Билиш назарияси: асосий муаммолари ва йўналишлари
1.Билиш назариясининг предмети ва унинг ўзига хос хусусиятлари
2. Билимнинг асосий турлари
3. Ҳиссий, эмпирик, назарий, мантиқий ва интуитив билиш даражалари
«Гносеология» - соф фалсафий категория. Унинг номи юнонча gnosis – билим, илм ва logos – таълимот, фан сўзларидан келиб чиққан. Сўзма-сўз маъноси - «билиш ҳақидаги таълимот (фан)», «онг ҳақидаги таълимот (фан)».
Билиш – инсон қўлга киритадиган ахборотнинг энг олий даражаси. Бу ахборотни у билиш муаммолари ва вазифаларини қўйиш ва ечиш йўли билан, изчил англаб етади. Ахборот миянинг мавҳумлаштирувчи фаолияти ёрдамида белги шаклини (2 2 4) касб этадики, бу унга
ишлов бериш, сақлаш ва кейинчалик ундан фойдаланиш учун қулайдир.
Билиш инсон изчил ва ижодий фаолиятининг ижтимоий жараёни бўлиб, унда ташқи дунёнинг идеал образлари юзага келади ва билиш мақсади бўлган билим шаклланади.
Билишга инсоннинг сезгилари, унинг эҳтирослари дунёси кучли таъсир кўрсатади. Шу муносабат билан К.Гельвеций: «...эҳтирослар бўлмаса, буюк артистлар ҳам, буюк саркардалар ҳам, буюк министрлар ҳам, буюк шоирлар ҳам, буюк файласуфлар ҳам бўлмас эди», деб ёзган эди. Эҳтирослар тадқиқотчига куч-ғайрат беради ва билиш жараёнини олға суради. Инсон эҳтиросларисиз ҳақиқатни излаш мумкин эмас.
Форобий билишнинг икки шакли – ҳиссий ва оқилона билишни фарқлайди. Инсонни ташқи дунё билан боғловчи сезгилар ролига эътиборни қаратар экан, Форобий уларни беш турга ажратади. У сезгиларни билимнинг асосий манбаи деб ҳисоблаб, сезгилар фақат нарсанинг инъикоси нарсанинг ўзига мос тушган ҳолда ҳақиқий бўлиши мумкин деб қайт этади. Форобийнинг билишда ва умуман ҳиссий идрок этишда сезгиларнинг роли ҳақидаги қарашлари Аристотелнинг «сезмайдиган одам ҳеч нарсани билмайди ва тушунмайди», деган фикрига жуда ўхшаш. Инсоннинг ҳайвондан фарқи шундаки, у ақл ва сезгилар ёрдамида билимларни ўзлаштиришга қодир.
Сезиш ва идрок этиш жараёнлари ўзидан кейин мияда «из» қолдиради. Бу изларнинг моҳияти инсонга айни лаҳзада таъсир кўрсатмаётган нарсаларнинг образларини гавдалантириш қобилиятидан ва иборат.
бир-бирига ўтишини таъминлайди. “Товушлар ва сўзлар сони кўпайгандан кейин, одамга унинг хотираси ёрдамга келади... Ёзув ҳам хотира билан бирга инсон имкониятларини оширади”
Тасаввурлар – бу бир пайтлар инсоннинг сезги аъзоларига таъсир кўрсатган ва кейинчалик мияда сақланиб қолган алоқалар бўйича гавдаланадиган нарсаларнинг образларидир.
Сезиш ва идрок этиш онг фикр гавдаланишининг бошланиши ҳисобланади. Хотира олинган ахборотни қайд этади ва сақлайди. Тасаввурда эса онг илк бор ўзининг бевосита манбаидан ажралади ва нисбатан мустақил субъектив ҳодиса сифатида мавжуд бўла бошлайди. Инсон нисбатан янги образларни эркин яратишга қодир. Тасаввур – бу идрок этиш ва назарий тафаккур ўртасидаги боғловчи бўғин.
Кузатиш – билиш объектининг муҳим хоссалари ва муносабатларини аниқлаш мақсадида атайлаб амалга ошириладиган изчил идрок этишдир. Кузатиш мақсадини белгилаш, унинг усулларини аниқлаш, ўрганилаётган объект хулқ-атворини назорат қилишнинг режасини тузиш, асбоблардан фойдаланиш кабилар кузатишнинг муҳим хусусиятларидир.
Зеҳнли, ижодкор ва теран ақл нарса ва ҳодисаларнинг кўпчилик эътибор бермайдиган муҳим жиҳатларини кўриш ва сезиш қобилияти билан ажралиб туради.
Армияда аскарлар, зобитлар, хатто кумондонларгача кадамни ташлаганда чап оёкдан бошлашади. Лекин армияда 1 хизматчи бор, сафда юрганда, унинг учун фарки йук кайси оёкдан юришни. Савол бу кайси харбий хизматчи?
Канада олимлари, зоологлари энг хотираси паст жонзотлардан бири кулранг олмахонни бутун дунё урмонларига таркатиб,урмонларни саклаб колишимиз мумкин. Савол: нега хотираси паст булган олмахонни урмон куткарувчиси деб айтишмокда?
Кундалик амалий билим.
Табиат ҳақида, шунингдек одамларнинг ўзлари, уларнинг яшаш шароити, ижтимоий алоқалари ва ҳоказолар тўғрисида элементлар билимлар берувчи кундалик-амалий билимлар билишнинг тарихан энг биринчи шакли ҳисобланади. Билишнинг бу шакли кундалик ҳаёт, одамлар амалий тажрибасидан келиб чиққан. Шу асосда олинган билимлар гарчи мустаҳкам бўлса-да, бироқ тартибсиз, тарқоқ хусусиятга эга бўлади, маълумотлар, қоидалар ва шу кабиларнинг оддий мажмуини ташкил этади
Do'stlaringiz bilan baham: |