2.22.
I, II ва III оловбардошлик даражасидаги биноларда юк кўтарувчи
элементларнинг талаб қилинадиган оловбардошлик чегарасини таъминлаш учун
конструктив ёнғиндан ҳимояланувни қўллаш керак: бетонлаш, сувоқлаш, юз қисмини
қоплаш, қоплама, ёнғиндан ҳимояловчи таркиблар, бўёқлар, чаплов ва бошқалар.
2.23.
Болохонали бинолар учун бино баландлигини аниқлашда болохона қавати
ҳам ҳисобга олинади (ШНҚ 2.01.02 талабларини ҳисобга олган ҳолда).
I, II, III оловбардошлик даражасидаги биноларда болохона қавати учун нолли
ёнғин тарқалишидаги REI 45 дан кам бўлмаган оловбардошлик чегарасидаги юк
кўтарувчи қурилиш конструкциялари қабул қилинишига рухсат этилади, ёнғинга
қарши, пастки қаватни ёпиб турадиган, қоплама эса 2-типли REI 60 бўлиши зарур.
Бунда болохона қавати, бино қаватлари сони қандайлигидан қатъий назар, ёнғинга
ШНК 2.08.02-09 стр 11
қарши 2-типли REI 45 бўлган деворлари бор, бўлинмаларга ажратилиши керак, ушбу
ёнғинга қарши деворлар оралиғи майдони: I ва II оловбардошлик даражасидаги
бинолар учун - 2000 м
2
дан ошмаслиги, III оловбардошлик даражасидаги бинолар учун
– 1400 м
2
дан ошмаслиги керак. Агар болохона қаватида автомат ёнғин ўчиргич
қурилмаси бўлса ушбу майдон оширилиши мумкин, лекин 1.2 баравардан кўпга эмас.
2.24.
Ертўла ва цокол қаватларининг устки қопламаси REI 60 дан кам бўлмаган
оловбардошлик чегарасида бўлиши керак.
Бинонинг ертўла ва цокол қаватлари EI 45 дан кам бўлмаган оловбардошлик
чегарасида ёнғинга қарши девор ёки перегородкалар билан бўлинган бўлиши керак.
Бўлинган қисм майдони 700 м
2
дан катта бўлмаслиги, автомат ёнғинўчиргич билан
жиҳозланган ертўлаларда эса 900 м
2
дан ошмаслиги даркор.
Поли 0.5 м дан ошган чуқурликдаги ертўла ва цокол қаватларининг ҳар бир
бўлинган қисмида иккитадан кам бўлмаган авария ҳолати учун ташқи туйнуклар –
кичик ҳандак қурилмаси ўрнатилган ўлчами 0,75x1,5 м дан кам бўлмаган дераза
(чиқиш) лар назарда тутилиши зарур.
Ертўла ва цокол қаватларида механик узатмали тутунйўқотгич қурилмаси бор
бўлсада, бу авария холати учун ҳар бир бўлинган қисмга туйнук қилинишини бекор
қилолмайди (фуқоро ҳимояси ташкилотларининг топшириқларида таъкидлаганлари
мустасно).
ШНҚ 2.01.02 га мос ҳолда, техник ерполостида мухандислик тармоғи ўтказилган
бўлса авария ҳолати учун ташқарига чиқадиган ҳандак қурилмаси бор эшик, дераза
(ёки люклар) бўлиши шарт.
2.25.
Аудитория, мажлислар, конференциялар ва томошабинлар залларини 5-
жадвал кўрсаткичларига мос ҳолда қаватларга жойлаштириш зарур. Ўқитишга
мўлжалланган биноларнинг мажлислар заллари, маъруза аудиторияларини иккинчи
қаватдан баландликда бўлмаган қаватларга жойлаштириш шарт. Мажлислар заллари,
маъруза аудиториялари тепа қопламаси ёнғинга қаршилиги 2- типли REI 60 бўлиши
керак.
Полида нишаблик ёки зинасимонлилиги бор аудитория ёки заллар
жойлаштирилишининг юқори чегаравий қаватини аниқлашда пол сатҳининг
отметкаси биринчи қатордаги ўриндиқлар сатҳи бўйича қабул қилинади.
5-жадвал
Бинонинг
оловбардошлик
даражаси
Конструктив ёнғин
хавфи класси
Залда ўриндиқлар
сони
Жойлаштирилишининг
юқори чегаравий қавати
I,II
СО, С1
СО, С1
СО, С1
до 300
св.300 до 600
св. 600
9
5
3
III
III
III
III
IV
СО
СО
С1
С2
С2-СЗ
до 300
св. 300 до 600
до 500
" 300
" 100
3
2
1
1
1
2.26.
Таркибида жойлаштирилиши бўйича 50 нафардан ортиқ болалар боғчаси ва
бошланғич синфлар мактаби бор уюшган ўқув-тарбия биноларида ҳамда
жойлаштирилиши бўйича 25 нафардан кўп, лекин 50 нафардан кам болалар
боғчасининг хоналари мактаб хоналаридан (ходимлар турар-жой хоналаридан ҳам)
оловбардошлиги EI 45 дан кам бўлмаган ёнғинга қарши девор ёки перегородкалар ва
оловбардошлиги чегараси REI 60 дан кам бўлмаган тепақопламалар билан ажратилган
бўлиши керак; болалар боғчаси ва мактаб хоналаридан эвакуация йўлаклари ушбу
ШНК 2.08.02-09 стр 12
лойиҳалаш нормаларининг 2.131 ва 2.132 бандлари бўйича қабул қилинади.
Уюшган ўқув-тарбия биноларининг оловбардошлиги даражаси 2.29 банди
талаблари бўйича ўрнатилади, бунда ёнғинга қарши девор билан ажратилган болалар
мактабгача муассасалари ва умумтаълим мактабларида бинонинг ҳар бир қисмидаги
ўринлар ҳисобга олинади.
Ўқув-тарбия муассасаси биносининг олд қисмига қуриладиган турар-жой
блокининг (ходимлар учун) оловбардошлик даражаси асосий бинонинг
оловбардошлик даражасидан кам бўлмаслиги шарт.
Do'stlaringiz bilan baham: |