коллаген IV тип, яъни яққол намоён бўлган адгезив хусусиятли; уларга “етук”
бириктирувчи тўқима оқсиллари мансуб.
64.
Стероид гормонлар
— инсон ва хайвонларда хаёт фаолиятни
бошқарувчи физиологик фаол моддалар (жинсий гормонлар, кортистероидлар ва
бошқалар). Стероид гормонлар буйрак усти бези пўстлоқ қисмида, уруғдонлар
Лейдиг ҳужайраларида, тухумдонларда фолликула ва сариқ танада холестериндан
синтезланади.
65.
Аминокислоталар
трансаминланиши
–
аминокислоталар
катаболизмининг бир тури бўлиб, унда аминокислота ва кетокислота ўртасида
кето- ва аминогурухларни алмашиниши. Натижада янги аминокислота
синтезланади, бу жараёнда аммиак хосил бўлмайди.
66.
Транскрипция
– матрица сифатида ДНК олинган шароитда РНК
синтез жараёни бўлб, бу барча тирик хужайраларда рўй беради. Бошқача
айтганда, бу ирсий ахборотни ДНК дан РНК га ўтказилишидир. Транскрипция
ДНКга боғлиқ РНК-полимераза ферменти билан катализланадий. РНК-
полимераза ДНК молекуласида 3' → 5' йўналишда харакат қилади. Транскрипция
инициация, элонгация ва терминация босқичларидан иборат.
67.
Трансляция
– оқсил биосинтези. Бу жараён рибосомаларда мРНК,
тРНК, аминокислоталар, ферментлар комплекси, энергия манбаси АТФ ва ГТФ
иштирокида кечади.
68.
Оқсилнинг учламчи тузилиши
— полипептид занжирнинг фазовий
жойлашиши. Турли ўзаро таъсиротлар натижасида турғунлашган иккиламчи
қурилиш элементларидан ташкил топган, бунда гидрофоб боғлар мухим
ахамиятга эга.
69.
тРНК
–
рибонуклеин кислота
, унинг функцияси аминокислоталарни
оқсил синтези жойига етказиш. У 73 дан 93 тагача нуклеотидлар ташкил топган,
катталиги 5 нм атрофида. Бундан ташқари тРНК полипептид занжирни узайишида
қатнашади, бунда аминокислота билан бирга хосил қилган комплексни мРНК
кодонига бирикади ва бу билан комплекс конформациясида янги пептид боғ
хосил бўлади
.
70.
Углеводлар
– осон хазмланувчи модда. Моносахарид, дисахарид,
олигосахар ва полисахаридлар тафовутланади. Овқатнинг асосий углеводлари -
крахмал, гликоген ва целлюлоза.
71.
Ферментлар –
улар биологик катализаторлар, уларнинг органик
католизаторлардан фарки, уларнинг таъсири юмшок шароитларда (t-37-40; рН -7-
8; Атмосфера босими) рўй беради; юқори спецификликка эга, биологик фаоллиги
юқори.
72.
Фибринолиз
– тромб ва қон лахталарини эриш жараёни, гемостазнинг
айрилмас қисми, доимо қоннинг ивиши билан боғлик жараён ва культиватор
факторлар билан биргаликда катнашади. Бу организмнинг химоя омили
хисобланиб, қон томирларни фибрин толалари билан тўсилиб қолишини олдини
олади.
73.
Do'stlaringiz bilan baham: