Томирлар иннервацияси.
Қон томирлар вегетатив нерв системаси
томонидан бошқарилади. Автоном системанинг нерв охирлари қон томирлар
бўйлаб жойлашиб, уларнинг деворида тугайди. Бу нервлар миелинли ва
миелинсиз бўлиши мумкин.
Капиллярларни иннервация қилувчи сезувчи нерв томирлари ўз шакли
жиҳатидан жуда ҳам хилма-хил бўлиши мумкин. Артериолаларда сезувчи
нерв охирлари ўта узун бўлиб, улар венулалар ва ҳатто атрофдаги
бириктирувчи тўқималар билан алоқада бўлиши билан характерланади.
Венуладаги рецепторлар кўпинча зич тармоқланган бўлса, йирик ва ўрта
калибрдаги артерияларда хилма-хил рецепторлар уларнинг барча пардасида
жойлашади. Ташқи пардада кўпинча пластинкасимон нерв таначаларини
кўриш мумкин. Ташқи парданинг юза томонида, қон томир атрофидаги
сийрак толали бириктирувчи тўқимада, анча катта майдонни эгаллаб
тармоқланиб ѐтган нерв охирларини ҳамда айрим нерв ҳужайраларини
учратиш мумкин.
Артериоло-венуляр анастомозлар мураккаб рецепторларга эга бўлиб,
улар анастомозларнинг артерия ва вена қисмларида умумий тарзда
жойлашади. Қон томирларни ҳаракатлантирувчи рефлектор ѐйнинг афферент
қисми узунчоқ мияда жойлашган қон томирларини ҳаракатга келтирувчи
марказда ѐтади, у ердан марказдан қочувчи толалар бошланади. Бу толалар
орқа миянинг ѐн шохларидаги ядроларга бориб, сўнг симпатик занжир
тугунларидаги нейритга интилади (преганглионар толалар). Симпатик
тугунларда
эффектор
нейронлар
жойлашиб,
уларнинг
аксонлари
постганглионар тола сифатида, миелин пардасини йўқотган эффекторлар
ҳолида қон томирлар деворида тугайди. Нерв толаларининг охирги
шохчалари томирларнинг силлиқ мушак ҳужайраларида тугайди. Артерия ва
венадаги эффекторлар бир хил тузилишга эга.
Томирлар регенерацияси.
Қон ва лимфа томирлари юқори қайта
тикланиш қобилиятига эга. Томирлар деворидаги жароҳатланиш натижасида
ҳосил бўлган дефектларнинг тикланиши эндотелий ҳужайраларининг ўсиши
ва регенерациясидан бошланади. Биринчи сутканинг охири, иккинчи
сутканинг бошларида жароҳатланган жойда эндотелий ҳужайраларининг
амитотик йўл билан бўлиниши бошланади, сўнгра иккинчи сутка охири,
учинчи сутканинг бошида бу бўлиниш митотик бўлиниш билан алмашинади.
Баъзи маълумотларга кўра артериялар эндотелий қаватининг тикланиши
эндотелий ости қават ҳужайралари ҳисобига ҳам бориши мумкин.
Жароҳатланган томирларнинг ўрта ва ташқи қаватларида қайта
тикланиш бириктирувчи тўқимадан чандиқ ҳосил бўлиши билан боради.
Томирларда мушак қаватининг тикланиши одатда жуда секин бориб,
томирларнинг бошқа қаватларидан фарқ қилиб, бу қават тўлиқ тикланмайди.
Эластик элементлар жуда ҳам суст ривожланади. Ўрта ва йирик калибрдаги
томирларнинг узилиб қолиши жарроҳ аралашувисиз тикланмайди. Шу
майдон атрофидаги қон айланиш эса барвақт тикланади. Бундай бўлишига
бир томондан коллатерал томирларнинг компенсатор қайта тузилиши,
иккинчи томондан, янги майда капилляр томирларнинг ўсиши ва тараққиѐти
сабаб бўлади. Лимфатик томирларнинг тикланиши қон томирларга нисбатан
анча секин боради. Юза жойлашган майда лимфатик томирларнинг узилиб
қолиши 4 кунда қайта тикланади. Лимфатик томирларнинг қайта тикланиши
– регенерацияси эндотелиал найча дистал қисмининг куртакланиши ҳисобига
ѐки лимфатик томирларнинг олиб кетувчи томирларга қайта уланиши
ҳисобига рўй беради.
Лимфа томирларнинг клиникадаги аҳамияти катта. Лимфа суюқлиги
билан биргаликда кўпгина патоген микроорганизмлар, паразитлар ва ўсма
касалликлари тарқалади. Шунинг учун ҳавфли ўсма касалликларида
метастазни олдини олиш учун атрофдаги лимфа тугунлари олиб ташланади.
Агар улар олиб ташланмаса, дренаж тизими ишдан чиқиб, ушбу соҳада шиш
пайдо бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |