остида (ўртада), унинг остида муассаса номи кўрсатилади;
– фойдаланилган манбалар рўйхати мақола охирида тартиб рақами билан берилади, манбаларга ҳаволалар (сноска) матн ичида квадрат қавсда [1; 28] шаклда берилиши талаб этилади;
– мақола матни таҳрир қилинган ҳолда 1 нусхада, электрон шакли Ташкилий қўмитага кўрсатилган муддатгача, қуйида берилган E-mail манзили ва телеграммга топширилади.
– Ташкилий қўмита томонидан танлаб олинган илмий мақолалар тўплам шаклида нашр этилиши режалаштирилмоқда.
Матнларда услубий ёки имловий хато ва тузатишлар мавжуд бўлса, нотўғри расмийлаштирилса талабга жавоб бермайдиган иш сифатида қабул қилинмайди.
Ташкилий масалалар бўйича қўшимча маълумотлар олиш учун қуйидаги манзилга мурожаат қилиш мумкин:
Гулистон шаҳри, 4-мавзе, ГулДУ тузилмасидаги “Қатағон қурбонлари хотираси” музейи маъмурияти.


Телефонлар: +998 99 472 63 88 (telegram)
+998 90 152 22 90
Факс: 67 225 40 42
E- mail: urmonov94@list.ru
Download 36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish