Гистология цитология ва эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 20,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet285/387
Sana15.04.2022
Hajmi20,04 Mb.
#553237
1   ...   281   282   283   284   285   286   287   288   ...   387
Bog'liq
2 5314645480427228150

ҲАЗМ НАЙИНИНГ ТАРАҚҚИЁТИ
Ҳазм системаси тараққиѐтида бир қанча босқичларни кузатиш мумкин: 
эмбрионал тараққиѐтнинг 1-чи ойининг охирига келиб сариқлик қопи 
эмбрион танасига ботиб киради. Улар орасидаги тизимча юпқалашади, сўнг 
ажралади, натижада 2 томони берк дастлабки ичак найи ҳосил бўлади. Унинг 
бош ва дум қисмига эктодерма ботиб кириши натижасида 2 қаватли 
мембрана: олдинги – фарингиал ѐки халқум, орқа – проктал ѐки клоакал 
мембрана ҳосил бўлади.
Ичакнинг бош қисмига эктодермадан прехордал пластинка ботиб 
кириши – бирламчи оғизнинг (стомадеум) ҳосил бўлишига асос бўлади. 
Эмбрионал тараққиѐтнинг 26-27 суткасида фарингиал ѐки халқум 
мембранаси тешилиши натижасида бирламчи оғиз бўшлиғи ичак бўшлиғи 
билан туташади. Орқа – клоакал мембрананинг тешилиши натижасида эса – 
тўғри ичакнинг каудал қисми ва анал тешик ҳосил бўлади. 
Шу даврдан бошлаб ичак найи 3 қисмга бўлинади: 
1. 
Бош (ѐки олдинги) ичак
- ундан оғиз бўшлиғи, ютқин ва қизилўнгачнинг 
юқориги учдан бир қисми ривожланади. 2. 
Тана (ѐки ўрта) ичаги
– у ҳам ўз 
навбатида 3 бўлакка бўлинади: а) олдинги – ундан қизилўнгачнинг қолган 
учдан икки қисми ривожланади; б) ўрта – ундан меъда, ингичка ичак, жигар, 
меъда ости бези ривожланади; в) орқа – ундан йўғон ичак ҳосил бўлади. 3. 
Дум (ѐки орқа) ичак
– йўғон ичакнинг охирги (тўғри ичак) қисми 
такомиллашади. 
Энтодерма мезодерманинг висцерал варағи билан узвий боғланган 
бўлиб, у 
спланхноплевра 
деб аталади. Бу варақлар орасига мезенхима ўсиб 
киради. Энтодермадан ичак эпителийси ва унинг безлари ривожланади, 
мезенхимадан бириктирувчи тўқима, қон томирлар ва мушак қаватлари, 
мезодерманинг висцерал варағидан эса ичак найининг сероз пардаси 
ривожланади.
 
ОҒИЗ БЎШЛИҒИ 
Оғиз бўшлиғининг шиллиқ пардаси ўзига хос хусусиятга эга. Шиллиқ 
парда асосан кўп қаватли ясси мугузланмайдиган ѐки қисман мугузланадиган 
эпителий билан қопланган. Эпителий остида шиллиқ парданинг сийрак 


бириктирувчи тўқимали хусусий пластинкаси жойлашган. Шиллиқ 
парданинг хусусий мускул пластинкаси суст ривожланган бўлади ѐки 
бутунлай бўлмайди. Бу ерда хусусий пластинка оғиз бўшлиғининг шиллиқ 
ости пардаси билан қўшилиб кетади. Оғиз бўшлиғи шиллиқ ости пардасида 
мураккаб тармоқланган альвеоляр, найсимон ва альвеоляр – найсимон 
(аралаш) сўлак безлари бўлиб, улар оқсил, шиллиқ ва аралаш секрет ишлаб 
чиқаради.
Лаб. 
Лабда 3 та қисм фарқланади: тери, оралиқ ва шиллиқ. Лаб асосини 
кўндаланг-тарғил мушак ташкил этади. 
Лабнинг тери қисми (pars cutanea). 
Худди тери каби тузилишга эга бўлиб, 
кўп қаватли ясси мугузланувчи эпителий билан қопланган

Бу қисмда тер ва 
ѐғ безлари, сочлар бўлади. 
Лабнинг оралиқ (пушти) қисми (pars intermedia)
ўз навбатида икки: ташқи 
силлиқ ва ички сўрғичли зонадан иборат

