Портловчи материалларни автомобиль, тиркама ва араваларда сақлаш 4.28. Кўчма ҳолда бажариладиган ишларда (сейсморазведка, ўрмон йўллари учун трассани тозалаш ва шу кабиларда) ПАни автомобиль, тиркама, арава ва чаналарда (кўчма омборларда) сақлашга рухсат этилади.
Бундай ҳолатларда транспорт воситаларига ПАни автомобиль ва от-улов транспорти ташиш учун белгиланган талаблар қўйилади.
4.29. Кўчма омборлар автомобиль, тиркама, арава ва чаналарга ўрнатилган ва маҳкам қотирилган мустаҳкам фургондан иборат бўлади.
Фургон дюралюмин ёки ташқи томонидан металл лист билан қопланган ва ҳамма томонидан оловдан ҳимоялайдиган таркиб суртилган бўлиши керак.
Бундай ПА омбори ўзиюрар ва ўзиюрмас бўлиши мумкин.
Кузовнинг олдинги қисмида (пастки ўнг бурчагида) тезлатиши воситаларини учун қути (бўлма) жойлаштирилган ва уни юклаш учун кузовни ташқи томонидан эшиги бўлиши керак. Бундай қути ички томонидан юмшоқ материал (кигиз, резина, поролон ва бошқаси) билан қопланиши зарур. Кутини (бўлмани) тузилиши, кутилмаганда тезлатиши воситаларини катта бўлмаган миқдори портлаган ҳолларда, детонация портловчи моддаларга узатилишига йўл қўймайдиган бўлиши керак.
Шунингдек фургонда портловчи материаллар омбори мудири (тарқатувчиси) учун ишчи жой жиҳозланиши керак.
Портловчи моддаларни юклаш (тушириш) ҳам, фургонни ўнг томонида жойлашган эшик орқали бажарилиши зарур. Транспорт восита кабинасига ўтказилган ва эшик очилганда ишлаб кетадиган сигнализацияни ўрнатиш шарти билан, фургонни орқа деворига эшик ўрнатишга рухсат этилади.
ПМ, ТВ ва НПА бўлмалари эшиклари ўйма қулфлар ва қулф илгаги чиқиб кетган ҳолларда эшик очилишига йўл қўймайдиган мосламалар билан таъминланган бўлиши зарур.
Фургон ташқаридан ўтказилган ҳимоя қобиғи бўлган электрсимли плафонли кузовнинг олд қисми тепасига ўрнатилган чироқ билан ёритилиши керак. Кузовни ичкидан электр симларини ўтказишга йўл қўйилмайди.
Кўчма омбор кузовида металл панжарали деразалар билан таъминланиши керак. Фургоннинг олдинги деразалари транспорт воситаси кабинасининг орқа деразалари сатҳида бўлиши керак.
Кўчма ўзиюрмас омбор бикр тиркама билан шатакловчи транспорт воситасига улайдиган мослама ва эҳтиёт тросга эга бўлиши керак.
Кўчма ПА омборининг техник ҳолати, жиҳозлари ва бутлиги, уни ҳаракатлантиришни ташкил этиш ва авария ҳолатларини бартараф этишга тайёрланганлиги “Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйича портловчи моддаларни автомобиль транспортида ташиш қоидалари” талабларига жавоб бериши керак.
Ўзиюрмас ПА омборини ташишда шатакка олинадиган тиркаманинг массаси шатакка оладиган траспорт воситаси массасининг яримидан ёки шатаклагич тортиш кучининг тўртдан уч қисмидан ортмаслиги керак.