10.3.1.Бетон тақсимлагич ва бетон ётқизгичлар. Қурилиш майдонида ишлатиладиган бетон тақсимлагич агрегати бетон аралашмасини бетон насосдан қабул қилиб уни монолит бетон ва темирбетон иншоотларига ётқизишда қўлланилади. Бетон тақсимлагич очиқ катта майдонлар: иншоотлар замини (нуль цикли), йўл қопламалари, аэродром, гидротехник иншоотлар, ора ёпмалар, бино томларини бетонлашда қўлланилади.
10.20-расм. Бетон тақсимлагич.
Бетон ётқизгичлар бетон аралашмасини узатиш, тақсимлаш ва текислаш учун мўлжалланган. Уларнинг айрим моделлари қоришмаларни зичлаши мумкин (10.21-расм).
10.21-расм. Бетон ётқизгич.
Ҳозирги даврда жараённи осонлаштириш ва механизациялаштириш ёрдамида тезлаштириш учун махсус техниканинг турли хиллари ишлаб чиқарилмоқда. Шундай воситалардан бири лазерли бетон ётқизгичдир (10.22-расм).
10.22-расм. Лазерли бетон ётқизгич.
Бетон аралашмаси аралаштириш, ташиш ва тақсимлаб жойлаштириш жараёнида ҳаво билан тўйинади. Аралашмадан ҳавони чиқариб юбориш учун зичлашнинг турли хил механик усуллари қўлланилади (вибрациялаш, вакуумлаш ва б.). Аралашмага механик таъсир давомийлиги унинг қаттиқ-юмшоқ ҳолатига боғлиқ бўлиб одатда бир неча минутдан ортмайди. Ҳаддан ташқари ўзоқ таъсир этганда аралашмани қатламларга ажралиши юз беради – йирик тўлдирувчи форма тубига тушади, арматура каркаси силжийди ва ҳ.к.
Бино ва иншоотлар қурилишида бетон аралашмасини зичлашнинг вибрацион усуллари кенг қўлланилади. Бетон аралашмасини зичлашда қўлланиладиган вибраторлар юриткич турига қараб электрик ва пневматикларга бўлинади.
Электрик вибраторлар ўз навбатида электромехеханик ва электромагнитлиларга бўлинади. Бетон аралашмасига тебранишларни узатиш усулига кўра юзаки (10.23-расм, а) ташқи (10.23-расм, б) ва чуқурлик (ички) вибраторларга (10.23-расм, в) бўлинади.
10.23-расм. Вибраторлар схемаси: а – юзаки; б – ташқи;в – чуқурлик (ички).
Юзаки виброзичлагичлари бетон аралашмасининг ётқизиладиган 0,25 м гача бўлган қатламини текислаш ва зичлашда ишлатилади.
Юзаки виброзичлагичлар (10.24-расм) электродвигател 2 (унинг роторига дебаланслар 4 маҳкамланган), зичловчи плита 5 ва электрокабель 3 иборат.
10.24-расм. Юзаки виброзичлагич.
Электрдвигател хавфсиз кучланиши 36 В бўлган ўзгарувчан токдан таъминланади.Валнинг айланиш частотаси 2800 мин-1. Виброзичлагични янги иш жойига кўчириш тутқич 1 дан фойдаланилади.
Узунчоқ кенг бетонли бўлакларни бетонлашда виброрейкалар ишлатилади. Улар юзаки виброзичлагичлардан фарқли равишда брус-рейка шаклидаги ишчи органга эга бўлиб бир ёки ундан ортиқ вибраторлар бикир маҳкамланган (10.25-расм).
Ташқи вибраторлар махсус маҳкамловчи қурилмалар ёрдамида қолипларнинг ташқи томонидан маҳкамланиб, зичланадиган аралашмага тебранишни қолиплар орқали беради (10.26-расм).
10.25-расм. Виброрейка.
Бундай титратгичлар ингичка ёки сийрак арматурали, баланд монолит бетон иншоотлари, турли хил йиғма темир-бетон конструкцияларнинг элементлари — колонна, тўсин ва шунга ўхшашларни тайёрлашда қўлланади.
10.26-расм. Ташқи вибраторлар.
Чуқурлик вибраторлари зичланадиган аралашмага ботирилувчи цилиндрик кўринишдаги титратма учликлардан иборат иш жиҳозига эга (10.27-расм). Чуқурлик виброзичлагичлар арматураланган бетонлар, шунингдек арматураланмаган, каттароқ бўлмаган массивлар, пойдевор, девор, устун, устунқозиқ тўсин ва яхлит конструкцияларни ишлаб чиқаришда ва уларни зичлашда қўлланилади. Конструкцияси бўйича двигатели ташқарига чиқарилган ва ичкарига ўрнатилган зичлагичларга бўлинади.
Двигатели ташқарига чиқарилган чуқурлик вибратор электрдвигател 2, кўчириш дастаси 1, виброучлик 5, эгилувчан вал 4 дан иборат.
10.27-расм. Двигатели ташқарига чиқарилган чуқурлик вибратори.
Электрдвигатель валидан айлантирувчи момент эгилувчан валга муфта 3 орқали ўзатилади.
Қурилишда қўлланиладиган ушбу турдаги чуқурлик вибраторларининг массаси 26...59 кг, виброқўзғатгич корпусининг диаметри 28...76 мм, тебраниш частотаси 175...334 с-1.
Бундан ташқари двигатели ичкарига ўрнатилган чуқурлик вибраторлари ишлаб чиқарилади (10.28-расм). У цилиндрик корпус 2 ва унга ўрнатилган электрдвигател 4 ҳамда дебалансли 3 дан иборат. Ишга туширувчи 8 ни ёққанда ток кабел 6 орқали дебаланс валли электрдвигател 4 га ўзатилади. Дебалансли вал корпусга ўрнатилган икки шарли подшипникда айланади ва учлик 1 га маҳкамланган. Корпус бошқариш дастаси 7 билан ишчини қўлига вибрация таъсирини камайтирувчи резинали муфта 5 орқали бирлаштирилган.
10.28− расм. Двигатели ичкарига ўрнатилган чуқурлик вибраторлари.
Ушбу вибраторлар массаси 9, 15 ва 22 кг, корпус диаметри 50, 75 ва 100 мм, мажбурловчи куч 2,5; 5,5 ва 10 кН ва тебраниш частотаси 183 с-1 билан ишлаб чиқарилади.
Назорат учун саволлар.
Бетон қоришмасини тайёрлаш учун қандай қурилмаларни биласиз?
2 .Бетон аралаштиргичларчи тузилиши ва бу машиналарни ишлатиш
соҳаларини тушунтиринг.
3. Оғма барабанли бетон қоргачни схемасини чизинг.
4. Ағдариб тўкиладиган бетон аралаштиргични принципиал схемасини
чизиб тушунтиринг.
5. Узлуксиз ишлайдиган бетон ва қоришма аралашмаларини тайёрловчи
қурилмаларни тушунтиринг.
6 Бетон ва қоришма аралашмаларини ташиш технологиясида нималарга
аҳамият бериш керак?
7. Автобетонокоргични ишлатилиш соҳаси ва вазифаси.
8. Автобетон насосни ишлатилиш соҳаси ва техник кўрсаткичлари.
9. Бетон қоришмасини қолипларга ётқизиш усуллари, ётқизиш
технологияси ва зичлаш ишларини тушунтириб беринг.
Do'stlaringiz bilan baham: |