Гистология цитология ва эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 20,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet286/387
Sana15.04.2022
Hajmi20,04 Mb.
#553237
1   ...   282   283   284   285   286   287   288   289   ...   387
Bog'liq
2 5314645480427228150

Қаттиқ танглай
танглай суяги ва уни қоплаб турган шиллиқ пардадан 
иборат бўлиб, у кўп қаватли ясси мугузланмайдиган ѐки қисман 
мугузланувчи эпителий билан қопланган. Қаттиқ танглайда шиллиқ ости 
парда бўлмайди. Қаттиқ танглайда марказий – олд ѐки ѐғли, иккита ѐн – 
безли ва чок соҳалари фарқланади. Чок соҳасидаги хусусий пластинкада 
коллаген толалар ўта ривожланган бўлиб, бурмалар ҳосил қилади ва суяк 
устки пардаси билан зич бирикади. Янги туғилган чақалоқларда бу ерда 
эпителий ҳужайралари концентрик қаватлар ҳосил қилиб жойлашади ва 
эпителий тасмаларини ҳосил қилади. Қаттиқ танглайнинг олдинги соҳаси 
курак тишларнинг орқа қисмига тўғри келади ва суяк усти пардаси ва 
шиллиқ пардасининг хусусий пластинкаси орасида ѐғ тўқимасини тутади. 
Иккита ѐн қисмининг суяк усти пардаси ва шиллиқ пардасининг хусусий 
пластинкаси орасида эса мураккаб тармоқланган альвеоляр-найсимон сўлак 
безлари жойлашган бўлади. 
Юмшоқ танглай ва тилча. 
Ушбу аъзолар шиллиқ парда билан 
қопланган кўндаланг-тарғил мушак ва зич толали бириктирувчи тўқимадан 
иборат. Юмшоқ танглайда 
оғиз ҳалқум 
ва 
бурун ҳалқум
юзалари
фарқланади. 
Оғиз қисми кўп қаватли ясси мугузланмайдиган эпителий билан қопланган ва 
унга эластик толаларга бой хусусий пластинка баланд сўрғичлар ҳосил қилиб 
ботади. Шиллиқ ости парда яхши ривожланган, унда ѐғ тўқимаси, шунингдек 
сўлак безлари кўп бўлади. Тилчада безлар мушак тутамлари орасида 
жойлашади. Тилчанинг кўндаланг-тарғил мушак толалари тармоқланиб, 
ўзаро анастомозлар ҳосил қилади. Юмшоқ танглайнинг бурун юзасининг 


шиллиқ пардаси кўп қаторли ҳилпилловчи, қадаҳсимон ҳужайралар тутувчи 
эпителий билан қопланган. Бу ерда шиллиқ ости пардаси бўлмайди. Хусусий 
пластинка остида эластик толали қават ѐтади. Мушакли пластинка ва шиллиқ 
ости пардаси бўлмайди. Юмшоқ танглайнинг оғиз ҳалқум қисмининг бурун 
қисмига ўтишида эпителий аввал кўп қаватли призматик, сўнг эса кўп 
қаторли киприкли бўлади.

Download 20,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   282   283   284   285   286   287   288   289   ...   387




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish