Guliston davlat universiteti axborotnomasi, 2014


Олинган натижалар ва уларнинг таҳлили



Download 32,51 Kb.
bet3/6
Sana24.02.2022
Hajmi32,51 Kb.
#189592
1   2   3   4   5   6
Олинган натижалар ва уларнинг таҳлили
Ушбу мақолада фанларни ўкитишда қўлланиладиган “Тўла ўзлаштириш технологияси” ва “Модулли таълим технологияси” гагина туҳталиб утамиз;
* GULlSTON DAVLAТ UNIVERSITETI AXBOROTNOMASI. 2014. № 4 *
Билимларни тула ўзлаштириш технологияси. Билимларни тула ўзлаштириш технологиясининг муаллифлари америкалик психологлар Ж.Кэрролл, Б.Блум ва уларнинг издошлари Ж.Блок, Л.Андерсонлардир, Республикамизда эса Х.Қаршибоев, Ч.Мирзаевлар (2011) нинг тадқиқотларида кўриш мумин.
Унда, анъанавий ўкув жараёнида таълим шартлари доимо ёзиб қўйилганлиги (барча учун бир ҳил укув вакти, ахборотни тақдим этиш усули ва ҳоказо) ҳолатига диққатини қаратилади. Ўкитиш технологиясининг асосий ғояси ўкув натижасининг кафолатланганлигидадир. Таьлим натижасини доимий параметр, таълим шартларини эса ‒ ўзгарувчан, ҳар бир ўқитилаётганнинг белгиланган натижасидан келиб чикадиган қилиб қўйилади.
Ушбу технологияда материални ўрганиш вакти чекланмаган вазиятида, талабалар қобилиятини ўргана борар экан ўрганувчиларни қуйидаги тоифаларга ажратилади:
- камқобилиятлилар, улар, капо укув вахтига куп ҳаражат қилинса ҳам, аввалдан белгиланган билимлар даражасини ва куникмаларни ўзлаштира олмайдилар; иқтидорлилар (5%га якин), уларнинг барча уддала олмайдиган нарсаларга қурби етади;
- купчиликни ташкил килувчи талабалар (90%га якин), уларнинг билим ва куникма ўрганишга бўлган қобилятлари, ўкув вакти ҳаражатига боғлиқдир.
Бу маълумотлар, ўқишни туғри ташкил қилиниши, айниқса вакт доираларини олиб ташланиши, ўрганувчиларнинг 95 %га якини ўкув курсининг барча мазмунини тўлиқ ўзлаштириши мумкин деган таҳмин асосида жойлашди. Агарда уқиш шартлари барча учун бир ҳил бўлса, унда купчилик талабалар факат ”ўрта” натижаларга эришади„
Ушбу ёндошув асосида билимларни тўлиқ ўзлаштиришга йўналтирилган ўқитиш технологиясининг бошланғич пайти, ушбу тизим бўйича ишлаётган педагогнинг, умумий холати киришидир: укув жараёни оқилона туғри ташкил қилинса, барча ўрганувчилар зарур ўқув материалини тўлиқ ўзлаштиришга қодирдирлар.
Ушбу технологияни амалга ошириш учун, барча талабаларга бирдан-бир ўқув вақти мазмун, меҳнат шароитини берадиган, аммо чиқишда бир хил бўлмаган натижаларга эга анъанавий синф-дарс тизимини сезиларли қайта ташкил қилиниши талаб қилинаци.
Модулли таълим технологияси. Модулли таълим анъанавий таълимга муқобил равишда пайдо бўлган бўлиб, замонамизнинг педагогик назарияси ва амалиётида тўпланган барча ғояларни яҳлит ҳолатга келтирган. Модулли таълимнинг асосий максади талабалар томонидан аник ўқув мавзуси бўйича билимлар системасини ўзлаштириши ва куникмаларга айлантиришдан иборатдир.
Таҳлиллар курсатдики, олий таълимда деярли барча фанларга модулли ўқитиш технологиясини қўллаш талаб даражасида эмас.« Бунинг асосий сабабит професс. Ўқитувчиларда бу технология тугрисида етарли тушунча йўқлигида. Малака ошириш курсларида улар бўйича машғулотлар, семинар-тренинглар кам ўтказилади. Айниқса муаммолар аник фанларда яққол кўринади. Мамлакатимизда такомиллаштирилаёттан мазкур технологиянинг асосий вазифаси таълим сифати ва самарадорлигини оширишдан иборат.
Модулли укитиш технологиясини жорий этиш негизида янгича педагогик тафаккурни ривожлантириш, ўқитишнинг инновацион усулларини ва технологияларини яратиш куннинг долзарб вазифалардан биридир,чунки, улар ўқитиш сифати ва самарадорлигини оширади.
Модулли ўқитишнинг мақсади: таълим мақсади, мазмуни, усул ва шакл воситаларини талабанинг эхтиёжларини ҳисобга олган ҳолда мувофиқлаштиришдан иборат. Модудли ўқитишнинг асосий вазифаси эса, тугалланган ахборотлар блокини, дастурларини тула, қисқа ёки чуқурлаштирилган табақалаш оркали бўлакларга бўлиб имкониятини яратишдан иборат. Модулли ўкитишда, ўқув жараёнида талабалар модуллрдан тузилган ўқув материаллар билан мустақил ишлашади.
Модулли таьлим технологияси ақлий ҳаракатларнинг босқичма-босқич шакилланиши назариясининг бош тушунчаси ‒ фаолиятнинг йўналтирилганлиги асосида жойлашади

