Градостроительные нормы и правила



Download 1,88 Mb.
bet33/53
Sana13.06.2022
Hajmi1,88 Mb.
#662096
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   53
Bog'liq
ШНК 2.08.02-09 жамоат бинолари

4. МУҲАНДИСЛИК ЖИҲОЗЛАРИ
4.1. Муҳандислик жиҳозлари тармоқлари ушбу бўлим ва бошқа амалдаги нормалар ва қоидаларнинг талабларини қониқтириши шарт.
Санитар-техник ва иситиш жиҳозлари ва уларга уланадиган қувурўтказгичлар жамоат муассасасининг контингенти томонидан фойдаланишда механик таъсир этилиш эҳтимолига чидамли бўлиши керак ёки тўсиқлар билан ҳимояланиши шарт.

  1. Жамоат биноларида овқат пишириш электр қуввати билан амалга оширилиши керак. 4.106 бандида назарда тутилган ҳолатларда овқат пишириш газ жиҳозларида амалга оширилиши мумкин.

  2. Ишлашида шовқин ва вибрация чиқарадиган муҳандислик жиҳозларини жойлаштириш ва ўрнатиш, хизмат кўрсатиладиган бинонинг хоналарига ва бино олди худудларига нормаланган виброакустик таъсирни таъминлаб беришни ҳисобга олган ҳолда, ҚМҚ 2.01.08 га мос назарда тутилади.



Иссиқлик таъминоти, иситиш, вентилятсия ва кондитсиялаштириш

  1. Жамоат биноларининг хоналарида метерологик параметрларнинг, чегаравий ёки оптимал иссиқлик комфорти бўйича, нормаланишини таъминлаш учун иситиш ва вентиляциялашни ёки кондициялаштиришни лойиҳалаш зарур. Кондициялаштириш микроклимат параметрларининг чегаравий ёки оптимал ҳолатини яратиш учун қабул қилинади, агарда у ҳолатларни вентиляциялаш йўли билан таъминлаб бўлмаса.

4.5*. Бутунлай ҳавонинг рециркуляциясига ишловчи автоном кондиционерларни жамоат биноларида хонага ташқи ҳавони санитар нормадан кам бўлмаган миқдорда киритиб берадиган вентиляция бўлганда қўллаш мумкин.
4.6. Бекор қилинди.
4.7*. Биноларда узлуксиз 8 соат фойдаланилмайдиган иситиладиган хоналар ҳароратини ушбу вақтда нормадан кам қилиб ушлаб туриш керак, лекин қуйидаги даражалардан кам эмас:
15 оС – яшаш хоналарида;
12 оС – жамоат хоналарида;
5 оС – жамоат овқатланиш корхоналарининг пиширув цехлари, енгил конструкцияли чакана савдо қилувчи дўконларнинг хоналари, ёпиқ бозор заллари ва савдо пассажларида.
Ҳароратнинг норма ҳолатини хоналардан фойдаланиш бошланиши вақтига таъминлаш зарур.

    1. Йилнинг иссиқ, оралиқ ва совуқ даврлари учун нормаланган, чегаравий ёки оптимал иссиқлик комфорти миқдорларига тўғри келадиган, жамоат бинолари хоналарининг хизмат кўрсатиш худудчаларининг ҳисобий параметрларини (ҳарорат, нисбий намлик, ҳаво оқими тезлигини) 25-жадвалдан қабул қилиш зарур. Нормаланган, чегаравий ёки оптимал иссиқлик комфорти миқдорларини таъминлаш зарурияти лойиҳа топшириғида берилади.

Жамоат бинолари хоналарининг хизмат кўрсатиш худудчаларининг ҳисобий ҳароратлари нормаланган ҳароратлардан йилнинг иссиқ даврида кўп бўлмаслиги ва совуқ даврида кам бўлмаслиги шарт.
25 -жадвал

Йил даврлари

Пара­метрлари

Ҳисобий ҳарорат, °С

Нисбий намлик, %

Ҳаво оқими тезлиги,
м/с, дан кўпмас

I зона

II зона

III зона

Ҳамма климатик зоналар учун

1

2

3

4

5

6

7

Иссиқ

Н
Ч
О

дан кўрмас
33
25-28
26-27
25-26

дан кўрмас
33
24-26
24-26
23-25

дан кўрмас
28
23-26
24-25
23-24

дан кўрмас
65
65-30
60-30
60-30

0,5 0,5 0,3 0,2

Оралиқ

Н Ч О

-
20-28 23-26

-
16-23 18-22

-
-
-

65-30 65-30 45-30

0,3 0,2 0,2

Совуқ

Н Ч
О

Бино типларининг мос жадвалларига қаранг

65 гача
65-30
45-30

0,3
0,2
0,2



Эслатма: 1. Н - нормаланган йўл қўйиладиган параметрлар; Ч ва О – иссиқлик комфортининг чегаравий ва оптимал параметрлари.
2. Хонада 2 соатдан кўп бўладиган инсонлар учун ўрнатилган параметрлар.
3. Бази хоналарда ҳисобий параметрлар технологик талаблар бўйича қабул қилиниши мумкин (компьютер хоналари ва шунга ўхшаш).
4. одамлар устки кийим билан бўладиган хоналар учун совуқ даврда хона ҳарорати камида 14°С бўлиши керак.
5. Йилнинг иссиқ даврида 2 қаватгача бўлган биноларда , ҳамда кўп қаватли бинолар ҳажмида бир вақтда 5 кишидан ошмаган ва ҳар бир кишига камида хона ҳажмининг 15 м3 тўғри келадиган хоналар учун ҳаво параметрларини нормаламасликка йўл қўйилади. Кўрсатилган хоналардан фарқ қиладиган хоналар учун йилнинг иссиқ даврида ташқаридан ҳаво киритишни нормаланган (рухсат этилган) параметрларини таъминлаш мумкин бўлмаган ҳолларда, ташқи ҳавони хоналарга киритишни санитар нормаларини сақлаган ҳолда, ҳавони совитишнинг буғланиб кетиш, билвосита-буғлантириш ёки сунъий усулларини қўллаш, жумладан автоном кондициялаштириш зарур. Бунда йилнинг оралиқ даври учун ҳисобий ҳарорат нормаланмайди.



4.9*. Хоналар учун ҳавонинг ҳисобий ҳароратини ва ҳавоалмашувининг карралигини ташқи ҳаво бўйича ушбу бўлимнинг бандларига мос қабул қилиш керак, маълумот бўлмаган ҳоллар учун таълуқли биноларнинг лойиҳалаш нормалари ёки санитар-гигиеник ва технологик талабларни ҳисобга олган ҳолда лойиҳа топшириғига асосан қабул қилинади.
4.10. Жамоат биноларида ҳаво алмаштириш даврийлиги миқдорларининг ҳисобини инсонлардан, технологик жиҳозлардан, қуёш радиатсиясидан, электр ёритгичлардан ва бошқа манбалардан чиқадиган иссиқликларни қўшилиб кетиши шарти бўйича, зарурият бўйича корбонат концентрациясини ва бошқа зарарли чиқиндиларни чегаравий миқдорларини текширган ҳолда, амалга ошириш шарт. Хизмат ва ёрдамчи хоналарда ҳаво алмаштиришни фақат даврилик миқдорларининг ҳисоби бўйича амалга ошириш мумкин.
4.11*. Ички йўлаклар ёки қўшни хоналарга нисбатан талаб қилинадиган ҳаво зичланиши (ҳаво сийракланиши) бўйича жамоат биноларининг хоналари типларга бўлинади ( киритиладиган ҳаво ҳажми хона ҳаво ҳажмидан ошиб кетса зичланиши ҳолати юзага келиб тоза ҳаво кирмай қўяди, киритиладиган ҳаво ҳажми хона ҳажми ҳавосидан кам бўлса сийракланиши ҳолати юзага келади, ташқаридан ҳаво кириши имконияти пайдо бўлади):
Р1 – ҳар бир эшик орқали қўшни хоналардан 50 м3/соат миқдорида ҳаво киришини таъминлайдиган, сийракланиши талаб этилади (3 ва 4 хавфлилик классидаги зарарли моддалар чиқарадиган хоналар, кам миқдорда ҳид чиқарадиган нам режимли хоналар);
Р2 - ҳар бир эшик орқали қўшни хоналардан 100 м3/соат миқдорида ҳаво киришини таъминлайдиган, сийракланиши талаб этилади (1 ва 2 хавфлилик классидаги зарарли моддалар чиқарадиган хоналар ёки ўткир ёқимсиз ҳид чиқарадиган хоналар);
П1 - ҳар бир эшик орқали қўшни хоналарга 50 м3/соат миқдорида ҳаво чиқаришни таъминлайдиган, подпор талаб этилади (қўшни хоналарга киритиладиган ҳаво ўзи орқали ўтказиладиган хоналар, бошқа хоналардан ҳаво киришига йўл қўйилмайдиган хоналар, кўп миқдорларда шамол эсадиган туманларда ҳавосини кондициялаштириладиган хоналар);
П2 - ҳар бир эшик орқали қўшни хоналарга 100 м3/соат миқдорида ҳаво чиқаришни таъминлайдиган, зичланиш талаб этилади (алоҳида тоза хоналар);
Б – қўшни хоналар билан тенг босим таъминланишини талаб этади (зарарли моддалар чиқарадиган, ишлов берилмаган ҳаво киритилишига йўл қўйилмайдиган хоналар);
Д – ҳар бир эшик орқали кўпи билан 50 м3/соат миқдорида ҳаво оқимини ушбу хонага ташқаридан кириш ҳавоси берилаётганда (киритилаётганда) катта бўлмаган зичланишга (қўшни хонага ҳаво чиқиши билан) ёки разряжениега (агар ушбу хонадан чиқариладиган ҳаво киритиладиган ҳаводан кўпроқ бўлса) йўл қўйиладиган хоналар.
Хоналарнинг типи бўйича ҳар хил кўринишдаги вентиляциянинг қабул қилинишининг тавсиявий доираси 17 – иловада берилган.
Майдони 35 м2 дан кам бўлган ишчи хоналардан ҳавони чиқариб ташлашни ҳаво оқиб чиқадиган вентиляция решёткалари орқали ёки эшик зихлари тирқишларидан ички йўлакка назарда тутишга йўл қўйилади.
4.12. Тирқиш, фрамуга ёки бошқа қурилмалардан, жумладан вентиляторлар билан иситмасдан ёки қисман илитиб хоналарни вентиляция қилишда иссиқлиқ тизими киритилаётган ҳавони илитиш учун ортиқ иссиқлик миқдори билан таъминлаб бера олиши шарт. Иситиш жиҳозларидан ортиқ иссиқлик миқдорини бир суткада киритилаётган ҳавони иситиш иссиқлик миқдори билан хоналарда инсонлар бўлган соатларда чиқарадиган иссиқлик миқдорларининг айирмасига тенг қилиб қабул қилиш зарур.
4.13*. Аёлларнинг гигиена хоналаридан, хожатхоналардан, душхоналардан, юз-қўл ювиш хоналаридан, ванна комнаталаридан, чекиш хоналаридан, зарарли моддалар чиқарадиган хоналардан, ҳамда сўриб олиш жавони ва зонтларидан сўриб чиқариш вентиляция тизимларини жамоат биносининг бошқа хоналаридан сўриб чиқариш тизими билан қўшиб юбориш мумкин эмас.
Совуқ, илиқ ва очиқ бўғотли жамоат биноларида ҚМҚ 2.03.10-95* бўйича санаб ўтилган тизимлардан чиқариш ҳавосини атмосферага йўналтириш бўғот ташқарисида бўлиши шарт.

  1. Жамоат бинолари таркибига кирувчи, кўпроқ тарқалган ёрдамчи ва санитар-гигиеник йўналишга мўлжалланган, хоналарда, иқлим зонасидан қатъий назар, совуқ давр учун ҳисобий ҳаво ҳароратини ва ҳаво алмашишининг даврийлиги миқдорларини 26-жадвал бўйича қабул қилиш зарур.

26-жадвал

Хоналар

Ҳавонинг ҳисобий ҳарорати, °С

1 соатда ҳаво алмаштириш даврийлиги, камида

Хоналар типи*

1

2

3

4

Даҳлиз

16

2

П1

Кулуарлар, фойелар**

18

1,5




Кийим-кечак алмаштириш хонаси

16

2

Р1

Буфет

16

Ҳисоб бўйича, аммо хонанинг 3 каррали ҳавоалмаштириш даврилигидан каммас

д

Хожатхоналар

16

100 м3/ч 1 та унитазга и 50 м3/ч 1 та писсуарга

Р2

Юз-қўл ювиш хонаси

16

Ҳаво чиқариб ташланиши хожатхоналар орқали

Р2

Душхоналар

25

5

Р2

Душхоналар қошидаги ечиниш хонаси**

20

Душхоналардан сўриб олинадиган ҳаво ҳажмида




Чекиш хоналари

18

10

Р2

Шахсий гигиена комнаталари

23

5

Р2

Тиб пунктлари, шифокор кабинетлари

21

2

П1

Инветар, канцелярия ва жиҳозлар омборчалари

16

1

Р1

шулар, аммо хизмат ходимлари узоқ вақт бўладиган

18

2

Р1

Иситиш-вентиляция қилиш жиҳозлари хонаси

16

ҚМҚ 2.04.05 бўйича




Совитиш станциялари

16

5

Р1

Насос-фильтирлаш хоналари

15

3

Р1

Ишқорли аккумулятор ва электролит сақлаш аккумуляторлар хоналари

15

3

Р1

Кислотали аккумуляторлар аккумулятор хоналари

15

10

Р1

Ахлат камералари (иситилмайдиган)

-

1

Р1


Download 1,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish