Государственная инспекция по надзору за безопасным ведением работ


Нефть, газ ва сув қудуқларидаги нимпортлатиш ва портлатиш ишларининг хусусиятлари



Download 2,17 Mb.
bet35/74
Sana24.02.2022
Hajmi2,17 Mb.
#200443
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   74
Bog'liq
2 5413406994973329047

4. Нефть, газ ва сув қудуқларидаги нимпортлатиш ва портлатиш ишларининг хусусиятлари
§ 325. Нимпортлатиш ва портлатиш ишларини, фақат белгиланган шаклдаги далолатнома билан расмийлаштирилган тайёрлов қудуқларида бажаришга рухсат этилади.
§ 326. Портлатиш ишлари бажариладиган жойига келтирилган ПА, зарядланган нимпортлатиш ва портлатиш аппаратлари махсус ажратилган жойда сақланиши керак. Кўчма зарядлаш устахонасида (перфоратор станцияси лабораториясида) ПА, нимпортлатиш ва портлатиш аппаратлари сақланганда, у қудуқ оғзидан камида 20 м узоқликка жойлаштирилиши керак.
§ 327. Тайёрловчи-заводда жиҳозланган (шайланган) ПМ зарядлари, тезлатиш воситалари, нимпортлатиш ва портлатиш аппаратларини, қисмларга бўлаклаш ман этилади.
Детонацияловчи шнур аппаратни детонацион занжири қилиб ётқилгандан кейин, уни ўрамидан кесиб ажратиш ман этилади.
§ 328. Ҳар бир нимпортлатиш ва (ёки) портлатиш аппаратини жиҳозлашдан олдин, уни ишга яроқли эканлиги текширилиши керак.
Нимпортлатиш ва портлатиш аппаратларини жиҳозлаш ва зарядлаш фойдаланишга оид ҳужжатларга мувофиқ равишда:

  • кўчма зарядлаш устахоналари, перфоратор станцияси лабораторияларида;

  • қудуқ оғзидан камида 20 м узоқликка жойлашган мослаштирилган хоналарда (будка, сарой ва шу кабиларда);

  • тегишли об-ҳаво шароитларидаги ишлар учун тайёрланган очиқ майдончаларда, бунда нометалл (резина) копламали ва деворчаларга (бортчаларга) эга бўлган стол ўрнатилган бўлиши керак. Столни узунлиги жиҳозланаётган нимпортлатиш ва портлатиш аппарати ёки уни секцияси узунлигидан кам бўлмаслиги керак. Нимпортлатиш ва портлатиш аппаратларини жиҳозлаш жараёнида маҳкамлаш учун столга қистиргич (мосламалар) ўрнатилиши керак;

  • нимпортлатиш-портлатиш аппаратураси жиҳозланадиган жойда, аппаратни бир марта жиҳозлашга зарур бўлган миқдордан ортиқ бўлмаган портловчи материаллар туриши мумкин.

§ 329. Портлатиш патронлари, электродетонаторлар, электр-алангалатгич, шунингдек зарядланган нимпортлатиш ва портлатиш аппаратларини жойлаштириш ва транспорт билан ташишда, уларни симлари металл предмет ва қурилишларга тегишига йўл қўймаслик керак.
Жиҳозланган нимпортлатиш ва портлатиш аппаратларини транспорт билан ташиш учун, уларни маҳкамлаш учун қурилмага эга бўлган транспорт воситаларидан фойдаланиш зарур.
Нимпортлатиш ва портлатиш аппаратларини, уларга ўрнатилган тезлатиш воситалари билан сақлаш ва транспортда ташиш ман этилади.
§ 330. Нимпортлатиш аппаратлари учун мўлжалланган электр-алангалатгичлар текшириш, занжирнинг бутунлиги ва кўприкларининг электр қаршилиги аниқлаш билан бажарилади:
а) аппаратга ўрнатилганга қадар;
б) аппаратга ўрнатилгандан кейин, фақат нимпортлатиш-портлатиш аппаратураси қудуқ оғзидан камида 50 м чуқурликка туширилгандан кейин (денгиз ишларида сувости текиш оғзи жиҳоз ўрнатилгандан кейин);
в) қудуқдаги портлатишдан олдин.
§ 331. Қудуқни ичидан портлатиш учун заводда тайёрланган торпедадан фойдаланиш керак. Зарур бўлганда белгиланган тартибда тасдиқланган лойиҳа бўйича жойида тайёрланган торпедани қўллашга рухсат этилади.
§ 332. Торпедани зарядлашга, фақат қудуқларни ичидан портлатиш учун барча тайёргарлик ишлари тугагани ва қудуқ шаблон билан текширилганидан кейин рухсат этилади.
§ 333. Массаси 10 кг дан ортиқ бўлган зарядланган нимпортлатиш ва портлатиш аппаратларини қўлда ташиш учун, уларни ерга тушишига имкон бермайдиган мосламани қўллаш зарур.
§ 334. Тезлатиш воситалари нимпортлатиш ва портлатиш аппаратларига, бевосита қудуқни оғзи ёнида фақат аппаратни туширишдан олдин ўрнатилиши керак.
Нимпортлатиш-портлатиш аппаратураси тасодифан ишлаб кетишига йўл қўймайдиган блокировка қурилмасидан фойдаланилганда, шунингдек дайди токлар таъсиридан ҳимояланган тезлатиш воситаларидан фойдаланилган ҳолларда, перфоратор станцияси лабораторияларида (кўчма зарядлаш устахоналарида) тезлатиш воситаларини нимпортлатиш (портлатиш) аппаратларига ўрнатишга йўл қўйилади.
Нимпортлатиш-портлатиш аппаратурасига электр тезлатиш воситаларини ўрнатиш жараёнида тезлатиш воситалари ўтказгичларининг атрофдаги металл предметларга тасодифан тегиб кетишларига йўл қўймаслик зарур.
§ 335. Нимпортлатиш ёки портлатиш ишлари интервалида бурғилаш эритмасининг гидростатик босимини, ҳамда нимпортлатиш ва портлатиш аппаратларини қўллаш учун рухсат этилган чегарадан ошмайдиган ҳароратини бир вақтда ўлчаш билан қудуқ стволларини бирламчи шаблонламасдан нимпортлатиш ва портлатиш аппаратларини тушириш ман этилади.
§ 336. Қудуқларда нимпортлатиш ёки портлатиш ишларини қуйидаги ҳолларда ўтказиш ман этилади:
а) қор бўрон, жала, бўрон ва кучли ( кўриниш 50 м дан кам бўлган) туманлар пайтида, ишни бурғиловчиларни ёпиқ хонасида бажариш ҳоллари бундан мустасно;
б) лубкатор қўлламасдан газ чиқарувчи ва эритма ютувчи қуриқ қудуқларда.
§ 337. Нимпортлатиш ва портлатиш аппаратларини қудуққа тушириш ва чиқариш, фақат электрпортлатиш магистрали ўтказгичларини (каротаж кабелини) учлари изоляцияланган бўлсагина бажарилиши зарур.
§ 338. Массаси 50 кг дан ёки узунлиги 2 м дан ортиқ бўлган нимпортлатиш ва портлатиш аппаратларини қудуқ тепасига кўтариш ва тушириш юк кўтариш механизмлари ёрдамида бажарилиши керак.
§ 339. Агар нимпортлатиш ёки портлатиш аппарати қудуқни белгиланган чуқурлигига етиб бормаса, у чиқариб олиниши керак. Аппаратни чиқариб олиш пайтида қудуқ ёнида, фақат портлатиш ишлари ходимлари ва кўтариш механизмида ишлайдиган шахслар.
§ 340. Сарф қилинмаган нимпортлатиш ва портлатиш аппаратлари зарядлаш устахонасига етказилиши керак.
§ 341. Денгиз қудуғида нимпортлатиш-портлатиш ишлари, уларни бажариш вақтида қулай об-ҳаво прогноз қилинганда ўтказилиши керак.
Денгиз шамоли ва тўлқини тезлигининг рухсат этилган параметрлари, ленгиз бурғилаш қурилмалари, ҳамда ПА ва каротаж-перфоратор ходимларини етказиш учун қўлланиладиаган транспорт воситаларининг техник тавсифлари билан аниқланади.
§ 342. Нимпортлатиш (портлатиш) ишлари пайтида шторм ҳақида огоҳлантириш олинганда, қудуқ ичига туширилган нимпортлатиш ёки портлатиш аппаратлари кечиктирилмасдан белгиланган интервалда отилиши керак.
§ 343. Портлатадиган асбобни электрпортлатиш тармоғига фақат портлатиш вақтида улаш ва портлатишдан кеийн дарров ажратиш керак.
Қайтиш бўлганда (ишламай қолганда) электрпортлатиш тармоғининг ер юзидаги учлари ўзаро боғланади, шундан кейин ажратилади ва изоляция қилинади.
Қудуқдан чиқариб олинган қайтишган корпусли нимпортлатиш ва портлатиш аппарат-лари аввало геофизик кабелдан ажратиш ва фақат шундан кейин қайтиш сабабларини аниқлаш зарур. Зарур ҳолларда уларни зарядсизлантириш бажарилади.
Корпуссиз нимпортлатиш ва портлатиш аппаратларида тезлатиш воситаларини биринчи навбатда ток тармоғидан ажратиш зарур ва нимпортлатиш-портлатиш аппаратурасидан чиқариб олиш зарур.
Зарядсизлантиришнинг иложи бўлмаган ҳолларда нимпортлатиш ва портлатиш аппаратлари йўқ қилинади.

Download 2,17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish