Пулнинг қиймати - пул бирлигининг харид қилиш қурби-қобилияти, яъни унга қанча товар ва хизматлар харид қилиш мумкинлиги тушунилади.
Пул тизими – маълум бир мамлакатда пул муомаласини қонуний ва мутаносиб равишда ташкил қилишда қўлланиладиган услублар мажмуаси тушунилади.
Пул муомаласи қонуни - муомала учун зарур бўлган пул миқдорини белгилайдиган, товар-пул муносабатларини ўзида акс эттирадиган қонундир.
Пул муомаласи статистикаси – бу нақд пул муомаласи билан боғлиқ операциялар статистикасини ташкил қилиш, шулар билан боғлиқ барча операциялар тўғрисида маълумот йиғиб боришдир.
Пул таклифи - бу муомалага чиқарилган маълум турдаги пул миқдоридир.
Р
Реал қиймат – бу активнинг жорий бозор қиймати ёки қонунчиликка мувофиқ ҳолда баҳолаш фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлган, мустақил экспертлар томонидан аниқланган қийматдир.
Резидентлар - Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатдан ўтган жисмоний ва юридик шахслар.
Резидент банк - муайян мамлакатда доимий манзилга эга бўлган ва унинг қонунларига бўйсунувчи банк.
Резидентлик ҳисобрақами - муайян мамлакатда доимий турар жойга эга бўлган юридик ёки жисмоний шахсга очилган ҳисобрақам.
Ревальвация - лотинча сўзидан олинган бўлиб, «аҳамиятга эгаман», «арзийман» деган маънони англатади. Мамлакат миллий валютасининг хорижий валюта курсига нисбатан ўсиши. Ревальвация мамлакат иқтисодини изга солиш воситаларидан бири бўлиб, мамлакат пул тизимини мувофиқлаштиради, пулниниг харид қобилиятини мустаҳкамлайди.
С
Сальдо - қолдиқ.
Санация - бу корхоналарни банкротга ёки рақобатбардош бўлишини ошириш мақсадида молиявий аҳволини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар тизимидир.
Сармоя – асосий савдо маблағи. Кичик савдода ҳаракат қилувчи маблағ дастмоя деб юритилган.
Сармоядор – бу қимматли қоғозларни ўз номидан ва ўз ҳисобидан сотиб олувчи жисмоний ёки юридик шахслардир (давлатдир).
Сарроф – пул алмаштирувчи, пулни майдаловчи. Савдо расталари ва кўчаларда ўтириб, кишиларнинг йирик пулларини майдалаб, қимматбаҳо буюмларини пулга алмаштириб берувчи шахс. Саррофлар чет элдан келган савдогарларнинг пулларини маҳаллий пулларга алмаштириб бериш; қимматбаҳо тошлар, олтин, кумуш ва бошқаларнинг баҳосини белгилаш, пул ва буюмларни маълум вақтгача омонатга сақлаш билан ҳам шуғулланган.
Сертификат - бу банк томонидан мижознинг пул маблағлари қўйилганлиги тўғрисида ёзма гувоҳнома ва унинг эгасига белгиланган муддат ўтиши билан банкка қўйилган маблағларни ва улар бўйича таалуқли фоиз кўринишида даромадларни олиш ҳуқуқидир.
Счётлар тизими - ҳисобот объектларини уларнинг иқтисодий мазмунига кўра ҳисобга олишга хизмат қилади. Бу эса счётлар тизими ёрдамида корхона хўжалик фаолиятини назорат қилиш ва режа топшириқларининг бажарилиши ҳақида маълумотлар олиш имконини беради.
Счёт обороти - бу счётларнинг дебет ёки кредит томонларига ёзилган операциялар суммаларининг йиғиндиси.
Do'stlaringiz bilan baham: |