3. Ялпи (ёппа) портлатишни бажаришнинг хусусиятларуи § 178. Ялпи портлатиш мазкур Қоидалар ва тасдиқланган ёки “Саноатконтехназорат” ДИ органи билан келишилган ялпи портлатишни хавфсиз бажариш бўйича йўриқнома талабларига мувофиқ бажарилиши керак.
§ 179. Ялпи портлатишни тайёрлашда иштирок этувчи шахслар ерости иншоотларида бўлганларида изоляцияланган ўзини қутқаргич билан таъминланиши керак.
§ 180. Хавфли зона, шунингдек: портлатиладиган блоклар контури; хавфли зонага тўғри келадиган объектлар ва турғун иншоотлар; электр узатиш линиялари; механизмлар қайтиб кетадиган йўллар; хавфли зонани қуриқлаш постлари ўрнатиладиган жойлар; портлатувчи панагоҳи; портлатишни бошқариш пульти, портлатиш станцияси, портлатиш асбоби, портлатиш аппарати ўрнатиладиган жойлар лоийҳада кўрсатилган бўлиши керак.
§ 181. Ҳаво ҳаракати хавфсизлигига таҳдид қиладиган ер юзидаги ялпи портлатишларни, фақат ялпи портлатиш ўтказиладиган ҳудудга яқинроқ жойлашган, ҳаво ҳаракатининг барчасини олиб борувчи аэропотнинг раҳбарияти билан уларни бажариш вақти келишилгандан кейингина, амалга ошириш мумкин.
4. Қайтишган (портламай қолган) зарядларни тугатиш (йўқ қилиш) § 182. Барча ҳолатларда, қачонки техник тавсифига (портлатиш тармоғининг бартараф этиб бўлмайдиган ва бошқаларига) кўра зарядларни портлатишнинг иложи бўлмаса, улар қайтиқ (портламайқолган) деб қаралади.
Ҳар бир қайтиш Портлатиш ишларидаги қайтиқни рўйхатга олиш журналига ёзилган бўлиши керак (8-илова).
§ 183. Ер юзасида қайтиқ аниқланганда (ёки шунга гумон бўлганда) портлатувчи ажратиш белгисини портламай қолган заряд ёнига қўйиши, ерости шароитларида эса иншоот забойини хоч (кресть) шаклидаги тахта билан ёпиш ва барча ҳолларда техник назорат шахсини бу ҳақида хабардор қилиши керак .
§ 184. Қайтиқларни тугатиш (йўқ қилиш) билан боғлиқ ишлар, шу жумладан ер юзасида техник назорат шахси раҳбарлигида мазкур Қоидалар талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган йўриқнома, қўлланиладиган портловчи моддаларнинг “Саноатконтехназорат” ДИ органи томонидан тасдиқланган ёки у билан келишилган хоссалари ва хусусиятларига мувофиқ бажарилиши керак.
Йўриқнома таркиби: қайтишган зарядларни олдини олиш бўйича чоралар; қайтиқ аниқланганда (ёки шунга гумон бўлганда) ходимлар ҳаракати; портлатиш ишларининг ҳар бир тури учун қайтишларни бартараф этиш усуллари; қайтиқларни бартараф этишда хавфли зона радиусининг ўлчами; жойларда ва ерости иншоотларида хавфли зона белгилаш, ҳамда уни қўриқлаш тартиби; қайтишларни тугатиш бўйича ишларни ташкил этиш; қайтиқни йўқ қилишда олинган портловчи материалларнинг қолдиқларини тугатиш тартибидан иборат бўлиши керак.
§ 185. Қайтиқлар бўлган жойларда, уларни тугатиш билан боғлиқ бўлмаган, бирорта ишлаб чиқариш жараёнлари тақиқланади. Кўмир шахталарида қайтиқларни тугатишга оид ишлардан олдин қазилган кўмир забойдан олиниши зарур.
§ 186. Қайтишган зарядда бўлган электродетонаторнинг симлари қисқа туташтирилган ҳолда бириктирилиши керак.
§ 187. Қайтишган ташқи зарядни бартараф этишда, унга янги заряд қўйиш ва оддий тартибда портлатиш керак.
§ 188. Қайтишган шпур зарядларини тугатишни, камида 30 см масофада қайтишганларга параллель бурғиланган ёрдамчи шпурларда зарядларни портлатиш билан бажаришга рухсат этилади. Ёрдамчи шпурларнинг сони, улар жойлаштириладиган жой ва йўналиши техник назорат шахси томонидан аниқланиши керак. Бундай шпурларни ўрнатиш учун, шпурни оғзидан 20 см гача узунликдаги тиқин материалларини олиб ташлашга рухсат этилади.
Тиқинламасдан портлатишда қайтишган зарядларни шпурга қўшимча шай-патронни киритиш ва схема билан белгиланган тартибда (§ 139) уни портлатиш билан йўқ қилишга рухсат этилади.
§ 189. Газ ёки чанг бўйича хавфли бўлмаган шахталар (конлар) иншоотларида электродетонаторнинг қайтишган шпур заряддан чиқиб турган симлари топилганда, портлатувчининг хавфсиз жойда туриб электродетонатор кўприги ўтказувчанлигини, шу мақсадга мўлжалланган асбоб билан текшириши ва одатдаги тартиб билан қайтишган зарядни портлатишига рухсат этилади.
Газ ёки чанг бўйича хавфли бўлмаган шахталарда ушбу усул билан тугатишга, фақат энг кичик қаршилик линияси (ЭКҚЛ) қисқармаган ҳолдаги топилмаган қайтишган зарядларни, ҳамда хавфсизлик талаблари билан белгиланган бошқа шартларга тегишли бўлганда рухсат этилади.
§ 190. Гидромонитор ўрнатилган забойларда портлатувчи ва техник назорат шахси кўзатувида шпурларидаги қайтиқларни сув оқими билан тугатишга рухсат этилади. Бевосита қайтиқларни тугатиш онида забойда одамлар бўлмаслиги ва сув сепишни масофада туриб бошқариш керак. Бунда сув ювиб кетган шай-патрондан электродетонаторлар, капсюль-детонаторлар ёки ноэлектрик детонаторларни тутиб олиш бўйича чоралар кўрилиши керак.
§ 191. Металлар ва металл конструкцияларни парчалашда қайтишган шпур зарядларини бартараф этиш тиқинларни олиб ташлаб, шпурга янги шай-патрон киритиш ва кейин уни портлатиш билан бажарилиши керак.