* GULISTON DALAТ UNIVERSITETI AXBOROTNOMASI. 2014. № 4 *
билим олиш фаолиятининг индивидуал суръати модулли таълимга дастурлаштиришдан келган. Модулли таълимда хаммаси олдиндан режалаштирилган: ўқув материалини ўрганишнинг изчиллиги, белгиланиши зарур бўлган асосий тушунчалар, куникмалар ва маҳоратлар рўйхати, ўзлаштириш даражаси ва ўзлаштириш сифатининг назорати. Модуллар миқдори ҳам фаннинг хусусиятларига, ҳам таълим назоратининг исталган частотасига боғлангандир.
Модулли таълим назоратнинг рейтинг тизими билан чамбарчас боғланган бўлиб, модул қанчалик катта ва муҳим бўлса, шунча баллар сони унга ажратилади. Фаннинг негиз мазмуни тушунчаси, негиз мазмун блоклари тизимда мантиқий боғланган ўқув модули тушунчаси билан чамбарчас боғлангандир. Кибернетик ёндошув модулли таълимни уз-узини бощқаришга ўтадиган талабалар фаолиятини эгилувчан бошкариш ғояси билан бойитди.
Модул ‒ бу мақсадли вазифали тугун, унда ўқув мазмуни ва унга эгалик қилищ технологияси бирлашган ёки модул — маълум ҳодиса, қонун, бўлим, йирик мавзу ёки узаро боғлик тушунчалар гуруҳини ўз ичига олади ёки ўқув материалининг мантиқан тугаллангау бирлиги бўлиб, ўқув фанининг бир ёки бир неча фундаментал тушунчаларини ўрганишга қаратилган бўлиб, модулни баъзан булим ёки блок деб ҳам тушунишади. Бизнинг таъбиримиз бўйича, модул ‒ бу талабалар бажарадиган ишнинг муайян бир куриниши бўлиб, ўқув машғулотининг мазмуни билан уни ўзлаштириш технологиясини бирлаштирувчи мақсадли, функционал таълим қисми бўлиб, ўқув фанини яхлитликда куриб, уни энг калта модул деб, унинг ичидаги билимларнинг ҳажми, мантиқий боғлиқлиги ва фикрнинг тугалланганлигидан келиб чикиб, ундаги ўқув материалини катта модулларга ажратилади ва ҳар бир капа модул ичидан мантиқан боғлик бўлган, шу билан бирга бир жуфт соатда талабалар онгига етказилиши лозим бўлган билимлар мажмулари бўлган ўрта модулларга хамда бир жуфт соатлик ўқув машғулоти ўрта модулни олиб, ичидан бир нечта кичик модуллар ажратилади. кичик модулларни ажратишда, педагогнинг шу ўқув машғулотининг ҳар бир бўлаги олдида қўйган мақсади ва ундаги фикрларнинг тугалланганлигидан келиб чикилади.
Модулларни шакллантириш учун асос бўлиб фаннинг ишчи дастури хизмат қилии. Модул купинча фан мавзуси ёки ўзаро боғланган мавзулардан иборат бўлиши мумкин. Бирок, мавзудан фаркли ўларок модулда ҳамма нарса улчанади, ҳамма нарса баҳоланади (Тожиев, Зиёмухаммадов, 2010).
Ўқитиш модуллари таълимни субъект-субъект асосига ўтқазишга, талабалар ишни индивидуллаштиришга, индивидуал ёрдамни миқторлашни, ўқитувчи ва талаба муносабатини ўзгартиришга имкон беради.
Педагог ўқув модуллар мажмуиси ва изчил мураккаблашиб борадиган дидактик вазифалардан иборат бўлган дастурни ишлаб чикади, бунда талабага ўқитувчи билан бирга ўқишни бошқаришни амалга оширишга имкон берадиган, кирувчи ва оралик назоратини таъминлашни ташкил этади.
Ўқув модулининг модул интерпретациясида модуллар сони ва тўлғазувчанлигини, уларнинг ҳар бирида назарий ва амалий қисмлари нисбати, уларнинг навбатлилиги, модул назоратининг мазмуни ва шакллари, якуний назоратнинг мазмуни ва шаклларини ўрнатиш лозим.
Модулнинг ўқув элементи тахминан қўйидаги таркибий кисмлардан иборат бўлиши мумкин: ўқув максаднинг аник қўйилиши; ўқув жараёни учун зарур бўлган ўқув жиҳозлари, материаллар ва асбоб-ускуналарнинг рўйҳати; бир-бирига якин ўқув элементлари рўйхати; иллюстрациялар билан жихозланган қисқа ва аниқ матн куринишидаги уқув материали; ушбу уқув элементига тааллуқли, зарур малакаларни яхши ўзлаштириш учун амалий машғулотлар; фанлар ўқув машғулотларининг лойиҳаси ва шунга асосланган янги авлод ўқув адабиётлари ва ушбу ўқув элементида қўйилган мақсадларга катьиян мос келадиган назорат (Изетаева, 2013).
Ҳар бир модулни яратиш мақсади аввалдан режалаштирилган таълим натижасига эришишдир. Модул бўйича назорат турлари тенг улушда ҳам ўқувчи-талаба ўқув фаолиятининг


Download 32,51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish