Аннотацияда бизнес-режанинг мақсади ва асосий мазмуни қисқача 0,5 - 2 бетда баён қилинади. Аннотация юқори раҳбарият, ёзма мурожатлар, реклама эълонлари учун мўлжалланган бўлади.
Аннотация қуйидаги тартибда режалаштирилиши мумкин:
Корхона_______________________________________________________
Манзил________________________________________________________
Телефон_____________Факс___________Электрон манзил_____________
Корхона раҳбари________________________________________________
Таклиф этилаётган лойиҳа моҳияти ва амалга ошириш жойи__________
Лойиҳани амалга оширишдан натижалар___________________________
Лойиҳанинг умумий қиймати______________________________________
Зарурий (жалб қилинадиган) молиявий ресурслар_____________________
Лойиҳани қопланиш муддати______________________________________
Кутилаётган ўртача йиллик фойда_________________________________
Инвестор иштирокининг шакли ва шароитлари______________________
Инвестицияларни қайтариш имкониятларининг кафолатлари__________
Бизнес-режанинг кириш қисмида унинг вазифалари ва уни бажарувчи шахслар кўрсатилади. Бундан ташқари ушбу лойиҳани ёки инвестицион ғояни амалга ошириш зарурати нима учун туғилганлигини таъкидлаб ўтиш мақсадга мувофиқдир.
Бизнес-режа юқорида айтиб ўтилганидек, мураккаб тузилмага эга. Унинг бўлимлари таркиби бизнес турига боғлиқ ҳолда ўзгариши мумкин. Бироқ шунга қарамай, бизнес-режаларнинг деярли барча турлари таркибида энг муҳим бўлим сифатида резюме – корхона ва бўлажак бизнеснинг қисқача тарифланиши мавжуд бўлади. У фойдаланувчига бизнес-режанинг бошқа бўлимлари билан деталли равишда танишиб чиқиш мақсадга мувофиқлигини аниқлашга ёрдам бериши лозим.
Резюме - бу корхона, тадбиркор ўз ишини кенгайтириши ёки янги иш бошлашда ўз олдига қўйган мақсадлари ва бизнеси тўғрисидаги қисқа ва тез ўқиладиган ахборотлардир. Резюме, бошқача айтганда, бизнес концепциясини бизнес-режанинг энг қисқа талқини сифатида ҳам тушуниш мумкин. Шунга кўра у мустақил аҳамиятга эга бўлиши, реклама хужжати сифатида инвесторга молиялаштиришни бошлаш ёки қўшимча маблағни жалб қилиш учун талабнома тарзида тақдим этишда қўлланилиши мумкин.
Резюме бизнес-режани тайёрлашнинг сўнгги босқичида, бошқа бўлимлар ҳақида ҳамма нарса маълум бўлгандан сўнг тузилади. Унинг ҳажми бир неча варақдан ошмаслиги ҳамда қисқалик ва аниқлик билан ажралиб туриши лозим.
Резюме бизнес-режанинг «юзи», барча ғоялар, фикр-мулоҳазалар ва уларни амалга ошириш йўллари «йиғиндиси» эканлиги сабабли у биринчидан, батафсил ўйлаб кўрилиши ва ҳар томонлама текширилиши, иккинчидан эса корхонанинг асосий миссиясини амалга ошириш билан боғлиқ бўлиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |