Градостроительные нормы и правила



Download 2,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/209
Sana19.05.2022
Hajmi2,54 Mb.
#605018
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   209
Bog'liq
2.08.02-rus-uzb

2.121.
 
Ертўла ёки сокол қаватларининг даҳлизидан алоҳида жойлаштирилган 
кийим-кечак алмаштириш хоналарининг ечиниш хоналаридан эвакуация чиқиш 
жойларининг кенгликлари йиғиндисини тўсиқ олдида йиғилиб қолувчи кишилар 
сонидан келиб чиққан ҳолда аниқлаш керак (улар сони тахминан кийим-кечак 
алмаштириш хонасининг сиғдираолишлик миқдорининг 30% и – илгаклар сони 
бўйича). Кийим-кечак алмаштириш хонасининг тўсиғи олдидаги хона кенглиги 3 м 
дан кам бўлмаслиги шарт.
2.122.
 
Саҳнадан (эстрадан), ишчи галерея ва колосника пол тўшагидан, 
оркестрларнинг чуқурлиги ва йиғиб қўйилан декорацияларнинг сейфидан эвакуация 
чиқиш жойлари иккитадан кам бўлмаслиги шарт. 
2.123.
Кинотеатрлар ва клубларнинг томошабинлар залларидан томошабинларни 
эвакуация қилиш йўллари бир вақтда 50 кишидан ортиқ одамларга мўлжалланган 
хоналар орқали бўлишига йўл қўйилмайди.
Фойесиз мавсумий кинотеатрлар лойиҳаланишида иккинчи эвакуация чиқиш 
жойи сифатида томоша залига кириш жойи олиниши мумкин.
2.124.
Эстрадали, сиғдираолишлик миқдори 500 кишидан ортиқ томоша 
залларида, сиғдираолишлик миқдоридан қатъий назар, кинотеатрларда эстрададан 
иккинчи эвакуация чиқиш жойи сифатида зал орқали ўтган ўтиш йўлаги олиниши 
мумкин.
2.125.
 
Аппарат ва ёруғлик проексияси хоналаридан томошалар мажмуаси 
хоналарига чиқиш оловбардошлик даражаси EI 30 дан кам бўлмаган ёнмас, эшиги ўзи 
ёпилиб қоладиган, тамбурлар орқали ёки ички йўлаклар орқали амалга оширилиши 
шарт. 
2.126.
 
Вокзал биноларида жойлаштириладиган меҳмонхоналарнинг мустақил 
эвакуация йўллари бўлиши керак.
Тўғридан тўғри ташқарига, очиқ эстакадага ёки платформага чиқиш жойлари бор 
қўшилган йўловчилар залига чиқувчи вокзал биноларидаги зинапоя катакларининг 
50% идан чиқиш, ҳамда ички йўлаклар эвакуация йўлаларига киритилади.
2.127. 
Ички йўлаклар узунлиги 60 м дан кўп бўлган ҳолларда ўзи ёпилувчан 
эшикли перегородкалар билан ораси ва йўлак охиридан 60 м дан ошиб кетмаган 
масофаларда ажратилиши зарур.
Даволаш 
муассасаларининг 
палата 
корпусларида 
ички 
йўлакларни 
оловбардошлик даражаси 2- типли EI 45 бўлган ёнғинга қарши перегородкалар билан 
42 м дан ошиб кетмаган масофаларда ажратиш керак.
2.128.
Спорт-томоша ва томоша залларининг балконлари ва тепа қавати сатҳлари 
олди қатори рўпарасига ўрнатиладиган тўсиқлар баландлиги 0.8 м дан кам бўлмаслиги 
шарт; тўсиқда пастга предметларни тушиб кетмаслиги учун ҳимоя тадбирлари кўзда 
тутилиши керак.
2.129.
Спорт иншоатларининг трибуналарида ёндош қаторлар пол сатҳлари 0.55 
м дан кўпга фарқ қилса, қатор олдидаги ўтиш йўлакчаси бўйлаб кўришга халақит 
бермайдиган, баландлиги 0.8 м дан кам бўлмаган тўсиқ ўрнатилиши керак.

Download 2,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   209




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish