Хоналарни ёритиш, қуёш нурларидан ҳимоялаш, шамоллатиш, уларга қуёш
нурлари тушуриш
2.142*.
Табиий ва сунъий ёритиш ҚМҚ 2.01.05 га асосан лойиҳаланиши керак.
Одамлар доимо бўладиган хоналарни табиий ёритиш ва шамоллатиш очиладиган
тавақаси ва фрамугаси бор деразалар орқали амалга оширилади. Ички рекреация
йўлакларини ва 50 киши ва ундан ортиқ эвакуация қилинувчиларга мўлжалланган ички
йўлакларни тавақаси очиладиган деразалардан табиий ёритиш шарт.
Энергия тежамкорлиги мақсадида ички йўлаклар, холларни ёритиш “иккинчи
ёруғлик” - ойналанган перегородкалар орқали амалга оширилиши мақсадга мувофиқ;
бу ҳолда ишчи кабинетлар, хоналарнинг кўриниб туришлигини олдини олиш бўялган
ойна ёки тарам - тарам юзали ойна қопламалар орқали таъминланиши шарт.
Табиий ёритишсиз ертўла қаватларида жойлаштирилган хоналарга ва
қуйидагиларга рухсат этилади:
-
мактабгача муассасаларнинг буфетлари, ходимлар хоналари, овқатланиш
блокининг ошхона идиш-товоғини ювиш хоналарига;
-
спорт иншоатларининг томоша, спорт-томошагоҳ, спорт-кўргазма заллари,
сирпаниб учиш заллари, тренер-тарбиячи хоналарига;
-
санитар кўриги ўтказиш хонаси, хожатхоналар ( мактаблар, интернат-мактаблар
ўрта махсус ва олий ўқув юртлари қаватлараро хожатхоналари бундан мустасно),
кийим-кечак алмаштириш хоналари ва душлар, буғхоналар, жумладан хоммом қуруқ
иссиқхоналари, массаж хоналари, қуёш ваннаси процедура хоналарига;
-
даволаш муассасаларининг ходимлари комнаталари, буфет ва идиш-тавоқ
ювиш, наркоз, операция қилиш олди, секцион ва секцион олди, аппарат, торозу,
термостат хоналари, микробиологик бокслар, функционал ва рентгенодиагностика,
терапия ва шунга ўхшаш бошқа хона ва кабинетларга ( 0231 сонли СанПиН ва лойиҳа
топшириқларини ҳисобга олган ҳолда).
Табиий ёритиши бўлмаган хоналарни, асосийларига боғлиқ бўлмаган
манбалардан, авария ҳолати учун сунъий ёритиш ва зарурий шамоллатишни
таъминлаш зарур (амалдаги нормалар бўйича).
Хоналарнинг тепа сатҳларидан, юқорида санаб ўтилган хоналарда (табиий
ёритиш бўлмаслиги мумкин хоналар), ҳамда кийим-кечак алмаштириш хоналарида,
кутиш хоналарида, бокс ва изолятор қабулхоналарида, кўрикдан кейин
пациентларнинг вақтинчалик дам олиш хоналарида табиий ёритишни ташкил этишга
рухсат этилади.
2.143.
Зинапоя катаклари 2.100 бандини ҳисобга олган ҳолда ёритилишга эга
бўлиши керак. Ҳар бир қаватнинг ташқи деворларида Л1 типли зинапоя катаклари нур
тушувчи тирқишларининг (дераза) майдони 1.2 м
2
кам бўлмаслиги шарт (тирқиш
баландалиги 1.5 м дан кам бўлмаслиги керак.) Л2 типли зинапоя катаклари тепа қават
қопламасидан ойналанган ёки очиқ тирқишли жойлар орқали табиий ёруғлик олиши
керак (тирқиш майдони 4 м
2
дан кам бўлмасин); маршлар оралиқ тирқиши баландлиги
ШНК 2.08.02-09 стр 36
0.7 м дан кам бўлмаслиги даркор.
Ёнғин тутуни киритилмайдиган зинапоя катакларининг деразалари очилмайдиган
бўлиши керак.
Эслатма: Ф2, Ф3 ва Ф4 классидаги бинолар учун ёнғин тутуни киритилмайдиган, нур тушувчи
тирқишлари йўқ, зинапоя катакларини қўллаш ШНҚ 2.01.02 га асосланган ҳолда йўл қўйилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |