Гистология цитология ва эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 20,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet293/387
Sana15.04.2022
Hajmi20,04 Mb.
#553237
1   ...   289   290   291   292   293   294   295   296   ...   387
Bog'liq
2 5314645480427228150

Тузилиши.
Қулоқ сўлак олди бези 
- мураккаб тармоқланган алъвеоляр 
без бўлиб, секрети соф оқсил. Без ташқи томондан нозик бириктирувчи 
тўқимали капсула билан қопланган, капсуладан без ичига уни майда 
бўлакларга бўлувчи тўсиқлар - трабекулалар тармоқланган. Бу бириктирувчи 
тўқимали тўсиқларда қон томирлар, бўлакчалараро чиқарув найлари, нерв 
тутамлари ва ҳужайралари ѐтади. Қулоқ олди безининг ҳар бир бўлакчаси 
охирги секретор пуфакча - ацинуслардан ва чиқарув найларидан иборат. 
Ацинуслар икки хил ҳужайралардан тузилган. Ацинусларни ташкил этган, 
секретор хусусиятига эга бўлган, пирамидасимон ҳужайраларнинг ядроси 
юмалоқ бўлиб, ҳужайранинг базал қисмида жойлашади. Бу ҳужайраларнинг 
ядро устки қисми майда оксифил секретор доначалар тутса, кенгроқ базал 
қисми базофил хусусиятига эга. Секретор ҳужайрасининг учида 
микроворсинкалар мавжуд, апикал цитоплазмада кўп миқдорда секретор 
доначалари жойлашади. Уларнинг миқдори ҳужайранинг функционал 
ҳолатига кўра ўзгариб туради. Оқсил секрециясида иштирок этувчи 
ҳужайралари орасида ҳужайралараро секретор най бўлиб, ҳужайра маҳсулоти 
шу най орқали ацинус бўшлиғига тушади. 


Ацинуснинг иккинчи ҳужайраси ацинус ҳужайраларини ўзининг узун 
ўсимталари билан ўраб турувчи ва ацинус ҳужайраси билан базал мембрана 
ўртасида 
жойлашган 
миоэпителиал 
ҳужайралардир. 
Миоэпителиал 
ҳужайралар оғиз бўшлиғи эпителий ҳужайраларининг ҳосиласи бўлсада, 
фаолиятига, яъни қисқаришига кўра мушак элементларини эслатади. Бу 
ҳужайралар ацинус эпителий ҳужайраларини ҳар томондан ўраб 
турганлигидан улар «саватсимон ҳужайралар» деб ҳам аталади. 
Миоэпителиал ҳужайралар цитоплазмасида жойлашган махсус қисқарувчн 
фибриллалар бу ҳужайранинг ацинус эпителийсини сиқиб, ҳужайра 
секретини ацинус бўшлиғига чиқариб беришни таъминлайди. 
Безнинг чиқарув найлари бўлакчалар ичи, бўлакчалараро найлардан ва 
безнинг умумий найидан иборат. Бўлакчалар ичи найи ўз навбатида 
киритма ва сўлак найларидан ташкил топган. 

Download 20,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   289   290   291   292   293   294   295   296   ...   387




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish