Оналик ва болаликда ҳамширалик иши бўйича
Бакалавр:
Акушерлик, гинекология, педиатрия, неонатологияда хамширалик жараёни ва хамширалик назарияси;
Аёллар ва болалар организмининг анатомияси ва физиологияси, жинсий ривожланиш хусусиятлари;
Норма ва патологияда органлар тизимининг ўзаро боғлиқлиги ва функционал бошқаруви;
Ёш бўйича организм функцияларининг компенсатор-мосланувчанлик қонуниятлари;
СПИД, наркомания ва жинсий йўл билан юқадиган касалликларнинг ўзига хос хусусиятлари;
Турли ёшдаги болаларда касалликларнинг ўзига хос хусусиятлари;
Болаларда кенг тарқалган касалликларда дори – дармонсиз даволаш усуллари асослари;
Организмнинг турли физиологик ва патологик ҳолатларида даволаш ва ташхислаш аппаратураларини қўллаш ва кўрсатмалар хақида тасаввурга эга бўлиши;
Болаларнинг ёш аспектлари бўйича антропометрик кўрсаткичларини;
Аёллар ва болалар организмидаги хаётий физиологик кўрсаткичлар асосларини;
Организмнинг функционал ҳолатига қараб дори воситаларини тавсия қилиш, клиник-фармакотерапевтик ёндошиш;
Ёшга оид равишда ўқиш, мехнат, хордиқ режимига индивидуал ёндошиш тамоиллари;
Акушерлик, гинекология, педиатрия, неонатологияда кенг тарқалган касалликларнинг этиологияси, патогенези, эпидемиологияси, асосий кўринишлари, критериялари, клиник ва лаборатор - инструментал диагностикаси, кечиши, асоратлари хақида;
Касалликларда хамширалик мутахассислиги бўйича беморни физикал бахолаш ва хамширалик ташхислаш, савол-жавоб қилиш услублари;
Норма ва патологияда асосий лаборатор-инструментал текширув усуллари ва кўрсаткичлари;
Вакцинациядан кейинги даврнинг кечиши, профилактик эмлаш календари, профилактик эмлашга кўрсатма, қарши кўрсатмалари ва эмлашни ўтказиш усуллари;
Тиббий – генетик маслахатлар учун кўрсатма;
Соғлом ва бемор болаларни овқатлантириш тамоиллари;
Чақалоқларнинг физиологик ҳолатлари ва уларни парвариш қилиш;
Оналар ва болалар саломатлигини сақлаш бўйича чора тадбирла;
Оила қуришни режалаштириш, этика, психология, жинсий хаёт тарбияси, жинсий муносабатлар гигиенаси ва контрацептив воситалардан фойдаланиш масалалари;
Ҳомиладорликни ташҳислаш, кечишини кузатиш, туғруққа психологик тайёрлаш;
Бола саломатлиги хақида маьлумот йиғиш ва бахолаш, хамширалик жараёнига солиш, бемор муаммолари ва эхтиёжига қараб малакали парвариш ишларини ўтказиш, тиббий – ижтимоий ёрдам кўрсатиш ва самарадорликни бахолашни билиши ва улардан фойдалана олиши;
Беморларни қабул қилиш, текшириш ўтказиш, маълумот йиғиш, касаллик ва ҳаёт анамнезини тўплаш;
Соғлом болаларни қабул қилиш, оналарга бола парвариши, тўғри овқатлантириш тамоиллари тўғрисида тушунтириш;
Беморни парваришлашда хамширалик жараёнини қўллаш;
Турли ёшдаги беморларни парваришлаш;
Беморларни лаборатор ва инструментал текширувга тайёрлаш;
Организмда асосий антропометрик кўрсаткичларни аниқлаш;
Касалликлар профилактикаси ва реабилитацияси;
Тиббий деонтологияга риоя қилиш;
Хамширалик касаллик тарихига хамширалик ёзувларини киритиш;
Бемор эхтиёжига қараб ёндошиш, тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш;
Хамширалик иши бўйича илмий-амалий текширувлар ўтказиш ва ташкиллаштириш;
Врачгача беморни қабул қилиш, текшириш, амбулатор карталар очиш, касаллик тарихини ва керакли тиббий хужжатларни рўйхатдан ўтказиш;
Бирламчи малакали хамширалик ёрдамини қўллаш, реабилитацион чора тадбирлар ўтказиш, динамик кузатувлар, хамширалик ёрдами сифатини назорат қилиш кўникмаларига эга булиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |