( §§ 66, 67, 68, 69, 30 ва 2-иловага)
ПАни сақлаш ва портлатиш ишларида хавфсиз масофани аниқлаш бўйича йўриқнома 1. Жинсни (тупроқни) айрим бўлакларини учиши (учиб кетиши) бўйича хавфли зоналарни аниқлаш
1.1. Юмшатиш учун қудуқ зарядларини портлатишда жинсни (тупроқни) айрим бўлаклари учиши (учиб кетиши) бўйича хавфсиз масофа.
1.1.1. Қудуқ зарядларини портлатишда жинсни айрим бўлаклари учиши бўйича одамлар учун хавфсиз масофа (м), юмшатиш (бўлаклаш) таъсирига ҳисобланиб, қуйидаги формула билан аниқланади:
, (1)
бу ерда - портловчи моддалар билан қудуқни тўлдириш коэффициенти; - тиқинлаб қудуқни тўлдириш коэффициенти; f - проф. М.М. Протодьяконов шкаласи бўйича жинс қаттиқлиги коэффициенти; d- портлатиладиган қудуқнинг диаметри, м; a – бир қатордаги қудуқлар ёки қаторлар орасидаги масофа, м.
Портловчи моддалар билан қудуқни тўлдириш коэффициенти қудуқдаги зарядни узунлиги (м) ва бурғиланган қудуқ чуқурлиги L (м) нисбатига тенг:
.
Тиқинлаб қудуқни тўлдириш коэффициенти тиқин узунлиги (м) ва қудуқни зарядсиз юқори бўш қисми узунлиги (м) нисбатига тенг:
.
Қудуқни зарядсиз юқори бўш қисмини тиқинлаб тўлиқ = 1, тиқинламасдан портлатилганда = 0 бўлади.
Жинс қаттиқлиги коэффициенти
,
бу ерда - тўғри шаклли намуналарни стандарт синашда бир ўқли сиқилиш учун жинсларнинг мустаҳкамлик чегараси, кгс/см2 (1 кгс/см2 = 98066,5 Па).
1.1.2. Бир хил диаметрдаги қудуқ зарядлари сериясини портлатишда a, , параметрлари ўзгарувчан бўлса, хавфсиз масофани формула (1) бўйича ҳисоблаш, ушбу серияда мавжуд бўлганлардан энг кичик қийматлардаги a, ва энг катта қийматдаги билан бажарилиши керак.
Агар массивнинг портлатиладиган участкаси ҳар хил қаттиқликдаги жинслардан иборат бўлса, унда масофани ҳисоблашда.жинс қаттиқлиги коэффициенти f нинг максимал қийматини қабул қилиш зарур. Параллель ҳолда яқин бўлган қудуқ зарядларини портлатишда диаметр d деб уларни эквивалент диаметрлари қабул қилинади
бу ерда - тўдаги параллель ҳолда яқин бўлган қудуқларини сони. .
1.1.3. Хавфли масофани аниқлаш пайтида a, , бўйича қабул қилинган лойиҳавий қийматлардан қудуқ зарядларини портлатишнинг айрим параметрлари бурғилаш-портлатиш ишларни бажариш жараёнида четланиши мумкинлигини кўзда тутиш зарур. Шунинг учун формула (1) бўйича масофани маълум захира билан ҳисоблаш зарур, буни учун портлатиш ишларни бажариш жараёнида энг кичик мумкин бўлган қийматлардаги a, ва энг катта мумкин бўлган қийматдаги қабул қилинади..
1.1.4. Қияликларда, шунингдек портлатиладиган участкани юқори нуқтаси хавфли зона чегара участкалари устидан камида 30 м баланд бўлган шароитларда, нишаблик бўйлаб пастга йўналишда хавфли зонанинг ўлчамлари кўпайтирилиши ва жинсни айрим бўлаклари учиши бўйича хавфсиз масофа қуйидаги формула билан ҳисобланиши мумкин::
, (2)
бу ерда -қиялик нишабига ёки портлатиладиган участкани юқори нуқтасига нисбатан 30 м пастликдаги жойга қараб жинсни айрим бўлаклари учиши бўйича хавфли масофа; - жой рельефини ҳисобга олувчи коэффициент.
Қияликлардаги портлатишларда
, (3)
бу ерда - горизонтга нисбатан қия нишаблиги бурчаги, градус.
Агар бурчакни ўрнига хавфли зона чегараларидан портлатиш жойининг баландлиги бўлса,
, (4)
бу ерда H - портлатиладиган участкани юқори нуқтасининг хавфли зона чегара участкалари устидан баландлиги, м.
Агар хавфли зонанинг формула (1) или (2) бўйича ҳисобланган бирорта чегараси нишабликдан ўтса, унда жинсни айрим бўлаклари думалаши мумкинлигини ҳисобга олиши ва хавфсиз масофани шу йўналишда кўпайтириш зарур. Шунингдек жинс бўлаклари учиши масофаси ортишига шамол кучи таъсирини ҳам ҳисобга олиш керак.
1.1.5. Ҳисобланган хавфли масофани қиймати катта томонга карралиги 50 м бўлган миқдоргача яхлитланади. Бунда узил-кесил қабул қилинадиган хавфсиз масофа мазукр Қоидаларни § 70 4 – жадвалида кўрсатилган минимал қийматлардан кичик бўлмаслиги керак.
1.1.6. Портлатиш жойидан механизмлар, бинолар, қурилишларгача бўлган хавфсиз масофа аниқ шароитларни ҳисобга олган ҳолда, портлатиш лойиҳасида аниқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |