3-жадвал.Вазопрессин таъсирини йўналиши.
Вазопрессин
рецепторларнинг подтиплари
|
Таъсир доираси
|
Таъсир механизми
|
Эфект
|
V2
|
Буйраклар (нефронни дистал қисми)
|
Сувни реабсорбциясини кучайиши
|
Антидиуретик таъсир
|
V2
|
Қон ивиш системаси
|
Қонда VIII омилини миқдорини ортиши
|
Гемостатик таъсир
|
V1
|
Тромбоцитлар
|
Тромбоцитлар агрегацияси ва дегрануляциясини кучайиши
|
Тромб хосил бўлишини кучайиши
|
V1а
|
Артерия томирлари
|
Томирлар силлиқ мушаклари тонусини ортиши
|
Вазопрессор таъсир
|
V1b
|
Гипофизнинг олдинги бўлаги
|
Кортикотропин ажралишини кучайиши
|
Гидрокортизон ажралишини ортиши
|
Вазопрессиннинг асосий таъсири – бу сув алмашинувига таъсиридир. Дистал найчалар ва йиғувчи каналчалар ўтказувчанлигини ошириб (V2- рецепторлар билан ўзаро таъсири туфайли) вазопрессин сувни реабсорбциясига имконият яратади ва шунинг натижасида пешоб хажмини камайтиради (ёки мейёрлаштиради).
Силлиқ мушакларга жумладан, томирларга таъсири V1а- рецепторлари орқали амалга ошади. Бу вазопрессиннинг жуда ката дозаларида (антидиуретик таъсирни юзага чиқарувчи дозалардан юз марта каттароқ) гина намоён бўлади. Қон босимини кўтарилиши артериола ва капиллярлар мушакларидаги рецепторларга бевосита таъсири билан боғлиқ. Катта дозаларда вазопрессин ичакнинг силлиқ мушакларига рағбатлантирувчи таъсир этади ва миометрийнинг қисқариш фаоллигини оширади. Хомиласиз ва хомиладорликнинг эрта муддатларида бачадон окситоцинга нисбатан вазопрессинга кўпроқ сезгирдир.
Хомиладорлик муддатини ортиши билан бунинг акси кузатилади, яъни окситоцин самарадорлиги ортади, вазопрессинники пасаяди. Шу нарса кўрсатилганки, МНСда вазопрессин нейромедиатор ва нейромодулятор вазифасини ўтайди. Гипофизнинг олдинги бўлагидан кортикотропин ажралишига (V1b – рецепторларини рағбатлантириш хисобига) имконият яратади. Бундан ташқари вазопрессин тромбоцитлар агрегациясини (V1 –рецепторларга таъсири) кучайтиради ва қон ивишида қатнашувчи XIII омил миқдорини оширади.
Дори препарати бўлмиш в а з о п р е с с и н қисқа таъсир этади (30 мин- 2 соат), чунки организмда аминопептидазалар таъсирида парчаланади. Ўзгариш махсулотлари буйрак орқали ажралади. Вазопрессиннинг антидиуретик фаоллиги кучлироқ ва томирларни торайтириш (вазоконстрикция) хоссаси жуда суст бўлган хосилалари яратилган (десмопрессин). Асосан вазопрессор таъсир кўрсатувчи препарат хам олинган (фелипрессин ва бошқалар).
Қўллашга асосий кўрсатма – қандсиз диабет. Бу мақсадда в а з о п р е с с и н (тери остига, мушак ичига киритилади, ТБ- таъсир бирлигида дозаланади) п и т у и т р и н ва а д и у р е к р и н (қуруқ питуитрин бурун ичига киритилади), шу билан бирга д е с м о п р е с с и н каби янги препаратлар қулланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |