Ўқув экскурсиялари. Экскурсиялар назария билан амалиѐтни бир-бирига
чамбарчас боғлайди: ўқувчиларга моддаларнинг бир-бирига айлантирилишига оид
ишлаб чиқариш жараѐнларини ажратилган ҳолда эмас, балки ўзаро боғлиқ ҳолда
кўрсатади.
Ўқитувчи ўқув экскурсиясини ҳар қайси синфда мактабдан узоқ бўлмаган 1—2
объектда ўтказади. Бу завод, фабрика, жамоа хўжалиги ва ѐки кичикрок, лаборатория
ҳам бўлиши мумкин.
"Комплекс" экскурсиялар (кимѐ, география, физика ва бошқалар) билан
биргаликда ўтказилиши ҳам мумкин.
Кимѐ ўқитиш жараѐнида эксперимент. Кимѐ эксперименти ва кимѐнинг назарий
материали бир-бирига чамбарчас боғланган бўлиши керак. Эксперимент: лаборатория
иши ва амалий машғулотлардир.
Саккизинчи синфда асосан лаборатория ишлари, юқори синфларда эса амалий
машғулотлар ўтказилади. Лаборатория ишлари дарснинг назарий қисми орасида
ўтказилади ва асосан дарсда ўрганилаѐтган мавзунинг бирор масаласини аниқ билиб
олишга қаратилган бўлади, амалий машғулотларнинг асосий вазифаси эса махсус
дарсда назарий масалаларни аниқ билиб олишдан кўра ўқувчиларда кимѐвий
эксперимент техникаси соҳасида мустақил ишлай олиш малакалари ҳосил
қилишдан иборатдир.
Энг муҳим методик усул — кимѐвий тажрибаларни қилиб кўрсатиш ҳам ана шу
экспериментга киради. Ўқиш жараѐнида намойиш ҳам жуда катта роль ўйнайди.
Лаборатория ишлари ҳам муҳим аҳамиятга эга.
Лаборатория ишлари. Лаборатория ишлари ўқувчиларнинг янги материални анча
тушуниб идрок этишлари учун ѐрдам берадиган жуда муҳим воситалардан биридир.
Мавжуд дастурга мувофиқ лаборатория режалари мактабнинг барча синфларида
ўтилади. 8-синфда ўқувчилар дафтарларига ѐзадиган материални, ўқитувчи оғзаки
сўзлаб ѐздиради, 9-синфда эса ўқувчилар мустақил равишда ѐзадилар. Ўқитувчи
ѐзилганларни албатта текшириши керак.
Амалнй машғулотлар. Амалий машғулотларнинг ўзига хос хусусияти шундан
иборатки, ўқувчилар бу машғулотларда бутун дарс давомида, баъзан эса юқори
синфларда бирданига ккки дарс давомида ишлайдилар. Бу машғулотлар одатда
кимѐ курсининг маълум қисми ѐки бутун бир мавзуси ўрганилгандан кейин
ўтказилади. Ўқувчилар дастурда кўрсатилган амалий машғулотларни бажаришлари
мажбурийдир. Маълумки, имтиҳон билетларига назарий саволларгина эмас, балки
дастурда кўрсатилган тажрибалар ҳам киритилган. Ўқувчилар амалий машғулот
вақтида тажрибани онгли равишда бажара олишлари кимѐвий эксперимент
техникасини ўрганишлари, ҳодисани тўғри изоҳлашлари, конкрет фактларни умумий
қоидаларига қўллай билишлари керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |