Гормонал препаратлар


КАЛЬЦИТОНИН (ТИРОКАЛЬЦИТОНИН)



Download 2,36 Mb.
bet10/11
Sana17.01.2023
Hajmi2,36 Mb.
#900112
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
1527396245 71852

КАЛЬЦИТОНИН (ТИРОКАЛЬЦИТОНИН)
Кальцитонин асосан қалқонсимон безнинг махсус ҳужайраларида ишлаб чиқарилади. У 32 та аминокислоталардан иборат бўлган полипептид. Кальцитониннинг секрецияси қондаги кальций ионлари миқдорига боғлиқ. Кальцитонин кальций алмашинувини бошқаришда қатнашади (4-расм). Унинг асосий таъсири – суякларда декальцификация жараёнини сусайтиришдир. Ичакдан кальций ионларини сўрилишига ва уларни буйрак орқали ажралишига кальцитонин таъсир кўрсатмайди. Синтетик, одам кальцитонини олинган (цибакальцин).
Ласоснинг кальцитонини синтезланган бўлиб, м и а к а л ь ц и к номи билан чиқарилмоқда. Фаоллиги бўйича инсоннинг кальцитонинидан 30-40 марта устун келади ва давомлироқ таъсир этади.
Кальцитонин чўчқаларнинг қалқонсимон безидан олинадиган к а л ь ц и т р и н препарати таркибида ҳам бор.
Кальцитонинни остиопорозларда (м-н: давомли иммобилизация туфайли, қариялардаги, глюкокортикоидларни давомли қўллаганда) ҳамда нефрокальцинозда қўлланилади.
ҚАЛҚОНСИМОН ОЛДИ БЕЗ ПРЕПАРАТЛАРИ.
Қалқосимон без ёнидаги безлар паратгормонни ажратадилар. У 84 та амино-кислота қолдиғидан иборат полипептид бўлиб, уни ишлаб чиқарилиши қондаги кальций ионларининг миқдори билан белгиланади.
Паратгормон таъсирининг асосий кўриниши - кальций ва фосфор алмаши-увига таъсир этиш бўлиб, суякларда декальцификация жараёнини кучайтириб ажралган кальций ионларини қонга ўтказади, ҳамда меъда-ичак трактидан кальций ионларини сўрилишини осонлаштиради. Ичакдан кальций ионларини сўрилишини кучайиши паратгормонинг бевосита эмас, балки билвосита таъсири бўлиб, унинг таъсирида кальцийтриол ҳосил бўлишининг ортиши билан боғлиқ деб ҳисобланади. Маълумки кальцитриол витамин Д3 (холекальцеферол)ни энг фаол метоболитидир. Паратгормон буйрак найчаларида кальций ионларини қайта сўрилишини кучайтиради (4-расмга қаранг). Натижада қонда кальций ионларининг миқдори ортади. Қонда фосфор миқдори озаяди1, чунки уни буйрак найчаларида қайта сўрилиши камаяди.
Табобат амалиётида сўйилган қора молларнинг қалқонсимон без ёнидаги безларидан олинадиган п а р а т и р е о д и н препарати қўлланилади.
Ушбу препаратнинг биологик фаоллигини итларда қонда кальций ионлари миқдорини ошириш хоссаси асосида аниқланади.
Паратиреоидиннинг таъсири тахминан 4 соатдан кейин бошланиб, 24 соатгача давом этади. У асосан сурункали гипопаратиреозда, спазмофилияда1 қўлланилади. Тери ости ва мушак ичига киритилади. Таъсир бирлигида (ТБ) дозаланади. Ўткир гипопаратиреоз (тетания) ни кальций препаратлари (томир ичига) ни паратиреодин билан биргалликда қўллаш билан даволаш мақсадга мувофиқдир. Таъсири анча кеч бошланишини эътиборга олганда ушбу хасталикни фақат паратиреодин билан даволаш керакли натижа бермайди.
Препаратлар

Номи

Чиқариш шакллари


Download 2,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish