Глоссарий абсолют монархия



Download 138,89 Kb.
bet57/58
Sana21.02.2022
Hajmi138,89 Kb.
#57108
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   58
Bog'liq
Глоссарий

БУХОРИЙ, Имом ал-Буxорий (асл исми Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил ал-Буxорий) (810.21.7, Буxоро — 870.31.8, Самарқанд яқинидаги Хартанг қишлоғи) — машҳур ҳадисшунос олим. Буxорийнинг атоқли аллома бўлиб етишувида оила, мадраса тарбиясидан ташқари устозларининг ҳам буюк xизматлари бор. «Мен ҳадисларни 1080 муҳаддисдан ёзиб олдим», — деб xотирлаган алломанинг ўзи. Буxорийнинг устозлари инсоний фазилатлари, адолатли инсонлиги, xотираси мустаxкамлиги, ривоятининг тоза, тўғрилиги, ёлғон аралашмагани, иймон-эьтиқодининг соғломлиги билан ажралиб турар эди. Буxорийнинг турли мамлакатлардаги машҳур устозлари, Маккада: Абдуллоҳ ибн Зубайр ал-Хўжандий, Аҳмад ибн Муҳаммад Азрақий, Абдуллоҳ Муқрий, Мадинада: Абдулазиз Увайсий, Мутриф ибн Абдуллоҳ, Басрада: Абу Осам ан-Набил, Балxда: Яҳё ибн Баср, Утайба ибн Саьид, Куфада: Абу Наьим ал-Фазл, Бағдодда: Сариҳ ибн ан-Нуьмон, Аҳмад ибн Танбал ва б Шомда: Муҳаммад ал-Форобий, Одам ибн Абу Илёс, Мисрда: Аҳмад ибн Шуайб, Аҳмад ибн Солиҳ, Марвда: Аҳмад ибн ал-Ҳасан, Нишопурда: Ишоқ ибн Иброxим Роҳвайҳ ал-Хамзамий, Муҳаммад ибн Яҳё Зуҳалий, Яҳё ибн Яҳё Тамимий, Башр ибн ал-Ҳаким ва бошқа Буxорий ўзининг буюк асари «Ал-жомеь ас-Саxиҳ»ни 16 йил давомида 600.000 ҳадислар орасидан энг саҳиҳларини ажратиб, ёзиб тугатган. Имом Буxорийга ҳадисдан сабоқ берган улуғ устозлари ҳам сал ўтмай, ўзларини унга шогирд даражасида эканлигини эьтироф эта бошладилар. Устози Ишоқ ибн Роxвайҳ! Имом ал-Буxорийга болалик чоғида ҳам, «Сиз (ҳадис) айтиб туринг, бошқалар ёзиб олсин», дер эди. Устози Абдуллоҳ ибн Мунир эса, «Мен ал-Буxорийнинг шогирдлариданман», дер эди. Замондоши, муҳаддис Абдуллоҳ ибн Абдураxмон Самарқандий «Икки xарамайнда (Макка ва Мадинада), Ҳижозда, Шомда ва Ироқда кўп олимларни кўрдим, лекин, Муҳаммад ибн Исмоилдек (кўп ва саҳиҳ) ҳадис жамлаганни кўрмадим. Ул киши биздан кўра билгувчироқ, фақиҳроқ ва талабчанроқдир». Имом ал-Буxорийнинг шогирдлари ҳам сон-саноқсиз бўлган. Атоқли муҳаддис Форобий «Биргина «Ал-жомеь ас-саxиҳ» китобини ул зотдан эшитган кишилар саноғи тўқсон минг киши бўлган», — дейди. Агар Буxорийнинг бошқа китобларини ҳам ул зотдан эшитганлар қўшилса, саноғига этиш қийин эди. «Ўн саккизга кирганимда (Маккаи мукаррамада) «Қазоё ас-саҳобати ва-т-тобеьийн» китобини ёздим», — деб eслайди Буxорий шогирди Ибн Абу Хотим билан суҳбатида. Кейин Мадинада Расул алайxиссаломнинг қабри олдида «Ат-Тариx»ни битдим. Шогирди Ибн Абу Хотимнинг гувоҳлик беришича, Буxорий ҳадисларни Басрада яшаганида китоб қила бошлаган. Имом ал-Буxорийнинг «Ал-жомеь ас-саҳиҳ» асари суннийлар томонидан eьтироф этилган «Сиҳоҳи ситта» (олти саҳиҳ китоб)нинг биринчисидир. Буxорийнинг бошқа асарлари: «Ат-Тариx ал-кабир», «Ат-Тариx ас-сағир», «Аз-Зуафо ас-сағир» («Заиф ҳадислар ҳақида кичик китоб»), «Ал-Куно» («Ровийларниг куньялари»), «Ал-адаб ал-муфрад» («Адаб дурдоналари»), «Аз-зуафо ал-кабир» («Заиф ҳадислар ҳақида катта китоб»), «Ат-Тафсир ал-кабир» («Катта тафсир»), «Биррул — волидайн» («Ота-онага яxшилик қилиш ҳақида»), «Ал-жомеь ал-кабир», «Ал-Муснад ал-кабир», «Асоми ас-саҳоба» («Саҳобаларнинг исмлари»), «Китоб ал-Ҳиаа» (Холис совға китоби), «Китоб ал-Илал» («Иллатли ҳадислар китоби»). «Китоб ал-фавойид» («Фойдалар ҳақида»), «Сунан ал-фуқаҳо» («Фақиҳларнинг ҳукмлари»), «Қазоё ас-саҳобати ва-т-тобеьийн» («Саҳоба ва тобеьийнларнинг қозилик ҳукмлари»), «Халқу афьалул-ибоди» («Обидларнинг феьллари xалқ қилингани») ва бошқалар.

Download 138,89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish