47
Объектларни моделлаштириш.
Қурилган барча уч ўлчовли объектларни геометрик ва ногеометрик
объектларга бўлиш мумкин. Геометрик объектга асосан саҳна ташкил
этувчиларини қуришда ишлатилади: персонажлар, жисмлар, бошқа сўз билан
айтганда – мавжуд борлиқ объектларини.
Ногеометрик объектлар эса саҳнага жонлилик ҳиссини бериш учун
(тўғри ѐритиш), объектларга таъсир этувчи кучларни моделлаштиришда
(масалан гравитация ѐки шамол эсиши) ва ҳоказо.
Бошқача айтганда намойиш этилаѐтган кадрда геометрик объектлар
айнан (чизиқлар ва сиртлар кўринишда), ногеометрик объектлар эса оралиқ
(соялар, тезланиш ва ҳоказо ) кўринишда намоѐн бўлади.
Геометрик объектлар.
Геометрик объектларни кўришда жуда кучли ва кенг таркалган 3D
пакет Discreet компанияси 3D Studio Max дастурини танлаб унинг мисолида
объектларнинг асосий турлари ва моделлаштириш технологиясини кўриб
ўтамиз. Бу дастур ѐрдамида геометрик объектларнинг қўйидаги турлари
қурилиши мумкин.
Сплайн чизиқлар (Spline Curves)- бошқа сирт ѐки шаклларни
кўришда ишлатиладиган ва шу тартибда қурилган (Безье ѐки Nurbs)
чизиқлар. Уларни ҳаракат троекторияларини ифодалаш учун ҳам ишлатиш
мумкин.
4-Расм. Очиқмулоқот чизиқлари
Масалан Безье чизиқлари учун, хусусий ҳолда, бошланғич шакл ва
чизиқлар тўплами аниқланган бўлиб (масалан, текст айлана эллипс) улар
кейинчалик аниқ шакллар кўришда ишлатилиши мумкин.
Полигонал объектлар (polugonal jbjects) – булар ўзгариб турувчи
параметрлар билан ифодаланувчи (масалан узунлик радиус) полигонал
бошланғич шакллар (polygonal primitives) ѐки полугонал турлардир (polugonal
meshes). Полугонал турлар жуфт-жуфти билан чўққиларни туташтирувчи
қирралар сифатида аниқланади. Бошланғич шакллар (примитив)ни ишлатиш
48
дизайнерга (дастурга ҳам) объект шаклини ўзгартиришни анча
осонлаштиради. Шунда 3D – бошланғич (примитив) шаклларни (масалан
сфера ѐки цилиндр) намойиш этишда, уларнинг шакли қирралар ѐрдамида
берилган аниқликда алмаштирилади. Полигонал объект сирти текис ѐқлардан
иборат бўлгани учун, уларга намойиш силлиқлигини беришда турли
силлиқлаш алгоритмлари фойдаланилади. Бу технология асосан 3D
ўйинларни ва виртуал борлиқни яратишда кенг қўлланади.
5 – Расм. Полигонал объектлар.
Безье сиртлари (Bezier patches) – бу Безье чўққиларининг жойлашиши
билан – силлиқ сиртлардир. Бу чўққилар сиртга уринма векторлар (tangent)
учларида жойлашган қўшимча бошқарувчи нуқталар (control points) ѐрдамида
сиртни эгрилигини аниқлайди.
6 – Расм. Безье сирти.
Бу сиртлар ҳисоблаш тизими учун маълум қийинчиликларни
туғдиришига қарамай, улар ѐрдамида мураккаб эгри чизиқли объектларни
моделлаштириш мумкин.
NURBS сиртлар – бир жинсли бўлмаган эгри чизиқли сиртларни
моделлашда ишлатиладиган энг универсал ва самарали воситадир. Бундай
сиртлар махсус тўрт ўлчовли бир жинсли фазода ифодаланади. Унда ҳар бир
бошқаруви чўққи, учта Х,У,Z координатадан ташқари қўшимча вазн (weigat)
тавсифига ҳам эга. Чўққининг ўрни ва нисбий вазнини ўзгартириш орқали
объект шаклини аниқ бошқариш мумкин.
49
7 – Расм. NURBS сирти.
Do'stlaringiz bilan baham: |