Гравиразведканинг физик ва геологик асослари


Гравитацион аномалияларга геологик маъно бериш



Download 350,24 Kb.
bet5/6
Sana26.02.2022
Hajmi350,24 Kb.
#471755
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Geofizikasi Gravika

Гравитацион аномалияларга геологик маъно бериш.
Гравитацион аномалияларга геологик маъно бериш геологик тузилиш тўғрисида ҳамма маълумотларни гравитацион майдон билан маҳкам боғлаб, натижаларни сифатли ва миқдорли геофизикавий талқин қилиш асосида ўтказилади. Ҳар битта районда натижаларга геологик маъно бериш йўли, гравитацион майдон геологик тузилиши билан қонунли боғланишларни аниқлашга асосланади, геолог ва геофизик билан биргаликда ишлаш натижасида геологик масала катта ишонч билан ечилиши мумкин.
Геологик маъно бериш масаласининг мураккаблиги қуйидаги геолог - геофизик хусусиятларига боғлиқ:
1. Агар, жинсни шакли ва зичлиги ноаниқ бўлса, унда гравиразведканинг тескари масаласининг математик ечилиши бир жавобли эмас ва миқдорли талқин қилиш бир нечта жавобни беради:
2. Гравитацион майдонни талқин қилиш усуллари гравиразведканинг назариясида содда геометрик моделлар (шар, цилиндр ва бошқа) учун ечилган тўғри масалаларга асосланганлиги туфайли, тескари масаланинг ечилишини мураккаб ҳолда миқдорли ифодалаб бўлмайди;
3. Ҳақиқий геологик объектларни содда геометрик моделлар билан аппроксимациялаш (алмаштириш) қатор ҳолларда шартли белгиланади, чунки амалда геологик обьектлар ҳеч қачон шундай жуда содда шаклда учрамайди;
4. Аномалияларга тўғри геологик маъно бериш учун тоғ жинсларининг зичлигини аниқ билиш ва уларни чизиқлик ҳамда чуқурлик бўйича ўзгариш қонунларини ўрганиш керак, лекин жинсларнинг зичлигини аниқ қийматларини ва унинг ўзгаришини ҳар доим аниқлаб бўлмайди;
5. Ҳар хил геологик омиллар таъсири майдонларнинг устма-уст тушиши натижасида тўпланади (йиғилади) ва битта геологик объектдан ҳосил бўлган аномалияларни ажратиб бўлмайди. Оғирлик кучи аномалияларининг йиғиндиси (тўплами) қуйидаги геологик омиллар (факторлар) билан аниқланади: Ер қобиғининг чуқурлик бўйича тузилиши ва турли тектоник соҳаларда унинг қалинлигини ҳар хиллиги, кристаллик пойдевор юзасининг тузилиши ва унинг петрографик таркиби (демак, ҳар хил зичлиги σ), чўкинди жинсларнинг қалинлигини ўзгариши ва тузилмаларда фойдали қазилмалар борлиги. Шуларнинг ҳаммаси кўпинча гравиразведка натижаларини сифатли талқин қилишга олиб келади, яъни аномал майдонларнинг шу ёки бошқа тузилмали элементлар, тектоник минтақалар, фойдали қазилма конлари билан боғланишлари аниқланади. Фақат ортиқ зичлик ва баъзи геологик далиллар маълум бўлганда аномалияларни миқдорли талқин қилиш мумкин, яъни қўзғатувчи массаларнинг ётиш чуқурлиги, шакли, ўлчамлари ва уларнинг геологик табиати аниқланади. Талқин қилишнинг ишончлилигини ошириш учун гравиразведкани бошқа геофизик усуллар, бурғилаш, геологик ишлар билан мажмуа ҳолда олиб борилади.


Download 350,24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish