Диний конфессияларнинг бағрикенгликни таъминлашда ўрни
Аннотация
Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгандан сўнг, маънавий қадриятларни тиклаш, ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий-ҳуқуқий соҳаларда тубдан янгилаш даври бошланди. Ўтган йигирма икки йил давомида ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида сезиларли равишда кўплаб ўзгаришлар рўй берди. Шу билан бир қаторда кўпмиллатли ва кўпконфессияли юртимизда миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни мустаҳкамлашда қатор ишлар амалга оширилди. Шунингдек тараққиётнинг янги босқичида Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича “Ҳаракатлар стратегияси”нинг бешинчи йўналиши “Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсат соҳасидаги устувор йўналишлар” деб номлангани ҳам бу йўналишдаги олиб борилаётган тадқиқотларнинг долзарблигини кўрсатади. Ўзбекистон Республикаси жаҳон ҳамжамияти билан ҳамкорлик қилаётган бир шароитда турли конфессия вакиллари билан мулоқот қилишнинг юксак маданиятига эришиш катта аҳамият касб этади. Ҳозирги кунда Ўзбекистонда 16 диний конфессия фаолият кўрсатмоқда. Шунинг учун ҳам кўпдинлилик шароитида жамият ва дин орасидаги муносабатларда мувозанатни сақлаш лозим бўлади. Зеро, диннинг жамиятда ўзига хос ўрни мавжуд. Дунёдаги динларнинг барчаси эзгулик ғояларига асосланади ва шу билан бирга яхшилик, тинчлик, дўстлик каби қадриятларга таянади. Дин одамларни ҳалоллик ва поклик, меҳр-шафқат ва бағрикенгликка даъват этади. Бугунги кунда мамлакатимизда 130 дан ортиқ миллат вакиллари яшамоқда. Улар турли диний эътиқодга мансуб фуқаролар бўлиб, республикамиз келажаги унинг маънавий юксалиш даражасига, ўзаро муносабатлардаги тотувликка ҳам кўп жиҳатдан боғлиқдир.
The role of religious denominations in tolerance
Annotation
After the independence of the Republic of Uzbekistan, a period of revival of spiritual values, a radical renewal of socio-economic and political-legal spheres began. Over the past twenty two years, significant changes have occurred in all areas of public life. At the same time, much has been done to strengthen interethnic harmony and religious tolerance in our multinational and multiconfessional country. The fifth direction of the Strategy for the further development of the Republic of Uzbekistan at a new stage of development is “Priority areas in the field of security, interethnic harmony and religious tolerance and a deeply thought out, mutually beneficial and practical foreign policy”. In the context of cooperation between the Republic of Uzbekistan and the international community, it is important to achieve a high culture of dialogue with representatives of various faiths. Currently, there are 16 religious denominations in Uzbekistan. Therefore, in the context of multidimensionality, it is necessary to balance the relationship between society and religion. After all, religion has a special place in society. All religions in the world are based on the ideas of good and at the same time rely on such values as good, peace, friendship. Religion requires honesty and purity, compassion and tolerance.Today, more than 130 nationalities live in our country. They are citizens of different religious beliefs, and the future of our country depends on the level of its spiritual development and harmony in relations.
Do'stlaringiz bilan baham: |