Градостроительные нормы и правила



Download 2,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/209
Sana19.05.2022
Hajmi2,54 Mb.
#605018
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   209
Bog'liq
2.08.02-rus-uzb

2.18.
 
Биноларнинг 
(иншоотларнинг) 
том 
усти, 
шунингдек 
фойдаланишдагиларининг таъмири ҳам, ҚМҚ 2.03.10-95* талабларига мос 
лойиҳаланиши даркор. 
Бинонинг баландлиги ер сатҳидан том тепа қиррасигача 10 м ва ундан юқори 
бўлса томда қор тутқич мосламалари назарда тутилиши керак.
2.19.
Жамоат биноларида, уларнинг том бўғотида, ажратилган блокларида 
бинонинг асосий жамоавий муассасалик фаолиятидан бошқа объектларни (алоқа 
объектлари, транспорт, ишлаб чиқариш ва коммунал ташкилотларини, бошқаларни) 
жойлаштириш масаласи муассаса асосий фаолияти йўналишидаги вазирлик, қўмита 
ёки идоралар норматив актларига асосан аниқланади. Шундай объектлар 
жойлаштирилган тақдирда, бино учун санитар нормаларда ўрнатилган, зарарли 
моддалар концентрацияси ва ушбу жамоат биносида, ҳамда яқин атофидаги 
қурилмаларда нурланиш даражаси меъёрлардан ошиб кетмасликни таъминлаш шарт.
Бино ҳажмидаги, ҳажмига кириб турадиган олд қисмидаги, жумладан ер ости 
гараж-тўхтаб туриш жойи қурилмаларини лойиҳалаш юқоридаги талабларни ҳисобга 
олган ҳолда, амалдаги санитар, ёнғин хавфсизлиги ва автоуловларга хизмат қилиш 
корхоналарини лойиҳалаш нормалари талабларини бажарган ҳолда амалга оширилади.
Гараж-тўхтаб туриш жойи қурилмаларини даволовчи муассаса, болаларнинг 
мактабгача, мактаб ва ижтимоий муассасалари, ҳамда ўрта махсус ўқув юртлари-
академик литсей ва касб-хунар коллежлари биноларининг ертўла ёки сокол 
қаватларига жойлаштиришга йўл қўйилмайди. 
Ёнғин хавфсизлиги
 
2.20.
Жамоат бинолари ва иншоотлари ва улардаги инсонларнинг ёнғиндан 
хавфсизлиги, ШНҚ 2.01.02 талабларига мос, бино ва иншоотларнинг фаолияти 
йўналиши бўйича ёнғин хавфи классификациясига асосан таъминланиши даркор 
(мажбурий 1-иловага қаранг). Ёнғин ҳақида ва бошқа фавқулотда шароитларни маълум 
қилиш муҳандислик тизимлари ШНҚ 2.04.09 талабларига мос назарда тутилиши шарт.
Биноларнинг оловбардошлик даражаси ва қаватига боғлиқ 1-типли RЕI 150 
ёнғинга қарши девор оралиғидаги қават майдони 2-жадвал кўрсаткичларига асосан 
қабул қилиниши керак (савдо ва маиший хизмат корхоналаридан ташқари); маиший 
хизмат корхоналари учун кўрсаткичлар 3-жадвал бўйича қабул қилинади; савдо 
корхоналари учун 4-жадвал бўйича қабул қилинади. 
2 - жадвал 
Оловбар 
дошлик 
Бинонинг 
конструктив 
Қаватлар 
нинг 
Қаватлар ҳисоби бўйича ёнғинга қарши деворлар 
оралиғидаги рухсат этилган қават майдони, м2


ШНК 2.08.02-09 стр 9 
даражаси 
ёнғин 
хавфлилиги 
класси 
юқори 
чегаравий 
сони 
1-қ. 
2-қ. 
3-5-қ. 
6-9-қ. 
10-16-қ. 

