2.76.
Аҳолидан иккиламчи хомашъёни қабул қилиб олувчи пунктларни алоҳида
биноларда (павильонларда) ёки маиший хизмат корхоналари бинолари олд қурилма-
блокларда (таъмирлаш устахоналари, кимёвий тозалаш, кир ювиш бинолари)
жойлаштирилиши даркор.
2.77.
Хоммом ва сиғдираолишлик миқдори 20 ўриндан ошиқ хоммомли
соғломлантириш мажмуалари биноларининг оловбардошлиги III даражадан кам
бўлмаслиги шарт.
Ертўлаларда,
2.33
банда
кўрсатилган
биноларда,
стационарларнинг
(касалхоналарнинг) палата корпусларида, томошабинлар учун трибуналар остки
қисмида, ҳамда 100 одамдан кўп жойлашган хоналарнинг остига ёки уларга туташ
қилиб сауналар жойлаштирилишига йўл қўйилмайди.
Қуриқ иссиқлик (сауналар) берадиган хоммомларнинг бино ичига киритилиб
қурилган хоналари оловбардошлик даражаси I ва II бўлган жисмоний тарбия -
соғломлантириш ва спорт йўналишларига мўлжалланган, меҳмонхоналар, маиший
хизмат корхоналарининг биринчи ва цокол қаватларида жойлаштирилиши мумкин.
Бино ичига киритилиб қуриладиган сауналарни жойлаштиришда қуйидаги
талаблар бажарилиши зарур:
-
буғхона ҳажми 8 м
3
кам, 24 м
3
кўп бўлмаслиги;
-
сауна хоналари мажмуаси I типли EI 45 бўлган ёнғинга қарши перегородкалар
ва 3- типли REI 45 бўлган тепа орақопламалари билан ажратилиши;
-
сауна хоналари мажмуаси хоналаридан алоҳида ташқарига эвакуация чиқиш
жойи бўлиши;
-
8 соат тинимсиз ишлатилганидан сўнг ўчирилгач тўлиқ совийдиган ва автомат
ҳимояли заводда ишлаб чиқарилган печка жиҳози бўлиши;
- печка-электртош бошқарув пултини буғхона олдидаги қуруқ хонага
жойлаштирилиши, кабель тармоғи ҳимояси иссиққа чидамли ва буғхона рухсат
этилган максимал иссиқлигига ҳисобланган (110°С дан ошмаган) бўлиши;
-
электртош жиҳозидан буғхона девори қопламасигача 20 см кам бўлмаслиги,
электртош жиҳози тепаси шип остига ёнмас иссиқлик ҳимояси шити ўрнатилиши, шит
билан шип обшивкаси ораси масофаси 5 см дан кам бўлмаслиги;
-
буғхона поли билан эшиги ости қисмида 30 мм дан кам бўлмаган оралиқ бўлиши;
-
буғхонани периметри бўйича ички сувқувурига уланган, буғхонага кираверишда
бошқариладиган “перфорирован”ли қуруққувур дренчерли қурилмаси билан
жиҳозлаштирилиши;
- буғхонани игнабаргли тилоғоч дарахти тоифасидаги ёғоч билан қопланиши,
серелим дарахтларининг ёғочини қўллашга йўл қўймаслик;
- буғхонани, ечиниш, дам олиш, массаж хоналари билан бирга тутун хабарини
берувчи жиҳоз билан таъминлашлари шарт.
2.78.
Болалар мактабгача муассасаларида, болалар уйларида, болалар
санаторияларида, интернат-мактабларда (мактаблар қошидаги интернатларда)
ижтимоий муассасаларнинг ва даволовчи стационарларнинг турар-жой корпусларида,
меҳмонхоналарда архивларнинг сақлайдиган хонаси, кутубхоналарнинг китоб
сақлайдиган хоналари, ёнувчан ашъёлар сақлайдиган омборчалари, ёнувчан ашъёлар
қўллайдиган устахоналари, электршит хоналари, шамоллатиш камералари, бошқа
ШНК 2.08.02-09 стр 21
ёнғин хавфи бор техник хоналари эшикларининг оловбардошлик даражаси EI 30 дан
кам бўлмаслиги шарт.
Do'stlaringiz bilan baham: |