Ташқи зона эпителийсида мугуз 
қават бўлсада, у тиниқ ва ўта юпқа бўлади. Бу қисмда сочлар бўлмайди, тер 
безлари ҳам йўқолиб боради, бироқ чиқарув найлари эпителий юзасига 
очиладиган ѐғ безлари сақланиб қолади. Хусусий қават эпителийга ботиб 
кириб унчалик баланд бўлмаган сўрғичларни ҳосил қилади. Лабнинг ички 
сўрғичли зонаси, айниқса, янги туғилган болаларда ўта ривожланган баланд 
сўрғичларга эга. Сўрғичлар таянч вазифани бажаради. Бола улғайиши билан 
бу сўрғичлар яссиланиб кетади. Бу зона эпителийси анчагина қалин бўлиб, 
мугуз қават ва ѐғ безларидан ҳолидир. Лаб оралиқ қисмининг хусусий қавати 
кўп миқдорда капиллярларга ва нерв охирларига эга бўлгани сабабли пушти 
кўринишга, шунингдек ўта сезувчанликка эга бўлади.
Лаб шиллиқ қисмининг
(pars mucosa)
эпителийси оралиқ қисмидагидан 
қалинроқ бўлади. Хусусий пластинка сўрғичлари суст ривожланган. Хусусий 
қават бевосита шиллиқ ости пардасига ўтиб кетади ва қўндаланг-тарғил 
мушак толаларига туташади. Шиллиқ ости пардасида йирик (нўхат 
катталигида) сўлак безларининг охирги қисмлари жойлашади. Уларнинг 
чиқарув найлари эпителий юзасига очилади. Шиллиқ ости пардасида йирик 
артериялар ва веноз чигаллар бўлиб, улар лабнинг пушти қисмига ҳам 
тарқалади. 
Милк. 
Алъвеоляр ўсимталарни қоплаб турган шиллиқ парда кўп қаватли 
ясси мугузланмайдиган ѐки қисман мугузланувчи эпителий билан қопланган 
бўлиб, унинг бириктирувчи тўқимали хусусий пластинкаси эпителийга чуқур 
сўрғичлар ҳосил қилиб ботади, шунингдек у нерв толалари ва томирларга 
бой бўлади. Милкда боғланган ва эркин қисмлар ажратилади. Милкнинг 
боғланган қисми алъвеоляр суяк ўсимталари юзасини қоплайди. Унинг 
хусусий пластинкаси суяк усти пардасига тўғридан-тўғри туташиб кетади. 
Милкнинг тиш юзаси билан боғланган томони милкнинг эркин қисмини 
ҳосил қилади. Милк эпителийсида эркин нерв охирлари, хусусий 
пластинкасида эса капсулали ва капсуласиз нерв охирлари бўлади.
Лунж
мушакли аъзо бўлиб, ташқаридан тери, ичкаридан эса шиллиқ 
парда билан қопланган, унинг ички юзаси 3 та зонага бўлинади: юқориги – 
максилляр, пастки - мандибуляр ва оралиқ.


Максилляр қисмнинг
(zona maxillaris) 
тузилиши лабнинг шиллиқ 
зонасининг тузилишига ўхшаш бўлади. Хусусий қаватининг сўрғичлари унча 
катта бўлмайди. Шиллиқ ости парда қалин бўлиб, кўп миқдорда лунж сўлак 
безларини тутади. Уларнинг энг йирига озиқ тишлар соҳасида бўлади. 
Оғиздан узоқлашган сари безлар чуқурроқ, яъни мушаклар орасида 
жойлашади.
Оралиқ қисми
(zona intermedia)
оғиз бурчагидан пастки жағнинг 
ўсимтасигача, кенглиги 10 мм бўлган жойни эгаллайди. Эмбрионал даврда ва 
янги туғилган чақалоқларда бу ерда ҳам лабнинг оралиқ қисми сингари 
баланд сўрғичлар бўлади. Сўлак безлар бўлмайди. Лунжнинг оралиқ қисмида 
худди лабнинг оралиқ қисмига ўхшаб тери билан оғиз бўшлиғи шиллиқ 
пардасининг қўшилиши кузатилади. Шиллиқ ости парда сийрак толали 
бириктирувчи тўқимадан иборат бўлиб, остидаги тўқималарга қўшилиб 
кетган бўлади. Коллаген толалари тўр ҳосил қилиб жойлашади. Қон томир ва 
нервлар кўп бўлади. Оралиқ кисмнинг мускул қавати лунж мускулидан 
иборат бўлиб, улар орасида лунж сўлак безлари ѐтади. Уларнинг охирги 
секретор бўлими аралаш (оқсил-шиллиқ) секрет ишлаб чиқаради. Бундан 
ташқари, алоҳида шиллиқ ишлаб чиқарувчи охирги бўлимлари ҳам мавжуд. 
Мандибуляр қисми (zona mandibularis) 
максилляр қисми каби кўп қаватли 
ясси мугузланмайдиган эпителий билан қопланган. Хусусий пластинка 
сўрғичлари баланд бўлмайди, бироқ шиллиқ ости пардаси яхши 
ривожланган. Бу қаватда кўплаб лунж сўлак безлари жойлашган. 

Download 20,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   281   282   283   284   285   286   287   288   ...   387




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish