Гули маҳмудова маданий антропология



Download 4,05 Mb.
bet14/52
Sana11.04.2023
Hajmi4,05 Mb.
#927144
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   52
Bog'liq
25 01 23ҚЎЛЛАНМА МАДАНИЙ АНТРОПОЛОГИЯ docx мукова т

Такрорлаш учун саволлар:

  1. Стационар тадқиқотлар назарий таҳлилдан нимаси билан фарқ қилади?

  2. 10 та саволдан иборат анкета интервью шакллантириш.

  3. Ўзингиз яшайдиган ҳудудда бир оила шажарасини тузиш.

  4. Агар сизда дала тадқиқотлари ўтказиш имконияти бўлганда, мамлакатимизнинг қайси вилоятини танлаган бўлар эдингиз ва нима учун? (эссе ёзиш).



Адабиётлар:
1.Этнография: Учебник / Под ред. Ю.В.Бромлея ва Г.Е.Маркова. М.,1982;
2. Уайт Л. Концепция эволюции в культурной антропологии // Антология исследований культуры. Т.1. Интерпретации культуры. СПб., 1997;
3.Громов Г.Г. Методика полевых этнографических исследований. М., 1966;
4. Canetti E. Die Provinz des Menschen. Aufzeichnungen 1942–1972. Munchen: Hanser,1973;
5. Стационарный метод в этнографии:(Тез. докл. В.Г.Богораза) //Энография. 1929;
6. Крюков М.В. К методике сбора полевого материала по системам родства // Советская этнография. 1972. № 4;
7. Васильев М.И. Введение в культурную антропологию. Учебное пособие. Великий Новгород: НовГУ им. Ярослава Мудрого, 2002.


5-мавзу: МАДАНИЙ АНТРОПОЛОГИЯДА ҲУДУДИЙ, ДАВРИЙ ВА ҒОЯВИЙ ТУРКУМЛАШИШ.
АМЕРИКА ВА ЕВРОПА АНТРОПОЛОГИЯ МАКТАБИ



Режа:
1. Европада маданий антропология фанининг туғилиши ва шаклланиши.
2. Э.Б.Тайлорнинг «Ибтидоий маданият» асари.
3. Рус этнологик мактаби.

Калит сўзлар: хронология, анъанавийлик, жамият, маданият, антропология, антропосоциогенез, дин, мифология, этник бирлик.

Турли хил одам гуруҳлари маданияти, уларнинг ўхшашликлари ва фарқлари сабаблари ҳақидаги бизнинг билим манбаларимиз инсониятнинг қадимий тарихига бориб тақалади. Улар қадимги цивилизация даврида ёзувнинг пайдо бўлиши туфайли пайдо бўлган. Албатта, бу даврда бундай материаллар фақат географлар, тарихчилар, файласуфларнинг асарларида, яъни улар ҳали ҳам махсус фанни намойиш қилмаганлар ва узоқ даврлар (циклоплар, лотофаглар, думли одамлар, итларнинг бошлари ва бошқалар) ҳақида кўплаб эртакларни ўз ичига олганлар. «Маданият уфқи»нинг янги ва жуда тез суръатлар билан кенгайиши Буюк Жуғрофий кашфиётлар ва кейинги мустамлака даврларига тўғри келади. Хорижий мамлакатлар — Америка, Африка, Жанубий ва Жануби-Шарқий Осиё мамлакатлари ва бошқалар кашф этилиши — буларнинг барчаси Европаликларни илгари мавжудлиги шубҳа қилинмаган халқлар билан бошқа ташқи кўринишга эга, номаълум тиллар ва маданиятнинг ҳар хил шакллари билан таништирди. Бунинг натижаси дастлаб қисқача ҳисоботлар, кейин эса бу мамлакатлар ва халқларни яхлит тасвирлашга уринишлар бўлди. Шундай қилиб, XVII аср (1607 й.) ёзувчи Иоганн Зоммер Магдебургда «Этнография Мунди» —»Ethnographia Mundi» сингари бир қатор китобларни чиқара бошлади. 1791 йилда Нюрнбергда «Ethnographische Bildergalerie» нашр этилди. 1808 йилда «Magazin für Ethnographie und Linguistik» журнали нашр этилди. 1826 йилда итальян географи Адриано Бальби «Atlas Ethnographique»ни нашр этди ва ҳоказо. Аммо бу ҳали одам ва унинг маданияти тўғрисидаги махсус фан эмас эди.


Европада маърифатпарварлик даврида фалсафий антропология одамни ва унинг фаолиятини кўриб чиқиш принципи сифатида пайдо бўлди, бу одамларнинг кўплаб тавсифларини ўзига хос яхлит тизимга олиб киришга имкон берди. «Антропология» атамаси ХVIII—ХIХ асрларнинг кўплаб файласуфларининг асарларида кенг қўлланилган (Дидро, Спинозы, Гольбах ва бошқалар). Айнан шу пайтда маданий тарихни изоҳлашнинг янги усуллари жонланиб, яна пайдо бўлди. «Одамлар, халқлар ва урф-одатлар табиий муҳит таъсирининг маҳсулидир, деган қадимги замонлардан бери маълум бўлган географик детерминизм ғояси жонланди (Монтескье)», ва унинг натижасида деб ёзади С.А. Токарев, «Табиатнинг оддий қонунларига биноан яшайдиган «олижаноб йиртқич» назарияси» (Руссо, Дидро ва бошқалар) томонидан кенг тарқалди. (Тюрго, Вольтер, Фергюссон, Кондорсе)лар маданий ривожланишнинг умумий тарихий босқичлари турли хил тирик халқлар томонидан намойиш этиладиган маълум структуралар яратилди. Ҳаттоки ушбу умуминсоний ривожланиш босқичларини ҳар бир муайян миллатнинг миллий ўзига хослиги, ҳар бир миллий маданиятнинг юксак қадриятлари билан бирлаштиришга ҳаракат қилинди (Гердер).
«Фақат XIX асрда бу уринишлар турли хил инсоният жамиятлари маданияти ҳақидаги махсус фанда амалга оширила бошланди. Бу жараёнлар унинг барча кейинги ривожланишида ўз изини қолдирган бир қанча йирик воқеалар таъсири остида рўй берди. Биринчидан, бу европаликларнинг том маънода бутун ер куррасини эксплуатация маконларига айлантиргани бўлиб, бу ҳолат ўз-ўзидан маҳаллий аҳолининг этнографик маълумотларини билишни тақозо этарди. Мустамлака мамлакатларининг эксплуатацияси колониал ҳудудлар ва уларнинг этногеографик шароитлари ҳақида маълумотга эга бўлишида катта самара кўрсатди. «...Ёввойилар ҳаётини ўрганиш, — деб ёзади, Англиянинг фан асосчиларидан бири Жон Леббок, — дунёнинг турли бурчакларида мустамлакаларга эга бўлган буюк кучли Англия учун муҳимдир, зеро унинг фуқаролари цивилизациянинг барча босқичларида фаол бўлишган. Иккинчидан, XIX асрни белгилаб берган яна бир муҳим воқеа Европа халқларининг янги миллий онгининг шаклланиши эди.
С.А. Токарев таъкидлаганидек: «Ўрта асрлардаги феодал зодагонлар (аристократия) деҳқонлар ва шаҳарлардаги қуйи табақа аҳолининг на турмуш тарзи, на маънавий ҳаётига қизиқиш билдирмаган...». Аммо «жамиятнинг учинчи қатлами» шаҳар буржуазиясининг мафкуравий даҳолари, ўзларининг иттифоқчиларига бу қадар бепарво бўлмаганлар ва бу эса миллий турмуш тарзига, маданиятга қизиқиш пайдо бўлиши учун замин яратган». Шундай қилиб, европаликларда ўз мамлакатининг ўтмишига бўлган қизиқиш ривожланди, халқ ижоди, халқ маданияти ёдгорликларини тўплаш ва нашр этишни биз ватаншунослик, деб атаймиз, деган ғоя ҳукм сура бошлади.
Ушбу сабаблар мажмуи XIX асрда маданият ва халқларнинг турмуш тарзини, ўхшашликлари ва фарқларини ўрганиш учун махсус фаннинг пайдо бўлишига олиб келади. Дастлаб, у «этнография» деб номланган (бу анъана XVII ва XVIII асрларда давом этган) ёки XVIII асрнинг 30-йилларида М. Ампернинг фанлари таснифига мувофиқ шаклланган янги атама – «этнология» муомалага киради. Бундан ташқари, аксарият мамлакатларда бу нафақат халқларнинг маданий, балки жисмоний хусусиятларини ҳам қамраб олган соҳа ҳисобланган. Европа ва Американинг бир қатор мамлакатларида шундай номга эга бўлган илмий жамиятлар ва музейларнинг пайдо бўлиши бунинг ёрқин далилидир.
Улар қаторига илк ташкил этилган «Париж Этнология Жамияти» (1839), Нью-Йоркда «Америка Этнология Жамияти» (1842), Англия «Этнология жамияти» (1843) ва тахминан бир вақтнинг ўзида (1845) Рус география жамияти қошида «Этнография бўлими» очилади. 1850 йилда Гамбургда этнология музейи ташкил этилади. Россияда биринчи этнографик музей бундан ҳам илгари пайдо бўлган — 1836 йилда, Кунсткамераларнинг бир нечта ихтисослашган музейларга бўлиниши натижасида ташкил этилади.
XIX асрнинг иккинчи ярмида Франция ва Англияда «этнологик» ва «антропологик» жамиятларга бўлиш тенденцияси бошланади. Аввало, 1859 йилда бу Францияда содир бўлади ва 1863 йилда Буюк Британияда «Антропологик Жамият» пайдо бўлади. Жамиятлардаги бўлиниш соҳаларни ажратиш эмас, балки этнологларнинг жисмоний антропологларнинг инсониятнинг ирқий хусусиятларига бўлган қарашларида ирқчилик ғояларини рад этишларига асосланган эди.
Интизом эндигина шаклланаётган ва янги фаннинг кашшофлари турли фанларнинг вакиллари бўлганлар. Маълумоти бўйича шифокор (доктор) бўлган Адольф Бастиан умрининг учдан бир қисмини экспедицияларга сарфлаган, Берлин Халқшунослик музейини тузган ва бошқарган, «Zeitschrift für Ethnologie» журналининг собиқ муҳаррири бўлган ва ўнлаб этнологияга оид асарлар ёзган (улар орасида уч жилдли «Тарихдаги одам», 1860; «Этнологиянинг умумий асослари», 1884 ва олти жилдли «Табиий халқлар антропологияси» китобларидир. Теодор Вайц 1858–1872 йилларда Марбург университетида фалсафа профессори бўлган ва ҳеч қачон экспедицияга бормаган. Машҳур инглиз Джон Мак-Леннан аслида ҳуқуқшунос бўлган (1827—1881) ва шунга қарамай, у оилавий ва никоҳ муносабатлари бўйича тадқиқотлар олиб борган ва «Ибтидоий Никоҳ» (1865) китобини ёзган. Дунёга машҳур олим Эдуард Тайлор (1832—1917) дастлабки фаолиятининг моҳияти билан тадбиркор эди. Ва ниҳоят, Америка этнологиясининг асосчиси Льюис Морган (1818-1881), «Ирокезлар Иттифоқи» — 1851, «Инсон оиласидаги қариндошлик ва хусусиятлар тизими» — 1870, «Қадимги жамият» — 1877, «Америкалик ҳиндуларнинг уй ва турмуш тарзи» — 1881 монографияларини ёзган ва у касби бўйича тадбиркор ва адвокат бўлган. Ҳатто таниқли америкалик антрополог Франц Боас (1858—1942) касбга кўра физик ва математик бўлган. XIX асрнинг ўрталаридан бошлаб Ғарбий Европанинг бир қатор мамлакатлари инсон ҳақидаги мажмуавий фан — антропология (лекин ҳали маданий антропология эмас), яъни инсон ва маданиятнинг умумий кенг қамровли фанини яратиш ғоясини шакллантира бошлайди. Ушбу ғояни амалга оширишга биринчилардан бўлиб немис тадқиқотчиси Т.Вайц (1821—1864) кўп меҳнат қилган. Унинг илмий фаолияти натижаси сифатида, олти жилдлик «Табиий халқлар антропологияси» (1858–1872) — маданиятларни таҳлил қилишда жисмоний, психологик ва маданий-тарихий ёндашувларни уйғунлаштиришга қаратилган асари нашр этилган. Илм-фаннинг асосий вазифаси у давлат ташкил топгунга қадар жамият тараққиётини ўрганиш ва шу билан «тарихнинг табиий асосини» тайёрлашни эътироф этган.
XIX асрнинг 80-90 йилларининг энг муҳим далилларидан бири Вайц, Леббок, Мак-Леннан, Тайлор, Морган ва бошқаларнинг асарларида тарбияланган профессионал этнологлар/антропологларнинг биринчи кадрлари пайдо бўлганлиги эди. Европа ва Америка университетларида мустақил антропология ёки этнология бўлимлари деярли йўқлигига қарамай, турли марказлар илмий фаолият — бу кенг тарқалган этнологик музейларнинг (шу жумладан, очиқ осмон остидаги музейларнинг), шунингдек махсус журналларнинг пайдо бўлиши билан боғлиқ. Россияда бу «Этнографик шарҳ» (1889 йилдан бери) ва «Тирик антик давр» (1890 йилдан бери); Англияда 1890 йилдан бери «Фольклор», 1901 йилдан бери «Man»; Германияда 1896 йилдан «Mitteilungen des Hamburgischen Museums für Völkerkunde», 1909 йилдан «Ethnologica»; Австрия-Венгрияда «Anthropos», 1906 й.; Голландияда «Internationales Archiv für Ethnograhie» 1888 й.; АҚШда 1879 й. Смитсон институтида Америка этнологияси бюросининг «Journal of American Folklore» ва «Bulletins» серияли нашрлари; 1888 йилдан бери Америка «Journal of American Folklore» фольклор журнали; 1899 йилдан бери «American Anthropologist» ва бошқалар.
Этнология/антропология соҳаларининг туғилиши табиий фанларда тадрижий тараққиёт (эволюция) ғоясини тасдиқлаган бир қатор илмий кашфиётларнинг пайдо бўлиши билан боғлиқ: геологияда (Ч.Лайелл), биология (Ламарк, Бэр, Ч. Дарвин) ва ҳ.к. Эволюция ғояси янги илмнинг ўзагига айланиши мумкин эмас эди, чунки биринчи антропологик олимларнинг аксарияти ўзларининг маълумоти бўйича табиатшунослар эдилар. Унинг Англиядаги энг йирик вакиллари Г.Спенсер, Дж.Мак-Леннан, Дж.Леббок, Э.Тайлор, Дж.Фрезер, Германияда – А.Бастиан, Т.Вайц, Ю.Липперт, Францияда – Ш.Летурно, АҚШда – Л.Г.Морган, Россияда – М.М.Ковалевскийлардан иборат бўлган. Эволюционизм йўналишининг асосий тадқиқотлар мавзуси цивилизациялашган жамиятларда сақланиб қолган «эскилик сарқити (пережитки прошлоги)» ва оддий халқ маданиятлари, ёки Ю.И.Семёновнинг сўзлари билан айтганда, «кекса эскилик» эди. Тадқиқотнинг асосий мавзулари, маданиятнинг турғун ривожланиши ва турли ижтимоий-маданий институтларнинг тарихи (оила ва никоҳ, диний эътиқодлар, ахлоқ ва қонунчилик)дан иборат бўлган эди.
1880-90 йилларда бошланган этнология/антропологияда маданиятлараро алоқаларнинг аҳамияти ғояларини ишлаб чиққан янги ёндашув — диффузионизм белгилари мавжуд бўла бошлайди. Бу ғоялар Мюнхен ва Лейпциг университети география профессори антропогеографик мактаби вакили Фридрих Ратцелнинг (1844—1904) «Антропогеография» — «Антропогеография» (1882–1891), «Халқшунослик» — «Народоведение», (1885–1888) ва «Ер ва Ҳаёт» — «Земля и жизнь» асарларида ўз ифодасини топади (1901–1902). Фридрих Ратцел мактабининг асосий тадқиқот маркази илгари илмда кўтарилмаган янги муаммога қаратилди, яъни «жамият» ва «табиат» ўртасидаги муносабатлардан иборат бўлган. Бу ёндашув, айниқса, Фриц Гребнер (1877— 1934) томонидан, Англияда У.Риверс (1864—1922) томонидан «маданий доиралар» мактаби томонидан аниқ ишлаб чиқилган.
1880-90 йилларда Францияда махсус антропологик йўналиш шаклланади. Бу ерда инсонни ҳар томонлама кенг қамровли «антропологик» жиҳатлари ўрнига, муаммо предметини тор доирада, яъни борлиқнинг фақат ижтимоий жиҳатларига эътибор қаратилди. Францияда турли маданиятларни ўрганиш биринчи навбатда социология доирасида ривожланди ва бу тадқиқотлар бутун мамлакат бўйича ўзига хос ўрганиш хусусиятларида из қолдирди. Ҳатто Шарль Летурно касби бўйича физиолог ва шифокор, қарашлари бўйича эволюционист бўлишига қарамай, ўзининг асосий ишини «Этнография асосида социология» (1880 й.) — «Социологией по данным этнографии» деб номлаган. Илмий «социологик усул»ни маданий ҳодисаларни ўрганишда биринчи бўлиб татбиқ этган ва 1890 йилларда «Социологик» илмий мактаб асосчиси Э.Дюркгейм ҳисобланади. Дюркгейм шогирдларининг энг машҳури Марсель Мосс (1872—1950) эди, унинг фаолияти антропологияда «функционалистик» ва «структуралистик» йўналишларга биринчи туртки бўлиб, кейинчалик Париж университети Этнология институтининг асосчиси ҳисобланади. Мосснинг тадқиқот мавзусига бўлган нуқтаи назари шундан далолат беради: у буни «этнография (этнология)» деб атайди. Бу ном унинг ўлимидан олдин нашр этилган («Этнография дарслиги» — «Manuel d'ethnographie». Paris, 1947) китобда баён этилган.
XIX аср охири – ХХ аср бошларида социологик тадқиқотларга шунга ўхшаш иштиёқ Англияга ҳам хос эди. Франциядан фарқли ўлароқ, социологик тадқиқотларда марказий ўрин замонавий жамиятга тегишли бўлиб, эволюционистлар томонидан ибтидоий динларни ўрганишда кучли анъанага эга бўлган Буюк Британияда маданият қатламларини социологик тадқиқотлар кесимида ўрганиш катта аҳамиятга эга бўлди. Натижада, айнан шу даврда илм-фаннинг янги йўналиши — «Ижтимоий антропология» пайдо бўлади. Унинг асосчиси, таниқли эволюционист Жеймс Фрейзер ижтимоий антропологияни ибтидоий жамиятларни ўрганадиган социологиянинг бир тармоғи сифатида қарайди. Ушбу ғояларга мувофиқ Британиянинг бир қатор университетларида (Оксфорд, Кембриж, Ливерпуль) антропология ёки ижтимоий антропология бўлимлари ташкил этилиб, уларда мутахассис антропологлар тайёрланган.
Этнология/антропологиядаги янги оқим XIX аср биринчи ярмида ва ХХ асрда шаклланган Франц Боас (1858–1942) номи билан боғлиқ, «Боас мактаби» деб ҳам аталувчи «маданий-тарихий» ёки «америка тарихий этнология мактаби» шаклланади. Маданиятни кенг қамровли, «антропологик» ўрганиш анъанаси давом этаётганига қарамай, Боас ва унинг издошлари эволюционистларнинг кенг назарий умумлашмаларига салбий қараганлар, натижада улар «умуминсоний» маданиятни эмас, балки ўзига хос, маҳаллий ибтидоий маданиятларни ўрганишган. Уларнинг ўрганиш объекти жамият эмас, балки маданият эканлигига асосланиб, улар ўзларининг фанларини «маданий антропология» деб белгилашган.
Альфред Луис Кребернинг (1876—1960) «Антропология. Ирқлар, тиллар, маданиятлар, психология, тарихдан олдинги давр», («Антропология. Расы, языки, культуры, психология, доистория», 1923) асарида илм-фаннинг асосий предмети ва вазифаларига аниқ ва изчил жавоб берилган. Маданият, аниқроғи, инсон гуруҳлари маданиятини «антропология»нинг асосий предмети сифатида, уни икки гуруҳга — «цивилизациялашмаган», яъни ёзув пайдо бўлишига қадар бўлган халқлар ва «цивилизациялашган» халқларга ажратади. Биринчиси билан, унинг фикрича, антропология шуғулланади, иккинчиси – тарих тадқиқот объекти ҳисобланади. Шундай қилиб, XIX аср охири — ХХ аср бошларида маданиятни ҳар томонлама ўрганиш ғояси – этнология/антропология табиий фанлардан узоқлаша бошлайди. Агар 1890-йиллардан бери фанда юз берган ўзгаришларни қисқача таърифласак, биз этнология/антропология «тарихлашган», «социологизация қилинган» ва «психологизация қилинган» деб айтишимиз керак. Маданий антропология география, табиий фанлар, жисмоний антропология соҳаларининг асоси бўлиш ўрнига, (Англия, Францияда) социологияга, бошқаларида тарихга (Россияда), учинчидан, баъзи ҳудудларда психологияга, тўртинчидан – юқорида қайд этилган соҳаларнинг тенг нисбатлардаги қурамасида акс эта бошлаган. 1920-1930 йилларда ушбу тенденциялар ривожланишда давом этиб келди ва хусусан, бу этнологияда социологик мактаб ғояларининг мафкуравий давоми ва мантиқий ривожланиши бўлган инглиз функционализмининг пайдо бўлиши мисолида жуда аниқ намоён бўлади. Бу йўналиш асосчиси Бронислав Малиновскийнинг (1884—1942) фикрига кўра, «антропология»нинг асосий мавзуси ибтидоий халқлар маданиятидир.
1920–1930-йилларда «маданий антропология»да мавжуд ахлоқий тушунчалар тизимини танқидий кўриб чиқиш муаммоси кўтарилади. Бу муаммога биринчилардан бўлиб, 1920 йилда Ф.Боас асос солади. Кейинчалик бу ғоя Америка антропология мактабининг – релятивизм (барча маданий тизимларнинг ўзаро тенглиги) деб номланган яхлит йўналишга айланади. М.Херсковиц бу йўналишнинг асосчисидир (1895–1963).
1930-йилларнинг ўрталаридан Америка «антропология»сида жиддий ўзгаришлар сезилади. Энг асосийси, «тарихий мактаб» ўрнига
Абрам Кардинер бошчилигидаги «психологик» ёки «этнопсихологик» мактаб вужудга келади. Бу йўналишнинг машҳур вакиллари — Ральф Линтон, Эдуард Сепир, Рут Бенедикт, Кора Дю Буа ва бошқалардир. Бизга таниш бўлган ўша давр китоблари Э.Сэпиранинг «Маданий антропология» (1932); Оплернинг «Маданиятни психологик талқини» (1935); Ч.Г.Зелигманнинг «Антропологик истиқбол ва психологик назария» (1933); И.Халлоуэлнинг «Психология ва антропология» (1942) ва бошқа асарлардир.
Авваллари эркаклар касби ҳисобланган соҳаларга аёллар кириб кела бошлайдилар. Бу йўналишнинг тарафдорлари асосий компонент сифатида маданият структурасини белгиловчи «шахсларга» эътибор қаратганлар. Агар «тарихий» мактаб вакиллари учун «маданият» фаннинг асосий тушунчаси ва тадқиқот предмети бўлган бўлса, этнопсихология йўналиши тарафдорлари учун биринчи воқелик индивид бўлиб марказга чиқади.
Кейинчалик, ХХ асрнинг 70-йилларида маданиятларнинг этнопсихологик хусусиятлари «этник ўзига хослик» шаклида таҳлил этила бошланди. Этник хусусиятларни ўрганишнинг мафкуравий раҳбари ва илҳомчиси Дж. де Во эди.
ХХ асрнинг ўрталаридан бошлаб «маданий антропология» «эволюция» тушунчаси қайтади. Бу янги йўналиш — неоэволюционизмда, мумтоз эволюционизм ғоялари ва маданий-тарихий мактабнинг индивидуал маданиятларнинг ўзига хослиги ҳақидаги ғоялари уйғунлаштиришга ҳаракат қилинади. Ушбу тенденциянинг таниқли вакиллари М.Салинс ва Дж.Стюард эди.
1940-50 йилларда антропологияда янги йўналиш пайдо бўлди — семиотик (рамзий) антропология, унинг мавзуси маданиятнинг белгиси ва рамзий доираси ҳақидаги тадқиқотлардан иборат эди. Унинг энг кўзга кўринган вакили француз тадқиқотчиси Клод Леви-Стросс (1908 йилда туғилган) бўлиб, ўз ғояларини «Мифология» (4 жилд)ли 1964–1971; «Қайғули тропиклар» («Печальные тропики», 1962); «Ўргатилмаган фикр» («Неприрученная мысль», 1962) каби асарларида кенг таҳлил этган.
Узоқ вақт давомида фан предмети анъанавий равишда ибтидоий халқларнинг маданияти ва цивилизациялашган жамиятларнинг оддий халқ ҳаётини ўз ичига олган. 1920-1930 йиллардан бошлаб антропологларнинг асарларида антропологиянинг замонавий ҳаётда қўлланилиши ҳақидаги фикрлар пайдо бўла бошлайди. Бу ерда гап этнографик билимларни ўз мустамлакаларида амалий қўлланилиши ҳақида эмас (бундай ишнинг аҳамияти ҳақида тадқиқотчилардан Ж.Леббокдан бошлаб ва айниқса функционалист Б.Малиновский шахсида ҳам ўз ифодасини топган), балки антропологик билимларни Европа Америка жамияти учун амалий қўллаш ҳақида эди. Шундай қилиб, фан предметини, унга цивилизациялашган жамиятларни киритиш билан кенгайтириш масаласи қўйилди. Буни биринчи бўлиб айтиб ўтганлардан бири Ф. Боас эди.
Ф. Боас «Антропология ва замонавий ҳаёт» (1928) китобида «ижтимоий жараёнларни» яхшироқ тушуниш учун, «антропология» тамойиллари ҳақидаги билимлар муҳим эканлигини уқтиради. «Антропология кўпинча экзотик халқларнинг ташқи хусусиятлари тўғрисида гапирадиган ва уларнинг ғалати урф-одатлари ва эътиқодларини тавсифловчи кўнгилочар фактлар тўплами сифатида қабул қилинади», деб ёзган эди Ф.Боас. Антропологияни цивилизациялашган жамиятларнинг турмуш тарзи билан алоқаси бўлмаган кўнгилочар машғулот сифатида қабул қилишади.
Ф.Боас бу фикрларнинг нотўғрилигини таъкидлайди. Бундан ташқари, дейди Ф.Боас, мен антропологик қонунларни аниқ англаш бизнинг замонамиздаги ижтимоий жараёнларга ойдинлик киритишини ва нима қилиш кераклиги ва нимадан қочиш кераклигини тушунтиришга умид қиламан дейди. Ф. Боас «ирқ муаммоси»га мурожаат этар экан, бу соҳада фақат ижтимоий, тарихий омиллар ҳаракат қилишини, биологик ирқий зиддият йўқлигини ва, хусусан, бошқа ирқ одамларига нисбатан «жинсий нафрат» мавжуд эмаслигини ҳам таъкидлайди. Кейинчалик у Ломброзо томонидан ишлаб чиқилган «биологик» жиноятчилик назариясини рад этади.
1860-80 йилларда шунга ўхшаш ғоялар Англияда шаклланган ва бунда Э. Тайлор таълимотининг таъсири шубҳасиздир. Натижада 1871 йилда Этнологик ва Антропологик Жамиятларнинг бирлашиши ва улар асосида «Буюк Британия ва Ирландиянинг Қироллик Антропологик Институти» ташкил топади. Ушбу фаннинг умумий номи 1874 йилда Буюк Британиянинг Илм-фанни ривожлантириш ассоциацияси томонидан нашр этилган «Notes and Querieson Anthropology» деб номланган ахборот қўлланмада зикр этилган. Антропология соҳасини кузатиш бўйича қўлланмада «Саёҳатчиларнинг антропологик кузатувларини осонлаштириш ва антрополог бўлмаган одамларга маълумот тўплашда ёрдам бериш учун» деган фикрлар қайд этилган. 1881 йилда Тайлорнинг «Антропология» номли китоби нашр этилди. 1883 йилда у Оксфорд университетида музей куратори этиб тайинланади ва 1896 йилда унда очилган антропология кафедрасида профессор лавозимида ишлаган.

ЭДУАРД БЕРНЕТТ ТАЙЛОР.


Э.Тайлор XIX асрнинг буюк этнографи ва маданият тарихини ўрганувчи йирик олим ҳисобланади. XVIII асрнинг охирлари ва XIX аср бошларида табиий фанларнинг ривожланиши эволюционизм ғояларининг янада шаклланишига асос бўлди ва диний-черков ғояларининг илоҳий яратувчанлик концепциясига қарши катта илмий мактабни шакллантирди. Эволюционизм таълимоти астрономия, геология, физика, химия, биология соҳаларида мисли кўрмас муваффақиятларга эришди. 1768 йили шотланд файласуфи Адам Фергюссон тарихни ёввойилик, ваҳшийлик ва цивилизацияларга бўлишда хўжаликнинг хусусияти ва ва мулкчилик муносабатларига қараб белгилади.


1836 йили Копенгагендаги қадимий Миллий музей асосчиси Кристиан Юргенсен Томсен археологик топилмалар асосида уч аср тизимини – тош, бронза ва темирга даврлаштирган. Унинг шогирди Йенс Якоб Ворсо археологик топилмаларни нисбий даврлаштиришга асос солган. Француз археологлари оламшумул янгиликни эълон қилганлар (Буше де Перт). Уларнинг фикрига кўра, оғир тошдан ясалган меҳнат қуроллари мамонтлар билан бирга яшаган ибтидоий одамларга тегишли деб кўрсатилган. Бироқ дин пешволарининг қатъий норозиликлари ва бу назарияларга қарши фикрларга таназзулга учраган. Бу эволюционизмнинг инсон ва унинг маданиятини ўрганишга қилинган катта қадам эди.
Бу мактаб нафақат инсоннинг жисмоний ривожланиши, балки у билан боғлиқ маданият ва жамиятни яхлит ўрганган. Кейинчалик бу соҳа инсоншунослик, антропология деб номланган. Эволюционизминг иккинчи номи шу боис антропология мактаби деб юритилади.
Бироқ эволюционизм босқичма-босқич тўғри чизиқли ривожланишни назарда тутган. Келгусида даврий бир ёқлама, қонуниятли, яхлит, монотон хусусият касб этиб, географик, этник ва бошқа жиҳатлар назарда тутилмаган.
Тайлор инглиз эволюционист 1832 йилда Лондоннинг Кэмбервилл ҳудудида, тақводор, ишлаб чиқарувчи оиласида туғилган. Маълумоти ўрта бўлган Тайлорнинг отаси коллежга ўқишга ҳам юбормаган. Бироқ 23 ёшида бетоблиги туфайли Америкага борганда, Кубада қадимий асотирлар билан қизиқувчи банкир меценат Г.Кристи билан танишган. Икки йилдан сўнг Англияга қайтган Тайлор тарихий манбаларга йўл бўлгувчи лотин, қадимги юнон, қадимги яҳудий тилларини ўрганган. Зодагон аёлга уйланган Тайлор бирмунча эркин шахс сифатида Америка ва Европа музейларидан археологик, этнографий маълумотларни йиғиш мақсадида кўп саёҳат қилган.
Кристи билан Мексикада бўлган саёҳатларини тизимлаштириб , 1861 йили «Анахуак, ёхуд қадимий ва замонавий Мексика ва мексикаликлар» хом пишмаган китобини ёзган. Бирмунча фундаменталь асар сифатида унинг «Инсоният тарихининг қадимий соҳалари тадқиқотлари» – («Исследования в области древней истории человечества») асарини нашр этган. Бу китобдаги асосий ғоя инсониятнинг тарихий тараққиёти, маданиятлари ва маиший турмушидаги турли-туманлик уларнинг ирқий хусусиятлари билан эмас, балки ўзига хос бўлган ривожланишнинг хилма-хиллиги билан белгиланишини кўрсатган. Унинг фикрига кўра, маданий ютуқлар мустақил ўзлаштирилади, аждодлардан мерос қилинади ёки қўшни ва яқин этник гуруҳлардан ўзлаштирилади.
1871 йили Тайлорнинг асосий ва машҳур асари «Ибтидоий маданият» китоби нашр этилган. 1881 йили унинг охирги «Антропология (Инсон ва цивилизацияни ўрганишга кириш)» – («Антропология (Введение к изучению человека и цивилизации») китоби нашр этилган. Тайлор китобларининг ва илмий тадқиқотларининг ютуғи унинг хулоса ва тадқиқотлари билан комплекс методологияни қўллаганлиги билан ажралиб турган. Тайлор Британия фанлар академияси – Қироллик жамиятининг ҳақиқий аъзоси этиб сайланган. 1883 йили Оксфорд университети қошидаги Этнография музейининг директори ва асосчиси сифатида танилган. Кўплаб коллекцияларни бой меценатлардан сотиб олиб музей захираларини тўлдирган. 1884 йилдан Оксфорд университетида антропологиядан маърузалар ўқиган. Тайлор Оксфорд университетида биринчи антропология кафедрасини ташкил этган 1896 йили унинг биринчи профессори лавозимига эришган. Ирландиянинг Буюк Британия Антропология институтининг икки карра президенти лавозимига сайланган.
Китобнинг рус тилидаги таржимаси 1872 йилда, иккинчи нашри 1896-1897 йилларда чоп этилган. Тўлиқ матни яна 1939 йилда, икки китоби бирлаштирилган ҳолда чоп этилган. Биз кўриб чиқаётган маълумотлар китобнинг 1989 йилдаги нашрига асосланган1.



Download 4,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish