Кино намойиши учун томоша зали ва киноэкран параметрларига талаблар
Кинонамойиши қошидаги томошабинлар залларида томошабинлар учун ўриндиқлар чизмада тасвирланган худуд чегарасида лойиҳаланиши тавсия этилади, унда:
Д – зал ўқи бўйича экрандан охирги қатор суянчиғигача бўлган узунлик;
Г – зал ўқи бўйича киноэкрандан биринчи қатор суянчиғигача бўлган масофа
Г= 0,36 Д.
Киноэкран ўлчамлари чизмада кўрсатилган, унда:
Ш – киноэкран ишчи майдони кенглиги (қийшиқ чизиқ хордаси бўйича) ;
В – экран ишчи майдони баландлиги.
В ва Ш нисбатларини қабул қилиниши:
Вф*1: Шф = 1 : 2,2
Вш : Шш = 1 : 2,35
Вк : Шк = 1 : 1,66
Во : Шо = 1 : 1,37
Зал узунлиги (Д) га боғлиқ ҳолда экран кенглиги (Ш) ни қабул қилиш тавсияси:
Шф = 0,6Д (0,54Д)*2
Шш = 0,43Д (0,39Д)
Шк = 0,34Д (0,3Д)
Шо = 0,25Д (0,22Д)
Экран кенглиги (Ш) га боғлиқ ҳолда экрандан биринчи қатор суянчиғигача масофа (Г) ни қабул қилиш тавсияси:
Гф камида 0,6 Шф
Гш “ “ 0,84 Шш
Го “ “ 1,44 Шо
Кинотеатрнинг қийшайиш радиусини Д дан кам бўлмаган ҳолда қабул қилинади.
Кинопроекцион жиҳози ўрнатиладиган томошабинлар залининг параметрлари чизмада кўрсатилган, унда:
П — проекцион масофа*3 – камида 0,85Д
г – кўпи билан 7°*4 – кинопроектор оптик ўқинининг киноэкран марказидаги нормалдан оғиш бурчаклари
в - “ “ 8°
и - “ “ 3°
К – тепа проексион нурдан энг яқин шип юзасигача масофа – камида 0.6 м; Л – томошабинлар ўриндиқларининг худудида пастки проекцион нурдан полгача бўлган масофа – камида 1.9 м;
Т – экран орти бўшлиғи бўйлама чуқурлиги *5
Кенг экранлида - 0,9 м
Кенгформатли экранлида - 1,5 м
Р – экран четидан деворгача масофа:
Текис экранда - камида 0,985м
Эгрисимон экранда - камида 0,1 Ш
Ҳисобий кузатиш нуқтасидан кўринишни ясашда *6 олди қаторда ўтирган томошабиннинг кўзи сатҳидан ушбу нуқтага йўналтирилган кўриш нурининг кўтарилиши 0.14 м қабул қилиниши тавсия этилади (реконструксияда 0.12 м бўлиши мумкин).
Ўтирган томошабиннинг кўз сатҳи баландлиги пол сатҳидан 1.2 м қилиб қабул қилинади.
Кино намойиши пайтида томошабинлар зали ва киноэкран параметрлари
* Ш, В ва Г параметрларда индекслар экранларни белгилайди: ф - кенгформатли, ш - кенг, к - кашетирланган, о - оддий.
*2 Қавслар ичидагилар – клублар, театрлар ва мавсумий ишлайдиган кинотеатрлар учун
*3 Маҳаллий ишлаб чиқарилган кинопроексион жиҳоз фойдаланилганда – камида 34.5 м.
*4 Клуб ва театрларда кўпи билан 9° қабул қилиниши мумкин.
*5 Товушни бир каналли чиқарилганда ёки товуш кучайтиргични экран томонларига жойлаштирилганда 0ю1-0.3 м га йўл қўйилади.
*6 Кинотеатрларда – киноэкраннинг пастки зихи.
12-ИЛОВА
Мажбурий
Do'stlaringiz bilan baham: |