Гистология цитология ва эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 20,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet236/387
Sana15.04.2022
Hajmi20,04 Mb.
#553237
1   ...   232   233   234   235   236   237   238   239   ...   387
Bog'liq
2 5314645480427228150

ЮРАК 
 
Юрак мушакли аъзо. У қон томирлар системасининг қонни ҳаракатга 
келтирувчи асосий аъзосидир. Юрак девори уч қаватли пардадан: ички – 
эндокард, ўрта – миокард, ташқи – эпикарддан иборат. Юрак ташқаридан 
бириктирувчи тўқимали парда – перикард, яъни юрак олди халтаси билан 
ўралган. Эпикард ва перикард ўртасида суюқлик билан тўлган бўшлиқ бўлиб, 
у юрак ишини енгиллаштиради, яъни ишқаланиш кучини камайтиради.
Эндокард 
юракнинг ички, нисбатан юпқа қаватидир. У юрак барча 
камераларининг ички юзасини, шунингдек сўрғичсимон мушаклар, пай 
ипчалари, клапанларни қоплайди. 
Эндокарднинг ўзи бир неча қаватлардан иборат. Энг ички, бевосита 
қон билан ювиладиган қавати эндотелий қаватидир. Эндотелий қавати 
томирлардаги сингари базал мембранада ѐтувчи бир қават ясси, полигонал 
эндотелий ҳужайраларидан иборат. Унинг остида кам дифференциаллашган 
ҳужайраларга бой бириктирувчи тўқимадан тузилган эндотелий ости қавати 
жойлашган. Ундан чуқурроқда эса, эластик толалар ва силлиқ мушак 
ҳужайралари ўзаро бир-бири билан чалкашиб кетган мушак – эластик қават 
ѐтади. Шуни айтиб ўтиш керакки, бу қатламда эластик толалар ва мушак 
ҳужайраларининг нисбати юракнинг турли бўлимларида бир хил эмас. 
Масалан, юрак бўлмачаларида эластик толалар қоринчалардагига нисбатан 
кўпроқ учрайди ва у ерда толаларнинг зич тўрини ҳосил қилади.Баъзан эса 
ҳатто дарчали эластик мембраналар вужудга келиши мумкин. Силлиқ мушак 
ҳужайралари эса, аорта ва ўпка артерияларининг чиқиш жойида кўпроқ 
учрайди.Мушак – эластик қаватдан сўнг, эндокард ва миокард чегарасида 
жойлашган ташқи – бириктирувчи тўқимали қават ѐтади. Бу қатлам йўғон 
эластик толалар ҳамда узун эгри-бугри бўлиб жойлашган коллаген ва 
ретикуляр толалардан иборат. Ташқи бириктирувчи тўқимали қаватда қон 
томирлар кўплаб учрайди. 
Эндокард юрак клапанлари шаклланишида иштирок этади. Клапанлар 
бўлмачалар билан қоринчалар ўртасида, қоринчалар билан аорта ҳамда ўпка 
артерияси ўртасида жойлашган. Юрак клапанлари зич толали бириктирувчи 
тўқимадан тузилган юпқа пластинкалардан иборат бўлиб, иккала юзаси 
эндотелий ҳужайралари билан қопланган. 
Миокард
юракнинг энг кучли тараққий этган ва энг муҳим қаватидир. 
Миокард кўндаланг-тарғил мушак тўқимасидан тузилган бўлиб, унда типик 


ва атипик мушак толалари фарқ қилинади. Типик мушак толалари қисқариш 
вазифасини, атипик толалар эса қўзғалишни ўтказиш вазифасини бажаради. 
 
Типик мушак 
толалари айрим қисқарувчи мушак ҳужайралари – 
кардиомиоцитлардан тузилган. Кардиомиоцитлар бир қатор структур ва 
цитохимик хусусиятлари билан атипик мушак ҳужайралари ва скелетнинг 
кўндаланг-тарғил мушак толаларидан фарқ қилади. Бу ҳужайралар кетма-кет 
жойлашиб мушак толасини ҳосил қилади. Мушак толалари оралиқ 
пластинкалар воситасида айрим сегментларга – ҳужайралар тўпламига 
бўлинади.Уларнинг тузилиши умумий гистология бўлими, мушак 
тўқималари боби, юрак мушак тўқимаси қисмида кўрилган. Юракнинг 
қисқарувчи мушак ҳужайралари шаклини цилиндрга ўхшатиш мумкин. 
Унинг узунлиги 50–100 мкм, диаметри 17–20 мкм га етади. 
Кардиомиоцитларнинг марказий қисмида овал шаклида ядро жойлашади. 
Юрак мушаги сарколемма билан қопланган. Электрон микроскопда 
сарколемма ички – плазмолемма ва ташқи базал мембранадан иборатлиги 
аниқланган. Сарколемма оралиқ пластинкаларнинг шаклланишида иштирок 
этади. 
Оралиқ пластинкалар 
мушак толасига нисбатан кўндалангига 
йўналиб, одатдаги препаратларда тўқ бўялувчи чизиқлар тарзида кўринади. 
Улар юрак мушагининг энг характерли тузилмаларидир. Оралиқ 
пластинкалар кетма-кет ѐтган икки ҳужайранинг плазматик мембраналаридан 
тузилган миоцитлараро чегара бўлиб, бу мембраналар тор ҳужайралараро 
бўшлиқ воситасида бир-биридан ажралиб туради. Қўшни ҳужайралар 
қобиғининг бўртмалари бир-бирига ботиб туриши туфайли мушак 
толаларининг бўйлама кесмаларида оралиқ пластинка кўпинча мушак 
толасини тўғри чизиқ бўйлаб кесиб ўтмай, балки «зинапоя» сингари 
йўналишга эга бўлади. Унинг муайян қисмларида плазматик мембраналар 
орасидаги бўшлиқ анча кенг бўлади. Оралиқ пластинкаларнинг баъзи 
қисмлари нексус ҳосил қилади. Уларнинг плазматик мембраналари юқори 
электрон зичликка эга бўлиб, бир-бирига жуда яқин ѐтади. Оралиқ 
пластинканинг энг кўп қисмида электрон зичлиги юқори бўлган тузилмалар – 
десмосомалар мавжуд. Оралиқ пластинкаларнинг ҳужайра тузилмалари, 
жумладан, саркоплазматик ретикулум билан туташиши аниқланган. Оралиқ 
пластинкаларда АТФ-аза ферментининг юқори активлиги, ишқорий 
фосфатаза борлиги аниқланган. Бу оралиқ пластинкаларнинг фақат ҳужайра 
чегараси бўлибгина қолмай, балки уларда интенсив модда алмашинуви 
кетишидан далолат беради. Типик мушакларга қўзғалишнинг тарқалишида 
оралиқ пластинкаларнинг роли каттадир. 
Кардиомиоцитларнинг саркоплазмасида ҳужайранинг умумий ва 
махсус органеллелари жойлашган. Махсус органелла – миофибриллалар 
мушак ҳужайраларининг энг муҳим структуралари бўлиб қисқариш 
вазифасини бажаради. Кардиомиоцитларнинг миофибриллалари тузилиши 
бўйича скелет кўндаланг-тарғил мушаги миофибриллаларидан умуман фарқ 
қилмайди. 
Мушак 
толаларининг 
бўйлама 
кесмасида 
эса 
миофибриллаларнинг кўндаланг-тарғиллик манзараси кўринади. Электрон 
микроскопда 
миофибриллалар 
жуда 
ингичка 
миофиламентлар 


(протофибриллалар) дан иборатлигини кўрсатади. 
Кардиомиоцитларнинг 
яна 
бир 
муҳим 
органелласи 
силлиқ 
эндоплазматик тўр (саркоплазматик тўр) бўлиб, у узунасига ва кўндалангига 
йўналган 
найчалар 
системасидан 
иборат. 
Юрак 
типик 
мушаги 
митохондрияларга бой. Улар чўзиқ, овал шаклида бўлиб, миофибриллалар 
орасида тизилиб ѐтади. Баъзан ядро ѐнида митохондрияларнинг 
тўпламларини кўриш мумкин. Шунингдек, митохондриялар сарколемма 
остида, капиллярлар яқинида миофибриллаларга зич ѐпишиб ѐтади. 
Митохондриялар кўп миқдорда зич ѐтган кристалларга эга.Голжи комплекси 
ва донадор эндоплазматик тўр суст тараққий этган. 
Гистокимѐвий 
тадқиқотлар 
мушак 
толасида 
оқсил, 
липид 
киритмаларини, 
оксидланиш-қайтарилиш 
ферментларининг 
юқори 
активлигини кузатишга имкон беради. Кардиомоцитларда оксидланиш-
қайтарилиш ферментларидан сукцинатдегидрогеназанинг активлиги олма, 
сут, глутамин ва бошқа кислоталар дегидрогеназалари активлигидан юқори 
бўлади. 
Юқорида биз юрак қоринчаларининг кардиомиоцитлари билан 
танишиб чиқдик. Бўлмачалар миоцитлари улардан бир оз фарқ қилиб, 
кўпинча ўсимтали шаклга эга. Уларнинг цитоплазмасида митохондриялар, 
миофибриллалар 
ва 
саркоплазматик 
тўр 
камроқ. 
Бўлмачалар 
кардиомиоцитларида сукцинатдегидрогеназанинг активлиги анча паст 
бўлсада, гликоген 
метаболизмига 
оид 
ферментлар 
(фосфорилаза, 
гликогенсинтетаза ва бошқалар) нинг активлиги жуда юқори бўлади. Бу 
кардиомиоцитлар тузилишининг яна бир ўзига хослиги шундаки, уларда 
донадор эндоплазматик тўр ва Голжи комплекси нисбатан яхши 
ривожланган. 
Улар 
иштирокида 
бўлмачалар 
кардиомиоцитлари 
цитоплазмасида учрайдиган махсус доначалар синтезланади. Махсус 
доначалар гликопротеинларга бой. Баъзи тадқиқотлар натижаси шуни 
кўрсатадики, 
бу 
доначаларнинг 
гликопротеинлари 
қонга 
тушиб 
липопротеинлар билан бирикади ва бу билан тромб ҳосил бўлишига қарши 
таъсир қилар экан, бундан ташқари, бўлмачалар кардиомиоцитлари, буйрак 
таначалари яқинидаги махсус ҳужайралар каби, қон босимини бошқаришда 
иштирок этувчи моддалар (натрий уретик фактор) ажратади. Кўпгина сут 
эмизувчилар бўлмачалар кардиомиоцитларининг яна бир хусусияти, уларда 
Т-каналчалар системасининг суст тараққий этганидир. 
Миокарднинг стромасида ретикуляр, коллаген ва эластик толалар 
ѐтади. Ретикуляр толалар мускул толалари учун узлуксиз синч ҳосил қилади. 
Икки хил ретикуляр толалар фарқ қилинади. Ингичка ретикуляр толалар 
мушак толасига нисбатан кўндаланг йўналиб, ўзаро туташган толалар 
чигалидан иборат. Йўғон толалар узунасига йўналган ва оз миқдорда бўлиб, 
мушак толаларининг тутамлари орасида жойлашган. Эластик толалар ҳам 
миокардда оз бўлади. Юрак бўлмачалари миокардида улар қоринчалардагига 
қараганда кўпроқ учрайди. Миокарднинг мушак толалари юракнинг таянч 
скелетига ѐпишган бўлади. Бу скелет бўлмачалар ва қоринчалар ўртасидаги 
фиброз ҳалқалар ҳамда ўпка артерияси ва аортанинг юракдан чиқиш 


жойидаги зич толали бириктирувчи тўқимадан ташкил топган. 
Миокард қон томирларга бой. Томирлар мушаклараро бириктирувчи 
тўқима таркибида ѐтади. Мушак толалари билан, капиллярлар ўзига хос 
муносабатда жойлашган бўлади. Бунда ҳар бир мушак ҳужайраси бевосита 
2–4 капилляр билан туташади, ҳар бир капилляр эса ўз навбатида 3 ва ҳатто 4 
мушак ҳужайраси ўртасида жойлашади. Бу эса мушак ҳужайрасининг қон 
билан яхши таъминланишини белгилаб беради. 

Download 20,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   232   233   234   235   236   237   238   239   ...   387




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish