Гулистон давлат университети абдуғаниев ойбек абдухамидович



Download 257,64 Kb.
bet3/28
Sana13.07.2022
Hajmi257,64 Kb.
#789831
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28
Bog'liq
01 02 2022 Автореферат Абдуганиев

Ҳ.Қ. Қаршибоев
Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш раиси, б.ф.д., профессор
Ф.П. Гаибназарова
Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш илмий котиби, б.ф.ф.д.(PhD) доцент
И.У. Уразбоев
Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш қошидаги илмий семинар раиси , б.ф.д., (DSc) профессор



КИРИШ (фалсафа доктори (PhD) диссертацияси аннотацияси)


Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунёда балиқчилик хўжаликлари озиқ – овқат хавфсизлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга. Балиқларнинг юқори серпуштлиги, уларнинг тез ўсиши ва уларни кўпайтиришда харажатнинг камлиги ҳамда балиқ маҳсулотларига талабнинг кундан кунга ошиб бориши сабабли балиқчиликни янада ривожлантириш ва махсулдорлигини оширишни тақазо этмоқда. Ҳовуз хўжаликларида балиқларни кўпайтириш, парваришлаш ҳамда улар маҳсулотлари сифатининг пасайишида гельминтлар асосий омиллардан бири ҳисобланади. Инвазион касалликлар балиқлар ўртасида кенг тарқалган ва маданий ва саноат балиқчилигида катта иқтисодий зарар келтиради, қимматли балиқ турларининг акклимитизациясига салбий таъсир қилиб, кўп ҳолатларда уларнинг нобуд бўлишига олиб келади. Шунга кўра, йиртқич балиқлар организмида паразитлик қилувчи гельминтлар тур таркибини аниқлаш ва гельминтозларга қарши кураш чораларини ишлаб чиқиш муҳим аҳамият касб этади.
Жаҳонда балиқчилик хўжаликларини оқилона юритиш ва сув ҳавзаларининг маҳсулдорлигини ошириш қатъий паразитологик назоратни олиб боришга катта эътиборни қаратмоқда. Антропоген омиллар таъсирида сув ҳавзаларининг гидрохимик ва газ режимининг ўзгариши ҳамда оралиқ хўжайинлар популяцияларининг миқдорининг ошиши натижасида балиқларнинг паразитлар билан зарарланиши кўпайиб бормоқда. Паразит организмлар моноинвазия ҳолатида ҳам, ассоциатив инвазия шаклида ҳам балиқлар учун ўта патоген ҳисобланади. Шу сабабли ҳам сув ҳавзаларида эпизоотологик ва эпидемиологик вазиятни баҳолаш учун паразитологик тадқиқотларни олиб бориш долзарб ҳисобланади.
Республикамизда балиқчилик тармоғини қўллаб-қувватлаш, балиқчилик ва балиқ овлаш хўжаликлари фаолияти самарадорлигини ошириш, ушбу соҳада ер ва сув ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш ҳамда интенсив технологияларнинг кенг жорий этилишига катта эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида1 «таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштириш ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини изчил ривожлантириш, мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини янада мустаҳкамлаш, экологик тоза маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш, аграр секторнинг экспорт салоҳиятини сезиларли даражада ошириш» белгилаб берилган. Бугунги кунда балиқ касалликларини аниқлаш ва уларга қарши кураш бўйича етарлича тадқиқот ишлари амалга оширилмаган. Йиртқич балиқлардаги касалликларни аниқлаш, паразитларни систематик таҳлил қилиш, сув ҳавзалари паразит популяцияларини миқдорини бошқариш ва уларга қарши кураш чора тадбирларини ишлаб чиқариш муҳим назарий ва амалий аҳамиятга эга.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 майдаги ПҚ-2939-сон “Балиқчилик тармоғини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори, 2018 йил 6 апрелдаги ПҚ-3657-сон “Балиқчилик тармоғини жадал ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ва 2018 йил 6 ноябрдаги ПҚ-4005-сонли “Балиқчилик соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда маълум даражада хизмат қилади.

Download 257,64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish