Стрелали ўзи юрар кранлар умумий холда ҳамма юриш қисми 1 дан, унга таянч- бурилиш қурилмаси 2 ёрдамида ўрнатилган буриш платформаси 3 дан иборат. Платформага стрела 4 маҳкамланган ва кран механизмлари ҳамда бошқариш системаси жойлаштирилган (9.15- расм). Автомобиль кранлари (автокранлар) – юк автомобилларининг нормаль ва юқори ўта қолиш қобилиятига эга бўлган стандарт шассисига ўрнатилган тўлиқ айланувчи стрелали кранлардир. Автокранлар катта юк кўтарувчанлик (40 т гача), юқори ҳаракатланиш тезлиги (70...80 км гача), яхши маневрчанлик ва мобиллиликка эгалиги сабабли уларни қурилиш-монтаж ва ортиш-тушириш ишлари ҳажми кичик ва объектлар орасидаги масофалар ўзоқроқ ҳолларда қўллаш мақсадга мувофиқдир. Ҳозирги даврда автомобиль кранлар ўзи юрар кранлар паркининг 80% дан ортиғини ташкил этади.
9.15.- расм. Стрелали ўзи юрар кранларнинг асосий параметрлари.
Автомобил кранлари қурилиш конструкцияларини ўрнатиш, тузатиш ишлари, донали юкларни ва грейфер билан жиҳозланган ҳолда сочилувчан ва майда бўлакли материалларни юклаш-тушириш ишлари учун хизмат қилади.
Кран механизмларининг юритмаси автомобил двигателидан ҳаракат олиб ишлайди. Бу ўз навбатида икки йўл билан бажарилади. Гуруҳли юритмаларда юкни кўтариш, стрела ва бурилиш платформаларни ҳаракатга келтириш механизмлари автомобилнинг қувват олиш валидан ҳаракатланувчи тақсимлаш трансмиссияси орқали ишлайди. Якка юритмаларда эса шассига генератор ўрнатилиб, у автомобил трансмиссияси орқали ҳаракатга келтиради. Генератор ишлаб чиқарган электр энергияси эса кран механизмларининг электр двигателларини таъминлайди.
9.16 ва 9.17- расмларда автомобиль кранлари кўрсатилган. Автомобиль 1 нинг шассисига кузов ўрнига юриш рамаси 3, унга эса буриш рамаси 5 ўрнатилади. Бу рамалар буриш қурилмаси 4 билан боғланган. Буриш рамаси 5 га юк ва стрелани кўтариш ва тушириш механизми 6, рамани механизмлари ва стреласи 10 билан бирга буриш механизмни 7, реверсив тақсимловчи механизм 8, посанги ва кабина ўрнатилган. Одатда, автомобил кранлари рама 3 га қотириладиган чиқарма таянчлар 2 билан жиҳозланган бўлади. Шунинг ҳисобига краннинг устиворлиги ортади. Кранлар чиқарма таянчлар билан ишлаганда, уларнинг юк кўтарувчанлиги 75...80% га ортади.
9.16-расм. Автомобил крани.
9.17-расм. Автомобил кранлари:
а) механик юритмали автомобиль крани; б) кинематик схема; 1 – шасси; 2 – қувват танлаш қўтиси; 3, 8 – чиқарма таянчлар; 4− қўшимча рама; 5 − оралиқ редуктор;
6 – стабиллаштирувчи қурилма; 7 – таянч-буриш қурилмаси; 9 – бурувчи платформа;
10 – посанги; 11 – икки оёқли устун; 12 – стрелали чиғир; 13 – реверсив-тақсимловчи механизм; 14 – айлантириш механизми; 15 – юк чиғири.
Do'stlaringiz bilan baham: |