II. Автоматик ёнғин ўчиргич қурилмаси Автоматик ёнғин ўчиргич қурилмаси (келгуси бандаларда АЁЎҚ) – ёнғин ўчирувчи моддани чиқариш ҳисобига ёнғин ўчириш учун стационар техник воситаларнинг мажмуи.
АЁЎҚ ни қўллаш зарурияти, жумладан бошқа норматив хужжатлар асосида ҳам аниқланади, ҳамда лойиҳа топшириғида берилади*.
АЁЎҚ ни ШНҚ 2.04.09 “Бино ва иншоатларнинг ёнғин автоматикаси” талабларига ва бошқа ушбу тармоқдаги амалдаги норматив хужжатларга мос лойиҳалаш зарур.
9. АЁЎҚ билан идоравий бўйсуниши ёки мулки шаклидан қатъий назар жамоат бинолари ва иншоатлари жиҳозланадилар.
Агар автоматик ёнғин ўчиргич қурилмаси билан жиҳозланиши шарт бўлган бино хоналари майдони бутун хоналар майдонининг 50% идан кўп бўлса, бинони бутунлай автоматик ёнғин ўчиргич қурилмаси билан жиҳозлаш шарт.
АЁЎҚ билан 4 бандда кўрсатилган хоналарни жиҳозлаш шарт эмас.
АЁЎҚ назарда тутиш зарур:
Ноёб жиҳоз ва ашъёлари бор хоналарда, ноёб босма асарлар, ҳисобот, қўлёзма ва бошқа қимматли хужжатлари сақлаш ва тарқатиш хоналарида – майдонидан қатъий назар;
Кутубхона биноларида ва давлат архивларида сақлаш хоналари, хизмат каталоглари ва рўйхатларини сақлаш хоналарида – майдонларидан қатъий назар.
500 минг бирликдан кам сақланадиган, кўрсатилган кутубхона ва сақлаш фондлари ва 400 кв.м (ҳар бири) дан кам майдонли вилоят ва туман аҳамиятидаги архивлари автоматик ёнғин ўчиргич сигнализацияси ва кўчиб юрувчи совуқли ва углекислотали ёнғин ўчиргич жиҳозлари билан таъминланиши мумкин;
12.3. Давлат муассасаларининг сервер хоналарида – майдонидан қатъий назар.
Бошқа мулк шаклидагилар муассасаларнинг сервер хоналари учун зарурият лойиҳа топшириғида берилади;
Бузилиши инсонларнинг хавфсизлиги ва ҳаёт тизими барқарор ишлашига таъсир қиладиган оғир технологик жараёнли бошқарув тизимларида ишлатиладиган электрон-ҳисоблаш машиналари бор хоналарда;
Музей қиматбахо нарсаларини сақлаш хоналарида – майдонларидан қатъий назар;
Ломбардларнинг сақлаш хоналарида – майдонлари 100 кв.м дан кўп;
Кино- ва телестудияларнинг тасвирга олиш павильонларида – майдонлари 500 кв.м ва кўп;
Қўл ҳазинасининг юк сақлаш камералари хоналарида ва аэровокзал ва вокзал биноларининг ёнувчан ашъёлар омборхоналарида ( автоматик ячейка билан жиҳозланганларидан ташқари: цокол ва ертўла қаватларида – майдонларидан қатъий назар, ер устки қаватларида - 300 кв.м ва кўп;
Ёнувчан ашъёларни ёки ёнмас ашъёларни ёнувчан упаковкаларда сақланадиган, майдони 100 кв.м дан кўп бўлган хоналарда, уларнинг жойлашиши бўйича:
ёпиқ спорт иншоатларининг ҳар қандай сиғдираолишлик миқдоридаги трибуна остида;
очиқ спорт иншоатларининг сиғдираолишлик миқдори 3000 ва кўп трибуна остида;
ёпиқ спорт иншоатларининг сиғдираолишлик миқдори 800 томошабинлар ўрни ва ундан кўп биноларида;
12.10. Савдо корхоналарининг хоналарида (дўконларда, маркетларда ва аналог объектларда):
савдо залини цокол ёки ертўла қаватларига жойлаштирилганда, бинонинг қаватлар сонидан қатъий назар – 200 кв.м ва кўп;
бир ва икки қаватли биноларда – умумий савдо майдони 3500 кв.м ва кўпроқ;
уч ва кўпроқ қаватли биноларда - умумий савдо майдони 1500 кв.м дан кўп;
омборхоналарда – майдони 1000 кв.м ва кўпроқ, ертўла ва цокол қаватларда жойлашганларида - майдони 500 кв.м ва кўпроқларида;
турар жой ва жамоат биноларига киритиб қурилган умумий майдони 1500 кв.м ва ундан кўпроқ хоналарда;
баландлиги 28 м** дан кўп биноларнинг хоналарида;
Баландлиги 28 м дан катта бўлган биноларнинг хоналарида**