II 
II 
III 
III 
IV 
IV 
IV 
СО 
СО 
С1 
СО 
С1 
СО 
С1 
С2, С3 
16 
16 






6000 
6000 
5000 
3000 
2000 
2000 
2000 
1200 
5000 
4000 
3000 
2000 
1400 
1400 
1400 
800 
5000 
4000 
2000 
1200 
800 



5000 
4000 
1200 





2500 
2200 
-
*)





*)
Жадвалдаги чизиқча маноси - ушбу оловбардошлик даражасидаги бино кўрсатилган қават сонига 
эга бўла олмайди.
Эслатма: 1. Ушбу жадвалда келтирилгандан фарқли, кўрсаткичларнинг бошқа бирикмаларида 
қават майдони ва баландлигини ушбу тоифадаги бинолар учун энг кам миқдорлилари бўйича қабул 
қилиш даркор. 
2. Оловбардошлик даражаси I ва II бўлган автомат ўт ўчиргич ускунаси бор биноларда ёнғинга 
қарши деворлар оралиғи майдонини, икки баравардан ошмаслик шарти билан, оширилишига рухсат 
этилади. 
Туташ қаватлар қопламасида очиқ туйнуклар бўлса қаватлар майдонлари йиғиндиси 2-
жадвалдаги майдон миқдоридан ошмаслиги шарт.
3. Икки қаватлик оловбардошлик IV даражасидаги биноларда юк кўтарувчи конструкциялар 
элементларининг оловбардошлик меъёри R 45 дан кам бўлмаслиги керак. 
4. Бир қаватли, майдони бўйича бино майдонининг 15 % кам икки қаватлик қисми бор,
биноларнинг ёнғинга қарши деворлари оралиғи майдони бир қаватлик бинолар майдонидек қабул 
қилинади.
5. Бино олд қисмига қурилган соябон, пешайвон, тим, ҳамда алоҳида ёнғинга қарши деворлар 
билан ажратилган бино ва иншоотларнинг хизмат ва бошқа хоналарининг оловбардошлик даражаси 
асосий бинонинг оловбардошлик даражасидан бир поғона паст қилиб қабул қилинишига йўл 
қўйилади. 
6. Вокзал биноларида ёнғинга қарши деворлар ўрнига, 0.5 м масофада жойлашган икки ипли 
ва 1 м тўсиқ узинлигига 1л/с дан кам бўлмаган сув қуйилиши жадаллигини таъминлаб берувчи, осма 
сув-дренчер тусиқлари қурилмаси назарда тутилишига рухсат этилади (ишлаш вақти 1 соатдан кам 
бўлмаган). 
7. Ёнғинга қарши I даражали аэровокзал биноларида ёнғинга қарши деворлар оралиғи майдони 
10000 м² оширилиши мумкин, агарда ертўла ёки цокол қаватларда ёнувчи ашёлар сақланадиган 
омборхона, омборча ва бошқа хоналар жойлашмаган бўлса (ходимларнинг кийим-кечаги ва юки 
камераларидан ташқари). Бу холда ертўлада ёки сокол қаватида жойлашган ҳожатхоналари билан 1- 
қават алоқаси очиқ зинапоялар орқали, ходимларнинг кийим-кечак ва юк камералари эса алохида 
ёпиқ зинапоялар орқали амалга оширилади. Ёртўладаги сақлаш камераларини (автомат бўлимчалар 
билан жиҳозланмаганларидан ташқари) ва кийим-кечак хоналарини бошқа хоналардан I типли Е1 45 
ёнғинга қарши перегородкалар ва автомат ёнғинўчиргич қурилмалари билан, команда-диспетчер 
пунктлари эса ёнғинга қарши перегородкалар билан ажратилиши керак.
8. Автомат ёнғин ўчиргич қурилмалари билан жиҳозланган аэровокзал биноларида ёнғинга 
қарши деворлар оралиқ майдони чегараланмайди. 
9. Агарда лойиҳалашда 2-жадвалдаги чегараланган майдонлар қийматидан катта габаритли 
хоналар ва заллар, шу қатори томошагох, спорт-кўрсатув, кўргазма, спорт манежлари, ёпиқ сув 
хавзалар ва сирпанчиқ училадиган заллар (томошабинлар бўлса-бўлмаса), ёпиқ ўқ отувчи зонали
тир заллар ва шунга ўхшаш бошқа хоналар қиймати катта бўлса ёнғинга қарши деворлар ушбу 
хоналар билан ёндош хоналар орасига қўйилади. Дахлиз ва фойе хоналарида майдон ўша жадвалдаги 
чегара қийматдан катта бўлса ёнғинга қарши деворлар ўрнига ёнғинга қарши 2-типли ЕI 15 бўлган 
шаффоф ойнали перегородкалар қўйилади.
3-жадвал


ШНК 2.08.02-09 стр 10 
Бинонинг 
оловбардошли
к даражаси 
Конструктив ёнғин 
хавфи класси 
Қаватларнинг энг 
катта сони 
Қаватлик бўйича ёнғинга 
қарши деворлар оралиғи 
қават майдони, м
2

I, II
СО, С1 
5
3500
II
С1 
5
2500
III
СО 
2
2000
III
С1 
2
1000
IV
С2; СЗ 
1
500
Эслатма: оловбардошлик даражаси I ва II бўлган автомат ўт ўчиргич ускунаси бор биноларда 
ёнғинга қарши деворлар оралиғи майдонини икки баравар ошириш мумкин.
4-жадвал
Бинонинг 
оловбардошлик 
даражаси 
Қаватларнинг энг 
катта сони
Ёнғинга қарши деворлар оралиғи қават майдони, м
2

Бир қаватлик 
Икки қаватлик 
3-5 қаватлик 
I, II
5
3500
3000
2500
III
2
2000
1000
-
IV
1
500
-
-
Эслатма: 1. III оловбардошлилик даражали озиқ-овқат ва “Супермаркет” ёки “Универсам” 
типидаги магазинлардаги ёнғинга қарши 1 типли REI 150 деворларининг оралиғи қават майдонини, 
савдо залини бошқа хоналардан 2-типли REI 45 ёнғинга қарши деворлар билан ажратган ҳолда, икки 
бараварга оширишга рухсат этилади.
2. Оловбардошлик даражаси I ва II бўлган автомат ўт ўчиргич ускунаси бор биноларда ёнғинга 
қарши деворлар оралиғи майдонини, икки баравардан ошмаслик шарти билан, оширишга рухсат 
этилади. 
3. Оловбардошлик даражаси I ва II бўлган магазинларнинг омборхонаси, хизмат, маиший ва 
техник хоналари юқори қаватларда жойлаштирилган ҳолларда бино баландлигини бир қаватга 
ошириш мумкин.
2.21.
Бинолар (корпуслар) оралиғидаги ўтиш йўлаклари тўсувчи конструкцияларининг 
оловбардошлиги чегаралари асосий бино (корпус) никига мос бўлиши шарт.
Ер ости пиёда ва коммуникация туннелари КО ёнғин хавфи классига эга бўлиши 
шарт. Бино деворларининг ўтиш жойи, туннелларга қўшиладиган жойидаги ёнғин 
хавфи класси КО, оловардошлик чегараси REI 120 бўлиши керак. Ушбу деворлардаги 
ўтиш жойига ва туннелларга ўтувчи эшиклар ёнғинга қарши 2-типли EI 30 бўлиши 
даркор. 
Фойдаланишдаги том усти қопламаси, том усти ва очиқ террасса, балкон, зинапоя 
ташқи тўсиқлари НГ гурухи ашъёларидан назарда тутилиши зарур.

Download 2,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   209




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish