Қудуқ зарядларини портлатишда жинсни айрим бўлаклари учиши бўйича хавфсиз масофа ҳисоблашга мисоллар
1. Жинсларни карьерларда портлатишда юмшатиш учун қудуқ зарядлари сериясининг параметрлари: жинс қаттиқлиги коэффициенти f = 12, поғона баландлиги H = 8 м, қудуқнинг диаметри d = 0,15 м, қудуқ қаторларининг сони 3 та бўлганда масофа аниқлансин.
Қудуқлар тўри (жойлашиш тартиби) параметрлари: қатор бўйича қудуқлар орасидаги масофа 4,5 м, қаторлар орасидаги масофа 5 м, қудуқдаги зарядни узунлиги = 6 м ва бурғиланган қудуқ чуқурлиги L = 9,5 м .
Қудуқни юқори қисми тиқинланиб оғзигача тўлдирилади м; = 1. Портловчи моддалар билан қудуқни тўлдириш коэффициенти:
.
Қудуқлар орасидаги a масофа 4,5 м тенг деб қабул қилинади (1.1.2-бандга қаранг).
Формула (1) бўйича масофани ҳисобланган қиймати қуйидагича бўлади:
м.
Хавфсиз масофанинг ҳисобланган қийматини = 350 м деб қабул қиламиз.
2. Горизонтга нисбатан нишаблик бурчаги бўлган қияликда портлатилганда жинсни айрим бўлаклари учиши бўйича хавфсиз масофа аниқлансин. Хавфли зонанинг радиуси = 250 м.
Жой рельефини ҳисобга олувчи коэффициент формула (3) бўйича ҳисобланади:
.
Хавфсиз масофа формула (2) бўйича ҳисобланади:
м.
Хавфсиз масофанинг формула (2) бўйича ҳисобланган қийматини м деб қабул қиламиз.
3. Портлатиладиган участкани юқори нуқтасининг хавфли зона чегара участкалари устидан баландлиги м бўлса, юмшатиш учун қудуқ зарядларини портлатишда жинсни айрим бўлаклари учиши бўйича хавфсиз масофа аниқлансин. Хавфли зонанинг ҳисобланган радиуси = 200 м.
Жой рельефини ҳисобга олувчи коэффициентни формула (4) бўйича ҳисоблаймиз:
.
Жинсни айрим бўлаклари учиши бўйича хавфсиз масофанинг формула (2) бўйича ҳисобланган қийматини м. Хавфсиз масофа бўйича якуний қийматни 250 м деб қабул қиламиз.
1.2. Отқинли, узилма портлатишда ёки юмшатиш учун тўпланган зарядлар портлатилганда жинсни айрим бўлаклари учиши бўйича хавфсиз масофа.
1.2.1. Отқинли ва узилма портлатишда жинсни айрим бўлаклари учиши бўйича хавфсиз масофа зарядни портлатиш таъсири кўрсатгичлари n ва энг кичик қаршилик линияси (ЭКҚЛ) W қийматларига боғлиқ равишда 1П жадвал бўйича аниқланади.
1.2.2. Қиймати турли бўлган W ва n билан зарядлар сериясини портлатишда хавфли зонанинг радиуси 1П жадвал бўйича аниқланади. Бошланғич миқдор деб n бир хил бўлганда W ни энг катта қиймати ёки W бир хил бўлганда n ни энг катта қиймати қабул қилинади. Агар икки қиймат (W ва n) ўзгарувчан бўлиб ҳисобланса, унда W ва n комбинацияси 1П жадвал бўйича зонанинг энг катта радиусни берадиган зарядлар топилади. Бу радиус шу зарядлар сериясини портлатишда хавфли зона сифатида қабул қилинади.
1.2.3. Одамлар учун хавфли зоналар радиусларининг қабул қилинадиган қиймати мазкур Қоидалар § 70 4-жадвалида кўрсатилганларидан кам бўлмаслиги керак.
1П жадвал
ЭКҚЛ
W, м
|
Зарядни портлатиш таъсири кўрсатгичлари қуйидагича бўлганда одамлар учун хавфли зоналар радиус (м)
|
1,0
|
1,5
|
2,0
|
2,5-3,0
|
1,5
|
200
|
300
|
350
|
400
|
2
|
200
|
400
|
500
|
600
|
4
|
300
|
500
|
700
|
800
|
6
|
300
|
600
|
800
|
1000
|
8
|
400
|
600
|
800
|
1000
|
10
|
500
|
700
|
900
|
1000
|
12
|
500
|
700
|
900
|
1200
|
15
|
600
|
800
|
1000
|
1200
|
20
|
700
|
800
|
1200
|
1500
|
25
|
800
|
1000
|
1500
|
1800
|
30
|
800
|
1000
|
1700
|
2000
|
Изоҳ.
Қияликларда, шунингдек портлатиладиган участкани юқори нуқтаси хавфли зона чегара участкалари устидан баланд бўлган шароитда портлатиш пайтида хавфсиз масофа 1.1.4 –бандга мувофиқ равишда кўпайтирилиши керак.
1.2.4. Кўламли (0,5 км ва ундан ортиқ) чуқурларни шакллантиришда одамлар учун хавфли зоналар радиуси уни турли участкаларига сезиларли даражада турли бўлган W ва n қийматларига эга бўлган зарядлар учун турлича қабул қилинади.
1.2.5. Юмшатиш учун тўпланган зарядлар (n < 1) портлатилганда жинсни айрим бўлаклари учиши бўйича хавфли радиус қуйидаги тарзда аниқланади. Ушбу сериядан энг катта ЭКҚЛ - га эга бўлган заряд танлаб олинади. Бундай заряд учун ўша шартли равишдаги ЭКҚЛ ( ) узунлигининг қиймати ҳисобланади, бунда меъёрдаги отқин (n = 1) заряди бўлган дейилади.
Модомики нинг қийматини нисбат билан аниқлаш қабул қилинган экан, кўриб чиқилаётган ҳолат учун
.
Топилган қийматдаги жинсни айрим бўлаклари учиши бўйича одамлар учун хавфли зоналар радиуслари аниқланиши учун асос бўлиб ҳисобланади. Изланган радиуслар ни қийматлари 1П жадвалнинг n = 1 бўлган зарядлар графаларида ва ҳисобланган қийматига тегишли бўлган горизонтал қаторида кўрсатилган.
1.2.6. Механизмлар, бинолар ва қурилишларни жинснинг айрим бўлаклари учиб шикастлашидан сақлашни таъминловчи хавфсиз масофа аниқ шароитларни ҳисобга олган ҳолда, портлатиш лойиҳасида белгиланиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |